Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я р. М. Махмудов, Б. Н. Сирлиев


Хотира ва шахс тажрибасининг бойлиги



Download 0,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/75
Sana29.01.2023
Hajmi0,8 Mb.
#904918
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   75
Bog'liq
академия пед психология

Хотира ва шахс тажрибасининг бойлиги. 
Одам кўрган, ҳис қилган ва 
эшитган нарсаларининг жуда оз миқдоринигина эслаб қола олади. Маълум 
бўлишича, бир вақтнинг ўзида одам онгида 7 тадан ортиқ белгига эга бўлган 
маълумотнинг қолиши қийин экан. Бу еттита сўз, сон, белги, нарсанинг шакли 
бўлиши мумкин. Агар телефон рақамлари 8 та белгили бўлганда, уни ѐдда 
сақлаш анча қийин бўларди. Демак, онгнинг танловчанлиги ва маълумотларни 
саралаб, териб ишлатиши яна бир психик жараѐнни – хотирани билиш 
лозимлигини англайди.
Одатда, бирор бир материални ўқийдиган бўлсак, уни ҳеч бир 
ўзгаришсиз эслаб қолишга ҳаракат қиламиз. Лекин ажабланарлиси шундаки, 
материал борган сари маълум ўзгаришларга учраб, хотирада дастлабки 
пайтдагисидан бошқачароқ сақланади. Баъзи материал ѐки маълумот истасак 
ҳам хотирадан ўчмайди, бошқасини эса қаттиқ хоҳлаб қанча уринсак ҳам керак 
пайтда ѐдимизга тушира олмаймиз. Булар инсон билиш жараѐнларидаги энг 
муҳим масалалар бўлиб, баъзан инсон тараққиѐти ва камолати ҳам ана шундай 
омилларга боғлагимиз келади.
Маълум бўлишича, инсон мияси ҳар қандай маълумотни сақлаб қолади. 
Агар шу маълумот бирор сабаб билан одамга керак бўлмаса ѐки ўзгармаса, у 


99 
онгдан табиий тарзда йўқолади. Лекин ҳар доим ҳам касбий фаолият 
манфаатларига мос маълумотларни эсда сақлаш жуда зарур ва ша боис 
кўпчилик атайлаб хотира тарбияси билан шуғулланади.
Х о т и р а 
- бу тажрибага алоқадор ҳар қандай маълумотни эслаб 
қолиш, эсда сақлаш, эсга тушириш ва унутиш билан боғлиқ мураккаб жараѐн. 
Хотира ҳар қандай тажрибамизга алоқадор маълумотларнинг онгимиздаги 
аксидир.
Инсон хотирасининг яхши бўлиши, яъни ҳис-туйғулар, кўрган- 
кечирганларимизнинг мазмуни тўлароқ мияда сақланиши қуйидаги омилларга 
боғлиқ :
­
эсда сақлаб қолиш билан боғлиқ харакатларнинг якунланганлик 
даражаси;
­
шахснинг 
ўзи 
шуғулланаѐтган 
ишга 
нечоғлик 
қизиқиш 
билдираѐтганлиги ва шу ишга мойиллиги;
­
шахснинг фаолият мазмуни ва аҳамиятига бевосита муносабати 
қандайлиги;
­
шахснинг айни пайтдаги кайфияти;
­
иродавий кучи ва интилишлари.
Хотира жараѐнлари шахснинг фаолиятдаги ютуқларга боғлиқ бўлгани 
учун ҳам, унинг табиати, қандай кечишига кўплаб олимлар аҳамият берганлар.
Масалан, нима учун одам у ѐки бу маълумотни хотирада сақлайди, деган 
саволга турли олимлар турлича жавоб берадилар. Масалан, физиологлар унинг 
сабабини мияда ҳосил бўладиган асаб тугунлари – ассоциациялар билан 
боғласа, биохимиклар - рибонуклеин кислота (РНК) ва бошқа биохимик 
ўзгаришлар оқибатидан, деб тушунтирадилар.
Психологлар эса хотирани доимо инсон фаолияти, унинг шахс учун 
аҳамияти ва мотивлар хусусияти билан боғлайдилар. Чунки шахснинг 
йўналганлиги, унинг ҳаѐтдаги мавқеи ва қобилиятининг ривожланганлик 
даражаси айнан хотирасининг мазмунига боғлиқ. Шунинг учун хатто, шундай 


100 
гап ҳам бор: ―Нимани эслашингни менга айт, мен сенинг кимлигингни 
айтаман‖.
Амалий нуқтаи назардан хотиранинг самарадорлиги ва уни ўқув ва 
меҳнат фаолияти жараѐнида ошириш катта аҳамиятга эга. Кўпинча одамлар 
орасида ишчанроғи, ўқувчи ѐки талабалар орасида билимлироғи ҳам бир 
қарашда хотирасининг кучи билан бошқалардан ажралиб туради. Буюк 
бобокалонимиз Амир Темурнинг хотираси ҳақида афсоналар юради. Масалан, у 
ўз қўл остидаги бекларнинг нафақат исмини, балки отасининг исмини ҳам 
ѐддан билган, учрашувларда бевосита номини айтиб мурожаат қилган. Бу 
фазилат ҳам унинг ўз қўл остидагилар орасида обрўйининг баландлигига 
таъсир кўрсатган. Американинг машҳур Президентларидан бири Авраам 
Линкольн ҳам ана шундай ноѐб хотира эгрси бўлган. Демак, хотира тарбияси, 
уни керакли йўсинда ривожлантириш – керак бўлса, шахсий обрў ҳамда ишдаги 
самара билан бевосита боғлиқ экан.
Умуман, 

Download 0,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish