Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я р. М. Махмудов, Б. Н. Сирлиев



Download 0,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/75
Sana29.01.2023
Hajmi0,8 Mb.
#904918
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   75
Bog'liq
академия пед психология

операцияларни 
ҳам ўрганади. Фикрлаш операцияларига 
анализ 
(фикран нарса ва ходисаларга тааллуқли сифат ва хусусиятларни алоҳида 
ажратиш, таҳлил қилиш), 
синтез 
(анализ жараѐнида ажратилган қисмларни яна 
фикран бирлаштириш, қўшиш), 
мавҳумлаштириш 
(алоҳида бирор хусусиятни 
ажратиб, бошқаларидан фикрни чалғитиш, айрим хоссани мавҳумлаштириш), 
таққослаш 
(предметлар ва уларга хос бўлган хусусиятларни фикран бир- 
бирига солиштириш, умумий ва фарқ қилувчи жиҳатларини топиш), 
умумлаштириш 
(предметларни умумий ва муҳим сифатларига кўра 
гуруҳлаштириш, умумийлаштириш) кабилар киради.
Тафаккурни ривожлантириш. 
Биз юқорида тафаккурнинг индивидуал 
хусусиятлари ва ушбу жараѐнга хос бўлган умумий қонуниятларни ўргандик. 
Лекин аслида ҳар бир шахс ўз тафаккур ва фикрлаш жараѐнларининг 
хусусиятини билган ҳолда уни ўстириш йўлларини излаши керак. Сўнгги 
йилларда психологларнинг ўтказган тадқиқотлари ва кузатишлари шуни 
кўрсатдики, фикрлаш жараѐнларини гуруҳ шароитида, дарс пайтида ҳам 
ўстириш ва бунга қисқа йўллар билан эришиш мумкин экан. Уларнинг 


114 
фикрича, гуруҳдаги ҳамкорликдаги фаолият идрок ва хотиранинг ўсишига 
ижобий таъсир кўрсатиб, фикрлаш жараѐнини тезлаштиради ва фаолиятни 
самаралироқ қилади. Айрим жиддий ва мураккаб ижод дақиқаларини инобатга 
олмаганда, яхши ташкил этилган дарс жараѐни, ундаги фаолият шакли 
индивидуал тафаккурнинг ҳам ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади. 
Жамоада ишлаш кўплаб ностандарт фикрларнинг туғилиши, улар ичидан энг 
яхшиларининг сараланиши ва унинг янгидан-янги ғояларнинг пайдо бўлишига 
сабаб бўлиши ҳаѐтда исботланган.
Ана шундай самара берувчи методикалардан бири ―брейнсторминг‖
(русча ―мозговая атака‖ – ингл. ―brain storming‖) деб аталиб, унинг луғавий 
маъноси ―мияни забт этиш‖дир. Уни ўтказиш қуйидаги тамойилларга 
асосланган:
Баъзи интеллектуал масалаларни ечишда битта ечим билан 
чекланиб бўлмайди ва шу мақсадда ижодий фикрловчилар гуруҳи ташкил 
этилади ҳамда бу жараѐнда ―гуруҳий самара‖ бўлиши кутилади. Гуруҳ иши тез 
ва оптимал қарорлар қабул қилишга қаратилган бўлади ва бунда алоҳида ҳолда 
индивидуал қарорлар қабул қилишга йўл қўйилмайди.
Гуруҳга бир-бирларидан фикрлаш услубларининг ноѐблиги билан 
фарқ қиладиган кимсалар киритилади. Улардан кимдадир мантиқийлик устун, 
кимдир- креатив, кимдир - танқидчи ва шунга ўхшаш бўлади.
Гуруҳда шундай ижодий руҳ бўлиши керакки, бунда ҳар ким 
хоҳлаган фикрини бемалол айтаверади, у ѐки бу фикр танқид қилиши мумкин, 
лекин унинг эгаси танқид қилинмайди. Бундай шароитда интеллектуал 
даражаси ўртача бўлган шахслар ҳам шундай фикрларни айтишадики, улар 
ѐлғиз қолган пайтида бундай фикрлар сира ҳам миясига келмаган бўларди.
Бу жараѐн олий ўқув юртларида дарсларда ҳам қўлланилиши мумкин, 
фақат унинг юқоридаги тамойиллари инобатга олиниши ва гуруҳда ўзаро 
ҳамжиҳатлик муҳити бўлиши керак.
Ички ишлар идоралари ходимлари фаолияти ўз мазмун – моҳиятига кўра 
фуқаролар билан иш олиб боришга боғлиқ. Шундай экан, уларда педагогик 


115 
(тарбиячилик) фаолиятига тегишли элементларнинг бўлиши шубҳасиз. Бу 
элементлардан бири педагогик маданиятдир. Ўзбекистон Республикаси 
Президенти И.А.Каримов ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари фаолияти 
ҳақидаги сўзлаган нутқларида ички ишлар органлари ходимларини фуқаролар 
билан мулоқотда ўзларини юксак маданиятли инсон сифатида намоѐн 
қилишлари лозимлигини таъкидлайди. Дарҳақиқат, бу масала Ўзбекистон 
Республикаси ИИВ раҳбариятининг ҳам доимий диққат-эътиборидадир. 
Айниқса, Ички ишлар вазирлигининг 2006 йил 21 январдаги Ҳайъати қарорида 
ҳам фуқаролар билан мулоқот масалалари бўйича тавсиялар берилган.

Download 0,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish