Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я р. М. Махмудов, Б. Н. Сирлиев



Download 0,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/75
Sana29.01.2023
Hajmi0,8 Mb.
#904918
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   75
Bog'liq
академия пед психология

ва 
бошқариш 
усулларини 
ўргатиш.
Ходимларнинг психологик барқарорлиги ва оғир вазиятларда ўзини тута олиш 
қобилиятини шакллантириш уларда масъулият, муваффақиятсизликка чидаш, 
таваккалга мойиллик ва барқарорлик, ўзини бошқара олиш, собитлик каби 
муайян ҳиссий-иродавий хислатларни шакллантиришни тақозо этади. 
Ходимлар ўз хатти-ҳаракатларини ва ҳис-туйғуларини назорат қилиш ва 
бошқариш усулларини эгаллаган бўлишлари керак. Улар машғулот ва машқлар 
жараѐнида ўзларини бошқариш, асабий зўриқишни йўқотиш, ички 
имкониятларини қўйилган вазифани бажаришга сафарбар қилиш усулларини 
эгаллашлари лозим. 
 
Иродавий фаолликни ва иродавий ҳаракат кўникмаларини 
шакллантириш. 
Ички ишлар органлари ходимлари ўзларининг амалий 
фаолиятларида ишни сифатли бажаришни қийинлаштирадиган, баъзан эса 
қўйилган мақсадга эришишга тўсқинлик қиладиган турли хил қийинчилик ва 
тўсиқларга дуч келадилар. Бундай вазиятларда уларни ушбу қийинчилик ва 
тўсиқни енгишга ундовчи иродавий фаолликни намойиш этишларига тўғри 


128 
келади. Иродавий ҳаракат кўникмаларини ривожлантириш машғулотлар 
жараѐнида вазифани бажаришга тўсқинлик қилувчи муайян элементлар, 
тўсиқларни йўқотишга ѐрдам беради. Бундай машқлар жараѐнида тўпланган 
иродавий фаоллик тажрибаси шахснинг иродасини, иродавий хислатларини 
ривожлантиришга таъсир этади.
Ишдаги руҳий зўриқишларга тайёрлик. 
Ички ишлар органлари 
ходимларининг фаолиятига хос хусусиятлардан бири шундаки, иш 
жараѐнидаги ҳар хил омиллар таъсири стресс ҳолатини келтириб чиқаради, 
асаб тизимига ҳаддан ташқари катта оғирлик тушади. Бу, ўз навбатида, улар 
амалга оширадиган фаолиятнинг самарадорлигига таъсир кўрсатади. Шу боис 
ходимларни ушбу келадиган бундай жараѐнларнинг асосий қонуниятлари 
ҳамда қисқа вақт ичида иш қобилиятини тиклашга ва ортиқча асабий 
зўриқишни батараф этишга ѐрдам берадиган усуллар (чунончи, психологик 
бошқарув машқларини бажариш усуллари) билан таништириш зарур.
Ходимлар психологик тайѐргарлигининг хусусиятини белгиловчи 
марказий бўғин, ўзак уни ўтказиш усулларидир. Бу ўринда оператив хизмат 
вазифаларини самарали бажаришга имкон берувчи психологик тайѐргарлик 
усуллари назарда тутилади. Сўнгги вақтларда психологик тайѐргарликни 
ташкил этишда ички ишлар органлари ходимларининг касбий психологик 
тренингидан фойдаланиш кўпроқ аҳамият касб этмоқда. Касбий-психологик 
тренинг 
ходим шахсининг 
касбий муҳим 
хислатларини самарали 
ривожлантиришга имкон берувчи мақсадга қаратилган машқлар тизимидир. 
Ушбу тренинг ходимнинг касбий фаолияти самарадорлигини оширадиган 
тегишли психологик усулларни эгаллашини ҳам тақозо этади.
Психологик тайѐргарликни амалга ошириш учун
 
қуйидаги
касбий-
психологик тренинг
усуллари
қўлланилади:
билиш хислатлари тренинги; 
коммуникатив тренинг;
 
ролга кириш тренинги;
 
психологик бошқарув машқлари;
 


129 
психо-техник ўйинлар.
 
Касбий психологик тренинг усуллари оператив ходим учун зарур бўлган 
хислатлар, кўникмалар 
ва маҳоратни самарали шакллантириш 
ва 
ривожлантиришга имкон беради.
Билиш хислатлари тренингига
касбий хотира, касбий кузатувчанликни 
ривожлантириш ва касбий идрок бўйича тажриба тўплаш тренинглари, касбий 
зийракликни ривожлантириш бўйича машқлар киритилади. 
 
Коммуникатив тренинг
психологик алоқа ва ишончли муносабат 
ўрнатиш, оператив қизиқиш уйғотувчи шахсларга психологик таъсир кўрсатиш 
кўникмаларини эгаллашни билдиради.
Ходимлар оператив хизмат вазифаларини амалга ошириш жараѐнида 
турли ролларни бажаришларига тўғри келади. Бошқа қиѐфага кириш, ўз хатти-
ҳаракатларини ниқоблаш қобилияти ички ишлар органлари ходимлари касбий 
маҳоратининг зарурий таркибий қисми бўлиб, унда тегишли хислатларни 
шакллантириш учун 
ролга кириш тренинги 
катта аҳамият касб этади. Ролга 
кириш кўникмалари роль гимнастикалари, яъни нутқ ва нутқсиз воситаларга 
тегишли ролга мос ташқи ифодали белгилар бағишлаш, ушбу воситаларни 
қўллашда импровизация қилиш қобилиятини ривожлантиришга қаратилган 
махсус машқларни бажариш орқали ривожлантирилади.
Ҳиссий-иродавий жараѐнларни бошқара олиш кўникмаларини эгаллаш 
учун 
психологик бошқарув машқларидан 
фойдаланилади. Бу машқлар шахснинг 
ҳиссий ҳолатларини бошқариш, ортиқча асабий зўриқишни бартараф этишга, 
ходим фаолиятида муайян ижобий кайфият яратишга имкон берувчи ўзини ўзи 
бошқаришнинг энг оддий усулларидан фойдаланиш кўникмаларини эгаллашга 
қаратилган. Ушбу гуруҳга аутоген машқлар, иродавий ўзини ўзи бошқариш 
усуллари ҳам киритилган. 
 
Психотехник ўйинлар
ходимларни психологик тайѐрлашнинг самарали 
усули бўлиб, ўйин тарзидаги хатти-ҳаракатларни бажариш орқали муайян 
хислатларни шакллантириш учун қўлланилади. Психотехник ўйинлар 
психологик жиҳатдан амалдаги вазиятларга яқин, ҳақиқатда мавжуд бўлган 


130 
вазиятларни қарор топтиришга асос бўладиган муайян ролларни, ўзаро ҳара-
катларни бажаришни назарда тутади. 
 
Психологик тайѐргарлик усулларига 
оператив хизмат фаолияти 
шароитлари ва қийинчиликларини психологик моделлаштириш
ҳам киритилади. 
Бу оператив хизмат фаолиятининг ҳақиқий шароитларига яқин бўлган ташқи ва 
ички (психологик) шароитларни яратишга имкон берувчи йўллар, усуллар ва 
воситалар мажмуидир.
Психологик тайѐргарлик усуллари орасида 
амалий вазифаларни 
психологик таҳлил қилиш ва бажариш усули
ҳам ажратилиши мумкин. Ушбу 
усулнинг афзаллиги ходимлар касбий психологик тайѐргарлигининг 
даражасини ҳақиқатда текшириш имкониятидадир. Амалий вазиятларни ҳал 
қилиш ходимларга эришилган амалий билимлар, кўникмалар ва уқувларни 
оператив хизмат фаолиятида қўллашга имкон беради.
Касбий психологик тренинг вазифалари, мазмуни ҳамда амалга ошириш 
йўлларининг мураккаблиги ва масъулиятлилиги учун уни ўтказишга юқори 
талаблар қўйилади.
Касбий психологик тренингни амалга оширишда уни ташкил этишнинг 
муайян 

Download 0,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish