Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я р. М. Махмудов, Б. Н. Сирлиев



Download 0,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/75
Sana29.01.2023
Hajmi0,8 Mb.
#904918
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   75
Bog'liq
академия пед психология

Билиш фаолияти
нинг ходим фаолияти учун аҳамияти ниҳоятда катта. 
Билиш фаолиятини амалга оширмай туриб жиноятчиликка қарши курашида ҳеч 
бир мақсадга эришиб бўлмайди. Билишсиз умуман фаолиятни ҳам, юқорида 
кўрсатилган ҳеч бир таркибий қисмни ҳам амалга ошириб бўлмайди. Билиш 
жараѐни натижасидагина ходимнинг бошқа ҳаракатларини мақсадга мувофиқ 
тарзда амалга ошириш имконияти пайдо бўлади. 
Жиноятчиликка қарши кураш вазифаларини бажариш учун ходимнинг 
билиш фаолияти ҳозирги, ўтмиш ва келгуси воқеаларга тааллуқли фактлар, 
ҳолатлар, сабабий алоқаларнинг аниқланишини таъминлаши керак. Масалан, 
жиноятчиликнинг олдини олиш, шунингдек, содир этилган жиноятларни 
очишга қаратилган барча ишлар оператив қизиқиш уйғотувчи шахсларни 
аниқлашга доир маълумотларни тўплаш, таҳлил қилиш ва умумлаштиришга 
ҳамда уларнинг келгуси ғайриқонуний ҳаракатларига олдиндан кўзи етишга 
асосланади.
1
Котов Д.П., Шиханцов Г. Г.
Психология следователя. – Воронеж, 1997. 


120 
Фаолиятнинг конструктивлиги
деганда, жиноятларни очиш, тергов 
қилиш, уларнинг олдини олиш, яширинган жиноятчиларни қидириб топиш 
каби ҳаракатларни режалаштиришга қаратилган тафаккур фаолияти 
тушунилади. Агар билиш фаолиятида 
тафаккур
асосан ҳали нима номаълум, 
муайян вазифани бажариш учун қўшимча тарзда яна нимани аниқлаш, топиш 
керак, деган саволларга жавоб берса 
конструктив фаолиятда
билиш 
фаолиятининг босқичлари режалаштирилади, яъни бунда биз номаълум 
нарсани қандай кетма-кетликда излашимиз кераклиги ҳақидаги саволга жавоб 
берилади. Бошқача айтганда, ходимнинг изланиш ва конструктив фаолияти 
ягона фикрлаш жараѐнининг турли босқичларини ифодаловчи икки томонидир.
Ташкилотчилик 
фаолияти

Ушбу 
фаолият 
ходим 
касбий 
фаолиятининг қолган барча турларини амалга ошириш учун мақбул 
шароитларни таъминлаш мақсадига хизмат қилади. Жиноятларни очиш, тергов 
қилиш, уларнинг олдини олиш жараѐнларини бошқариш унинг мазмунини 
ташкил этади. Ушбу мазмун оператив раҳбарликда, ҳисоб ва назоратда, ушбу 
жараѐн иштирокчилари ўртасида ҳамкорликни уюштиришда намоѐн бўлади. 
Мазкур фаолият ахборот бериш ва алмашиш, ўз вазифалари бўйича ходимнинг 
топшириқларини 
бажаришлари 
керак 
бўлган 
бошқа 
шахсларнинг 
ҳаракатларини уюштиришдан иборатдир.

Download 0,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish