Савол ва топшириқлар
1.
Ички ишлар органлари ходимларини педагогик жараѐнда назарий
ўқитишнинг психологик муаммолари ҳақида сўзлаб беринг.
2.
Билимларни ўзлаштириш тушунчасига психологик тавсиф беринг.
3.
Ички ишлар органлари ходимлари касбий билимларининг ўзига хос
ҳусусиятлари, уларнинг хилма-хиллиги ва сифатлари ҳақида сўзлаб беринг.
4.
Билимларни ўзлаштиришда коммуникатив ва билиш жараѐнларига
тавсиф беринг.
5.
Таълим олаѐтганларнинг билимларни самарали ўзлаштиришида
психологик билимлар билан таъминлаш деганда нимани тушунасиз?
6.
Машғулотларга тайѐргарлик кўришда ўқув материалларини тузиш
усулларини тушунтириб беринг.
7.
Диққат ва тафаккур билимларни ўзлаштириш жараѐнининг асосий
негизи эканлиги ҳақида сўзлаб беринг.
8.
Таълим олаѐтганлар диққатига психологик тавсиф беринг.
9.
Таълим олаѐтганларнинг ўқув материалларини самарали эсда
сақлашларини таъминлаш усуллари нима?
10.
Махсус фанларни ўқитиш давомида ички ишлар органлари
ходимларининг касбий хотирасини шакллантириш мумкинми?
11.
Таълим олаѐтганлар тафаккурига психологик тавсиф беринг.
116
12.
Тафаккур маълумотларни қайта ишловчи, амалий билимларни
ўзлаштириш ва вазифаларни ҳал қилувчи жараѐн сифатида эканлигига таъриф
беринг.
13.
Таълим олаѐтганларнинг ўқув материаллари ва педагогик
билимларни самарали ўзлаштиришининг психологик шарт-шароитларини
тавсифланг.
7-мавзу: Ички ишлар органлари ходимларини амалий ўқитишга
касбий-психологик тайёрлаш ва уларни психологияси
1-§ Ички ишлар органларида амалий ўқитишнинг психологик
муаммолари
.
Ҳар қандай касбий фаолият инсонга муайян талаблар қўяди ҳамда унинг
шахси ва бутун турмуш тарзида ўзига хос из қолдиради. Ички ишлар
органларининг ходими касбий фаолият самарадорлигини белгилаб берувчи
қандай шахсий хислатларга эга бўлиши лозимлигини аниқлаш учун ушбу
фаолиятни психологик жиҳатдан таҳлил қилиш, унинг ўзига хос жиҳатларини
аниқлаш, таркибий тузилишини очиб бериш зарур. Касбий фаолиятнинг
қонуниятларини аниқлаш уни нафақат ўрганиш, балки такомиллаштиришга
қаратилган ташкилий тадбирлар тизимини ишлаб чиқишга ҳам имкон беради.
Бу, аввало ички ишлар органларидаги касбий фаолиятнинг
хусусиятларидан бири
бўлмиш
ички ишлар органлари ходимлари фаолиятининг
ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинганлигида
ўз аксини топган. Ходимларнинг
фаолияти ҳуқуқий нормалар (қонун ҳужжатлари, ИИВ норматив ҳужжатлари ва
шу кабилар) билан қатъий тартибга солинган. Ушбу хусусият ички ишлар
органлари ходимлар умумий режалар ѐки йўриқномалар билан белгилаб қўйи-
ладиган кўплаб бошқа соҳалардан фарқини билдиради ва меҳнатни самарали
ташкил этишга оид шахсий тасаввурларни эркин амалга ошириш учун кенг
имконият яратади.
Ҳуқуқий бошқарув ходимнинг фаолиятини қонун нормалари билан
қатъий белгиланган тартибга бўйсундиради. Ходимнинг ўз хизмат
117
вазифаларини бажармаслиги ѐки етарли даражада бажармаслиги қонуннинг у
ѐки бу қоидасини бузиш ҳисобланади. Буларнинг ҳаммаси пировард
натижасида ходимга ўз қарорлари ва ҳаракатлари учун катта масъулият
юклайди.
Бироқ бу ҳол ходимнинг ўз фикрини билдириш, фаолиятини амалга
ошириш воситаларини танлаш ва ишини оқилона ва самарали ташкил этишда
эркин эмаслигини билдирмайди. Ички ишлар органлари ходимлари касбий
фаолиятининг психологик хусусиятларига қонун ва касб ахлоқи нормаларида
ифодаланадиган
кенг тактик майдон мавжудлигини
ҳам киритиш лозим.
Ички ишлар органлари ходимлари фаолиятининг яна бир психологик
хусусияти ҳ
окимият ваколатига эгаликдир.
Иш манфаати йўлида ходимларга
зарур ҳолларда
кўпинча атрофдагилардан яширишга ҳаракат қилинадиган
ҳолатларни аниқлаш, фуқароларнинг турар жойларига кириш, жиноятда гумон
қилинган айрим шахсларнинг эркинлигини чеклаш ва ҳатто ундан маҳрум
қилиш ҳуқуқи берилган. Бундай ҳокимият ваколати берилган ходимнинг
психологик ҳолати аввало юксак даражадаги масъулиятни талаб қилади. Унинг
ўз ваколатларини қўллаши эса ҳаракатларининг зарурлиги ва оқилоналигини,
қонуний асосга эгалигини аниқлаш имконини берадиган бир қатор масалаларни
ҳал қилишни тақозо этади. Кўпинча бу ҳол вариантлардан бирини танлаш
зарурати билан боғлиқ бўлади ва шу боис, жуда катта асабий зўриқиш билан
кечади. Берилган ҳокимиятдан оқилона ва қонуний фойдалана олиш – ички
ишлар органлари ходимларига қўйиладиган жуда муҳим касбий талаблардан
биридир. Ҳокимият ваколатидан фойдаланишнинг қонунга ва мақсадга
мувофиқлиги кўп даражада ходимнинг шахсий хислатларига боғлиқ.
Ходимлар касбий фаолиятининг муҳим психологик хусусиятларидан
бири
манфаатдор шахсларнинг доимий равишда қаршилик кўрсатиши ва
тўсқинлик қилишидир
. Бу ходимнинг жиноятларни очиш, тергов қилиш ва
уларнинг олдини олишга қаратилган фаолиятига баъзан жуда кескин шаклларда
кечадиган кураш тусини беради. Ходимнинг йўлида учрайдиган тўсиқларни
енгиш, хавфли вазиятларни бартараф этиш зарурати унда турли ҳиссий акс
118
таъсирларни келтириб чиқаради, бундан доимий асабий зўриқиш ва зўр ақлий
фаолиятни талаб этади; фаол кураш шароитида доимий равишда мураккаб
ақлий фаолиятни амалга ошириш, баъзан (иш йўналишимизда) ўз мақсадини
яшириш, ҳақиқий ижтимоий вазифаларини ниқоблашни тақозо этади.
Ички ишлар органи ходими касбий фаолиятининг яна бир ўзига хос
жиҳати кенг доирадаги муҳит билан муомала қила олиш қобилиятини
билдирувчи
коммуникативликдир
ѐки киришимлиликдир
.
Бу кўп томонлама ва
алоҳида хусусиятга эга бўлган хислатдир. Ходимнинг ўз фаолияти давомида
турли ѐш, касб, турли ҳуқуқий мақомга эга бўлган кишилар билан муомала
қилишига тўғри келади. Бу, умуман, инсон психологияси, хусусан муомаланинг
психологик асосларини билишни талаб этади. Ходимнинг коммуникативлиги
турли хил тергов, оператив-қидирув ва профилактик тадбирларни тўғри ташкил
қилиш учун ниҳоятда зарур.
Ходим коммуникативлигининг алоҳида жиҳати шундаки, у баъзан
ходимдан бошқа қиѐфага киришни талаб этади. Ушбу зарурат унинг ўз
фаолияти соҳасига кирадиган барча шахслар билан психологик алоқага
киришиши муҳимлигидан келиб чиқади.
Вақт танқислиги ва ишнинг ҳаддан ташқари кўплиги
ҳам ходим касбий
фаолиятининг хусусиятларига киради. Оперативлик ва тезкорлик жиноятларни
очиш ва тергов қилишнинг асосий принципларига киради. Жиноятчи
эркинликда қанча кўп қолса, унинг жавобгарликдан қутулиш, ўз жиноий
қилмиши изларини йўқотиш ва терговдан қочиб яшириниш имконияти
шунчалик кўп бўлади. У вақтдан ютади. Пайсалга солиш муваффақиятсизликка
олиб келади.
Бошқа томондан, вақт танқислиги жиноят ишини тергов қилиш,
фуқароларнинг аризаларини кўриб чиқиш каби ҳаракатлар учун процессуал ва
бошқа муддатларга риоя этиш зарурлигида намоѐн бўлади. Шулар ҳам
ходимнинг асабий зўриқишига сабаб бўлади.
Асабий зўриқиш ходим фаолиятидаги қалтис, низоли вазиятлар, турли
стресс омиллар таъсири, меъѐрлашмаган иш куни, иш фаолиятининг баъзан
119
салбий ҳис-ҳаяжон билан кечиши туфайли юзага келадиган катта жисмоний ва
руҳий зўриқиш билан боғлиқ. Чунки ходим иш жараѐнида инсон қайғусига
шерик бўлиб, хизмат фаолиятида турли мураккаб шароитларга дуч келади.
Ходим касбий фаолиятига
ёрқин ифодаланган билиш хусусияти
ҳам
хосдир. Бу эса турли хил мураккаб вазифаларни турлича ҳал қилишнигина
эмас, балки ушбу уларни амалга оширишни ташкил этишни ҳам талаб этади.
Бунда турли тусмоллар тузиш, оператив хизмат тадбирларини амалга ошириш
режалари ва умуман, иш режаларини тузиш мақсадига эга бўлган соф ақлий
фаолият фикрдаги схемалар ва қарорларни амалда ташкил қилиш билан
ифодаланади.
Ички ишлар органлари ходимларининг касбий фаолиятида қуйидаги
асосий жиҳатларни ажратиш мумкин:
билиш фаолияти, конструктив,
ташкилотчилик ва коммуникатив фаолият
1
. Албатта, ходимларнинг амалдаги
фаолиятида ушбу таркибий қисмларнинг ҳар бири соф ҳолда учрамайди:
уларнинг ҳаммаси узвий бирликда бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |