50
орасида бу соҳада ҳали ягона умумий назария ишлаб чиқилмаган. Бунинг бош
сабаби шахснинг тузилиши, уни шаклланиш қонуниятлари,
унинг камолотида
объектив ва субъектив таъсирларнинг роли, микро ва макромуҳитнинг таъсири,
ривожланишнинг таянч манбалари бўйича умумийликнинг йўқлиги, аниқ
методологияга ва илмий платформага асосланмаганликдир.
Собиқ Совет психологиясида шахснинг ривожланиши муаммоси
Л.С.Виготский, П.П.Блонский, С.Л.Рубинштейн, А.Н.Леонтьев, Б.Г.Ананьев,
Л.И.Божович сингари йирик психологларнинг асарларида ўз аксини топа
бошлаган. Кейинчалик ушбу масала билан шуғулланувчилар
сафи кенгайиб
борди. Шу боис шахснинг тузилиши, ривожланишнинг ўзига хослигига
тегишли ѐндошувлар бўйича илмий манбаларда муайян фарқлар мавжуд.
Ҳозирги даврда шахснинг ривожланиши юзасидан мулоҳаза
юритилганда
олимларнинг илмий қарашларини муайян гуруҳга ажратиш ва шундан сўнг
уларнинг моҳиятини очиш мақсадга мувофиқ. Бизнингча, онтогенезда шахс
тараққиѐтини бир неча босқичларга ажратиш ва уларнинг ҳар бирига алоҳида
илмий психологик таъриф бериш нуқтаи назаридан ѐндошиш қуйидаги назария
ва йўналишларни ташкил қилади.
Жумладан, улар шахсни ривожланишидаги
инқирозга
биноан
(Л.С.Виготский),
мотивацион
ѐндошиш
асосида
(Л.И.Божович), фаолиятга кўра муносабат бўйича (Д.Б.Эльконин), шахснинг
ижтимоийлашуви хусусиятини эътиборга олиб (А.В.Петровский),
шахсни
тутган позициясидан келиб чиқиб (Д.И.Фельдштейн) ва ҳоказоларга мувофиқ
ўрганганлар.
Л.С.Виготский жаҳон психологларининг шахснинг тузилиши ва
ривожланишига оид назарияларини танқидий таҳлил қилиб, камолотни вужудга
келтирувчи руҳий янгиланишлардан келиб чиққан ҳолда жараѐнни қуйидаги
босқичларга ажратади:
чақалоқлик даври инқирози (кризиси);
гўдаклик даври - 2 ойдан 1 ѐшгача, 1 яшарлик даври инқирози;
илк болалик даври - 1 дан 3 ѐшгача. 3 яшарлик даври инқирози;
мактабгача ѐшдаги давр - 3 дан 7 ѐшгача. 7 яшарлик давр инқирози;
51
мактаб ѐши даври - 8 дан 12 ѐшгача. 13 яшарлик даври инқирози;
пубертат (жинсий етилиш) даври - 14 дан 18 ѐшгача. 17 яшарлик даври
инқирози.
Л.С.Виготский асарларида ривожланиш ҳар бир даврининг ўзига хос
хусусиятларига чуқур илмий таъриф бера олган. Тадқиқотчи шахснинг
ривожланишида энг муҳим руҳий янгиланишлар юзасидан ҳам илмий, ҳам
амалий аҳамият касб этувчи мулоҳазалар билдирган. Бироқ
унинг фикрлари
ичида ўта мунозарали, баҳсталаб ўринлар ҳам талайгина. Ҳозирги замон
психология фанида Л.С.Виготскийнинг шахснинг
ривожланиши назарияси
илмий, тарихий, ижтимоий аҳамият касб этади, ривожланишга олиб келувчи
инқирозларнинг роли тўғрисидаги мулоҳазалари ва илгари сурган ғоялари шу
куннинг талаби билан ҳамоҳангдир.
Собиқ Совет психологиясининг йирик намоѐндаси, Л.С.Виготскийнинг
шогирди Л.И.Божович шахснинг шаклланишини муайян даврларга бўлишда
мотивларга
асосланади, шунинг учун бу ѐндошувни мотивацион деб юритиш
мумкин. Л.И.Божовичнинг мулоҳазасига биноан, шахснинг шаклланиши ушбу
босқичлардан иборат: биринчи босқич –
Do'stlaringiz bilan baham: