ИНСОН МАЪНАВИЙ КАМОЛОТИДА ИСЛОМ ДИНИНИНГ ЎРНИ
Ҳеч бир халқ дунёда якка яшамайди, ёлғизликда ривожланмайди ҳам. Элат ва миллатлар доимо ўзаро турлича муносабатда бўладилар ва тарих давомида бир-бирларига таъсир ўтказиб, ўзларини ҳам, ўзгаларни ҳам маънавий бойитиб борадилар. Аммо ҳеч қачон, ҳеч бир халқ ўзлигидан буткул кечиб, бошқа халқ маънавияти ҳисобидан ўзини бойита олган эмас. Якка бир шахс буткул ўзга бир маънавий муҳитда тарбия топиб, унга тўлиқ мослашиши мумкин. Бу инсон табиатига хос нарса. Аммо бир халқ тўлиғича ўзлигидан кечиб, ўзга халқ маънавий дунёсини қабул қилса, демак, ундай халқ йўқ бўлади, ўз маънавий қиёфасини йўқотган миллат йўқолган миллатдир.
Маълумки, ҳар бир миллат тарихан динларнинг бирортаси таъсирида бўлади, унга имон келтиради, эътиқод қилади. Жаҳон динлари ўз моҳияти жиҳатидан байналмилал хусусиятга эга бўлса-да, аммо улар миллий қадриятларни сақловчи, эъзозловчи ва ривожлантирувчи маънавий восита сифатида ҳам майдонга чиқадилар.
Диний қадриятларнинг миллий қадриятлар уйғунлашуви жараёнига конкрет тарихий нуқтаи назардан ёндашиб, баҳолаш ва муносабат билдириш лозим. Баъзи бир тарихий шароитда конкрет мамлакатда диний қадриятлар билан миллий қадриятларнинг уйғунлашуви ижтимоий тараққиёт ва инсон камолотига хизмат қилса, бошқа бир мамлакатда ва бошқа бир тарихий шароитда у тараққиёт ва инсон камолоти заволи ҳам бўлиши мумкин. Масалан, ижтимоий онг диний ва миллий қадриятлар билан қоришиб кетиши динларнинг сиёсийлашуви учун ғоявий негиз бўлиб, реал миллий қадриятлар диний қадриятлар билан алмашинади. Натижада диний заминда миллатлараро можаролар, катта-катта урушлар ҳам келиб чиқади. Ваҳҳобийлик, хизбуттаҳрирчилик ғоялари араб – мусулмон оламида тарқалган бўлса-да, ҳар бир мамлакатда улар гўёки миллий манфаатларнинг ҳимоячилари сифатида ўзларини кўрсатишга ҳаракат қиладилар. Миллий қадриятларни тушунмаган, ўз миллати шаънини унутган баъзи кимсалар уларга эргашиб, ўз миллатига, давлатига хиёнат қилишгача бориб етадилар. Миллатлараро ва динлараро муносабатлар инсонпарварлик йўналишида қарор топиш ва муомала маданиятида катта тарихий тажриба тўплаган ўзбекларда миллий ва диний бағрикенглик миллат шаъни учун курашнинг бир шакли сифатида намоён бўлади. Бу ҳол Ўзбекистонда яшаётган ва турли диний эътиқодга эга халқлар, миллат ва элатлар намояндаларига қўлни-қўлга бериб, буюк истиқбол учун курашда якдил бўлишлари учун ўзига хос шарт-шароит вазифасини ўтамоқда.
Ўзбеклар тарихан бошқа халқлар, элатлар ва миллатлар ҳамда ўзга диний эътиқод эгалари ҳис-туйғуларига зўр ҳурмат қилиш руҳида тарбияланган жаҳондаги заковатли миллатлар сирасига кирадилар. Саҳоватпешалик, очиқкўнгиллик, раҳм-шафқатлилик, инсонпарварлик, меҳмондўстлик, риоя-андишалик, иззат-икромлилик — булар ўзбек миллий табиати (менталитет)нинг ажралмас ҳусусиятлари бўлиб, бу каби фазилатлар туфайли улар ўз миллати шаъни учун курашиб келадилар.
Мамлакатимизда муқаддас ислом динини, улуғ аждодларимизнинг бой меросини ўрганиш, тарихий обидаларни асраб-авайлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани замирида эзгу мақсадлар мужассам. Юртимизнинг турли ҳудудларидаги зиёратгоҳлар, қадамжолар обод қилиниб, бу масканларда қурилиш-таъмирлаш ишлари давом эттирилмоқда.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқи нафақат юртдошларимиз, балки бутун мусулмон олами, жаҳон ҳамжамиятида катта қизиқиш уйғотди. Унга доир муносабатлар, эътирофлар ҳали-ҳануз давом этмоқда. “Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этади”, деган сўзлари бутун ислом уммати, ислом жамоатчилигининг айни дилидаги гап бўлди. Чунки бугунги кунда дунё миқёсида ислом динининг моҳиятини тушунмасдан, билмасдан унга нисбатан турли муносабатлар илгари сурилаётгани ҳам айни ҳақиқат.
Ўзбекистон Республикаси анъанавий ислом дини кенг тарқалган худудлардан эканлигини ҳисобга олиб, бу минтақада VIII асрдан бошлаб ислом ягона ҳукмрон динга айланганлиги сабабли унинг шахс, оила, жамият ҳаётига кириб бориши, маданияти ва маънавиятни бойитишга қўшган хиссаси хусусида ёшларни илмий, фалсафий, бинобарин дунёвий билимлар билан кенгроқ, батафсил қуроллантириш кўзда тутилади. Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлашга қаратилган маънавий омиллар тобора биринчи ўринга чиқиб бораётган ҳозирги шароитда халқимизда, хусусан ёшларда дин ва ундаги реал қадриятларга маънавий маданиятнинг бир қисми сифатида қараш шаклланмоқда. Ёшларда миллий ва диний қадриятлар ҳамда динлар тарихини ўрганишга қизиқиш эҳтиёжи ортмоқда.
Инсон камолотида илм ва маърифатнинг ўрни беқиёс. Шу билан бирга, дину диёнат, чин эътиқод соҳиби бўлиш ҳам кишини саодатга етаклайди.
Ислом динида бир халқ ёки шахс бошқа халқ ёки шахсдан насл-насаби ёки миллати билан эмас, балки динга бўлган қизиқиши, илмий савияси, кўрсатган хизмати, дин ва илм йўлида қилган сайъ-ҳаракати билан устун саналади. Илмга қизиқтириш борасида Аллоҳ Қуръонда шундай дейди: “Айтгин, илмлилар билан илмсизлар тенг бўла оладиларми, албатта, у ҳақида фақат ақлли кишиларгина эслайдилар” (“Зумар” сураси 9-оят) Бошқа бир оятда илмли кишилар Аллоҳнинг ҳузурида бошқалардан кўра юқори даражада туришлари очиқдан-очиқ айтилган: “Аллоҳ таоло сизлардан имон келтирганларни ва илмли бўлганларнинг даражасини кўтаради”. (“Мужодала” сураси, 11оят).
Аслида илм дегани ақл ёрдамида иш бажаришга айтилади.
Ақл эса ўраганилган нарсани тушуниб олиш қобилиятидир. Қуръони Карим барча ишларда ақлни ишлатишга чақиради, ақлни ишлатмаганларни қаттиқ танқид қилади.
Бу эса исломда ақл ва илмнинг нақадар улкан баҳоланишини кўрсатади. Ислом чақираётган илм фақат диний илм эмас балки билимсизликни тугатадиган ҳар қандай билимдир. Диний илм ҳам, дунёвий илм ҳам инсонни олам, уни яратилиши ва яратувчисини тан олиш ҳамда ўз хаётида манфаатдор бўлиш учун хизмат қилади.
Халқимизнинг ўтмишда ислом илмлари ривожига қўшган улкан ҳиссаларини жаҳон тан олган улуғ алломалари
Do'stlaringiz bilan baham: |