Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я р. М. Махмудов, Б. Н. Сирлиев


-§ Ички ишлар органлари фаолиятида ёш даврлари



Download 0,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/75
Sana29.01.2023
Hajmi0,8 Mb.
#904918
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   75
Bog'liq
академия пед психология

 
3-§ Ички ишлар органлари фаолиятида ёш даврлари 
психологиясининг аҳамияти 
Психологияда шахсни тарбиялашнинг йўл-йўриқлари ва воситаларини 
ишлаб чиқиш муаммоси доимо мавжуд. Инсон шахсига таъсир кўрсатиш, унинг 
ҳулқ-атворини бошқариш, хатти-ҳаракатларини тизимга солиш долзарб масала 
ҳисобланади. Агар чуқурроқ мулоҳаза юритилса, ҳар бир субъектнинг ўз 
организмини бошқариши қанчалик қийин кечишини хис қилган ҳолда ўзга 
шахс билан боғлиқ ҳолатларни бошқариш янада мураккаброқ эканлиги сир 
бўлмай қолади. 
Инсон психологиясининг барча жабҳаларини таҳлил қилиш, унга хос 
қонуниятларни билиш ва улар ѐрдамида амалий чора-тадбирлар белгилаш ҳам 
юқоридаги фикрни тасдиқлайди. 
Тарбия масаласига назар соладиган бўлсак, унинг жисмоний ва руҳий 
жиҳатлари мавжудлиги доимо эътироф этилади. 
Бу икки жиҳатнинг уйғунлашганлиги шахснинг мукаммаллиги, 
камолотидан далолат беради. Аммо баъзида жисмоний нуқсонларнинг, айрим 
ҳолларда руҳий бузилишларнинг гувоҳи бўлиш мумкин. 
Нормал муҳитда нормал шахс билан ижтимоий муносабат ва аҳлоқ
меъѐрларини камол топтириш, шахс ривожланишини кўзланган мақсадга мос 
равишда таъминлаш мумкин бўлади. Бундай шароитда четдан тўғри йўлга 
солиш воситаларидан фойдаланишдан кўра, секин-асталик билан ўзини ўзи 
тарбиялашга ўтилади. Аксинча, ташқаридан таъсир кўрсатиш усул ва 
воситаларига зарурат бўлганда, уни қабул қилмай, унга бўйсунмаган ҳолда 
тўғридан тўғри ўзини ўзи тарбиялашга ўтиш анча оғир кечади. Шу боис ҳам 


57 
жамиятда юз бераѐтган жиноий хатти-ҳаракатларнинг сабабини, руҳий 
шаклланишининг тарихий илдизларидан қидирган маъқул. 
Шахснинг жиноий ҳулқ-атворини ва номақбул хатти-ҳаракатини олдини 
олиш учун фаолиятнинг умумий психологик тавсифи ҳамда у ѐш психологик 
ҳусусиятларини таҳлил қилиш мақсадга мувофиқдир. 
Ҳар қандай 

касаллик

нинг сабаби аниқлангач, унга мос 

даволаш

воситалари танланади. 
Чунки, инсон фаолияти атрофдаги кишилар билан ҳар томонлама 
алоқалар, жамият ва ижтимоий муносабатлар асосида кечади.
Фаолият ўзининг мазмунига кўра ижтимоий хусусиятга эга. Инсон 
фаолият орқали ўзини шахс сифатида шакллантиради.
С.Л.Рубинштейннинг фикрига кўра 

инсон фаолиятининг ўзига хос 
хусусияти онгли ва мақсадга йўналганлигидан иборат. У орқали инсон ўз 
мақсадини амалга оширади. Ҳосил бўладиган ғоя ва фикрларини 
объективлаштиришга эришади

1

Хулқ-атвор фаолиятнинг бир томонлама намоѐн бўлишидир. У инсон 
фаолиятининг атрофдагилар ва атроф-муҳит билан муносабатида намоѐн 
бўладиган ташқи кўринишидир.
Хулқ-атвор ахлоқий, маънавий, хуқуқий фаолият тарзида акс этади.
Хулқ-атвор асосида субьектнинг шахслик хусусиятлари муҳокама 
қилинади.
Хулқ-атворни жиноий жиҳатдан таҳлил қилиш ҳам психологик 
ҳарактерга эга, ҳатто ѐш психологик нуқтаи назардан ўспирин ѐшдагилар хулқ-
атворининг бузилишини таҳлил қилганда, унинг икки хил турини кўриш 
мумкинлиги таъкидланади: биринчиси, бошқалар хулқ-атворига таъсир 
кўрсатувчилар; иккинчиси, бошқалар таъсирига тушиб қолувчилар. 
Бугунги кунда юридик психология, хулқ-атвор психологияси, тарбия 
психологияси, шахс психологияси, шахс хулқ-атворида ижобий мазмун ҳосил 
1
Рубинштейн С.Л. Основы общей психологии. М., 1989 II т. с. 126


58 
қилишига, унинг жамиятга мувофиқ шаклланишига, тарбияланишига ўз 
улушини қўшмоқда.
Ёш психологик нуқтаи назаридан хулқ-атвордаги бузилишни таҳлил 
қилишда норма билан патология ўртасидаги меъѐрни аниқлашга зарурат 
мавжуд. Чунки жиноий хатти-ҳаракат ва жиноятнинг келиб чиқишига сабаб 
бўлган 
омиллар: 
алкоголизм, 
гиѐвандлик, 
тажовузкорлик, 
психик 
бузилишлардан иборат.
Оддий 
ўсмирда 
тажовузкор 
хулқ-атворнинг 
намоѐн 
бўлиши 
киссавурлик, майда ўғрилик, одамларни тунашга сабаб бўлишнинг дастлабки 
босқичи ҳисобланади. Ўсмирнинг илк бор бундай фаолиятга мойиллик ҳис 
қилиши, секин-асталик билан шахснинг одатига айланиб боради. Ёки 
гиѐвандлик ҳам худди шундай хатти-ҳаракатларнинг содир бўлишига олиб 
келади
1.

Ўсмирлик ѐши дунѐқараш, эътиқод, нуқтаи назар, принцип, ўзлигини 
англаш, баҳолаш ва ҳоказолар шаклланадиган давр ҳисобланади. Кичик мактаб 
ѐшидаги бола катталарнинг кўрсатмалари ѐки ўзининг тасодифий, ихтиѐрсиз 
орзу-истаклари билан ҳаракат қилса, ўсмир ўз фаолиятини муайян принцип, 
эътиқод ва шахсий нуқтаи назар асосида ташкил қила бошлайди. 
Ўсмир шахсининг таркиб топишида ахлоқ, ўзига хос онг алоҳида
аҳамият касб этади. Ўсмир шахсини таркиб топтиришда унинг атроф-муҳитга, 
ижтимоий ҳодисаларга, кишиларга муносабатини ҳисобга олиш лозим. Чунки 
ўсмирда муайян нарсаларга муносабат шаклланган бўлади. 
Психологлар ўтказган тадқиқотлардан маълумки, ўсмирларнинг 
кўпчилиги қатъиятлилик, камтарлик, мағрурлик, самимийлик, меҳрибонлик, 
дилкашлик, адолатлилик каби маънавий-ахлоқий тушунчаларни тўғри 
англайдилар. Уларнинг турмуш тажрибасида фан асосларини эгаллаши 
натижасида барқарор эътиқод ва илмий дунѐқараш таркиб топади, шулар 
замирида ахлоқий идеаллар юзага кела бошлайди. Ўсмирларнинг идеаллари 
негазида орзу, мақсад ва уларни руѐбга чиқариш режалари намоѐн бўла 
1.
Кон И.С. Психология ранней юности. – М. Прогресс, 1989. – С. 215.


59 
бошлайди. Муайян касбга майллик ва қизиқиш уйғонади. Орзу-истаклар ранг-
баранглиги билан бир-биридан кескин ажралиб туради.
Ўсмирлик ѐшида психологик жиҳатдан энг муҳим хислат – вояга етиш 
ѐки катталик ҳиссининг пайдо бўлиши алоҳида аҳамиятга эга. Катталик ҳисси 
ижтимоий-ахлоқий соҳада, ақлий фаолият, қизиқиш, муносабат, кўнгил очиш 
жараѐнида хулқ-атворнинг ташқи шаклларида ўз ифодасини топади. Ўсмир ўз 
кучи ва қувватининг чидамлилиги ортаѐтганини ва билим савияси 
кенгаяѐтганини англай бошлайди. Буларнинг барчаси унда катталик хиссини 
ривожлантиради. 

Download 0,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish