# 4, 2020 pedagogik mahorat*педагогическое мастерство*pedagogical skill



Download 4,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/299
Sana13.01.2023
Hajmi4,67 Mb.
#899233
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   299
Bog'liq
Pedagogik mahorat 4-son 2020 yil

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
https://buxdu.uz


# 4, 2020 PEDAGOGIK MAHORAT*ПЕДАГОГИЧЕСКОЕ МАСТЕРСТВО*PEDAGOGICAL SKILL
48 
Мўмин ҚОДИРОВ 
Гулноза БАХОДИРОВА 
Шерзод УРАКОВ 
Ўзбекистон Миллий 
университети профессори 
Ўзбекистон давлат жаҳон 
тиллари университети 
ўқитувчиси 
Самарқанд давлат университети 
доценти 
 
ОЛИЙ ТАЪЛИМ СИФАТИ ВА ЎҚИТУВЧИСИ ФАОЛИЯТИГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ 
ОМИЛЛАР ТЎҒРИСИДА 
Мазкур мақолада таълим муассасалари ўқитувчиси фаолиятига ижобий ва салбий таъсир қилувчи 
омилларининг таҳлили баён қилинган. Ўқитувчи фаолиятига салбий таъсир қилувчи омилларнинг таъсирини 
камайтириш ва бутунлай бартараф этиш бўйича таклифлар берилган. 
Калит сўзлар: таълим муассасаси, омил, ўқитувчи, таъсир, фаолият, таълим сифати, таклиф, таҳлил. 
В статье описаны положительные и отрицательные факторы влияющей деятельности преподавателя 
высшей школы. Даны предложения по сокращению и полному искоренению отрицательных факторов в 
преподавательской деятельности.
Ключевые слова: образовательное учреждение, фактор, преподаватель, влияние, качество 
образования, предложение, анализ. 
The article describes the positive and negative factors affecting the activities of a higher education teacher. 
Suggestions are given to reduce or completely eradicate negative factors in teaching. 
Keywords: educational institution, factor, teacher, influence, quality of education, proposal, analysis. 
 
Таълим сифати ва самарадорлиги, ва умуман, меҳнат бозори, хусусан, интеллектуал мулк 
бозори учун рақобатбардош мутахассис кадрлар тайёрлаш нафақат ривожланган мамлакатлар, 
шунингдек, ривожланган давлатлар сиёсий элитасининг ҳам диққат марказида турибди. Ҳаттоки, 
технологик жиҳатдан энг ривожланган мамлакатлар (АҚШ, Япония, Хитой, Ж.Корея, Германия ва 
бошқ.) ҳам бундан 5 ёки 10 йилдан кейин ва умуман истиқболда жамиятга, инсонларнинг муносиб 
турмуш савиясини таъминлаш нуқтаи назардан таълим ресурсларини кучайтириш орқали
инновацион билим ва фан сирларини эгаллаган, ижодкор ва яратувчи кадрлар тайёрлаш масаласида 
мунтазам иш олиб бормоқдалар. 
Мамлакатимизда 2017 йилда бошланган кенг қамровли таълим ислоҳотларининг асосий 
мақсади ҳам мамлакат ички меҳнат бозорини рақобатбардош кадрлар билан тўлдиришга қаратилган 
бўлиб, ҳозирда бу жараённинг иқтисодий ва ҳуқуқий асослари қўйилди. Энг муҳими, таълим ва фан – 
техникани ривожлантириш вектори давлатимиз раҳбари томонидан тўғри танланди. Табиатда ҳеч бир 
нарса, ўз-ўзидан ҳаракатга келмагани каби, ҳеч бир тизим ташқи куч ёки “тоза қон ” киритилмаса, у 
ривожланмайди. Умумий физика қонунларига кўра, ҳар қандай жисмга ташқи таъсир - ташқи куч 
таъсир этмаса, унинг ҳаракат қилмаслиги исбот талаб этмайдиган ҳақиқат.
Ўн йилларча турғунлик даврини бошидан кечирган жамиятимиз таълим ва илм-фан 
ислоҳотлари туфайли “уйғониш фасли”га кирди, десак янглишмаймиз. Лекин, минг афсуски, бу 
ислоҳотларнинг кўлами ва аҳамиятини, ва энг муҳими, унинг жамиятда юз бераётган янгиланиш ва 
юксалиш жараёнларидаги ўрнини барча зиёлилар, таълим ходимлари ва маъсуллар тўлалигича англаб 
етганлари йўқ. Таълим соҳасида фаолият юритаётган ўқитувчилар, хусусан, олий таълим 
муассасалари профессор–ўқитувчиларнинг ойлик маошлари уч марта 20 ва 25 фоиздан оширилиши 
ўқитувчига бўлган давлат сиёсатининг кескин ўзгаришини билдиради. Шу йил январ ойидан бошлаб, 
фан номзодларининг ойлик маошларига 30 фоиз, фан докторларининг ойлик маошларига эса 60 
фоизгача устамаларнинг берилаётганлиги бу жараённинг иқтисодий асосларини мустаҳкам 
бўлишини таъминлаши аниқ. Аммо олий таълимдаги аксарият ўқитувчилар шу эътиборга мос, хос 
ҳолда иш фаолиятларини юқори босқичга кўтардиларми?! Бу саволга бир томонлама – ижобий жавоб 
йўқ. Чунки биз профессор-ўқитувчилар ҳанузгача бу ўзгаришларни тафаккур чиғиридан ўтказмадик. 
Жамиятда инертлик даражасининг юқорилиги, аксарият ходимлардаги лоқайдлик, бепарволик ҳамда 
меҳнат ва ижро интизомининг пастлиги Президентимиз қўйган бош масала – юқори малакали 
мутахассислар тайёрлаш жараёнига тўсқинлик қилмоқда. Шу ўринда давлатимиз раҳбарининг
2019 йил 14 августдаги йилнинг биринчи ярим йиллигига бағишлаб ўтказилган йиғилишдаги
“Мени 
энг катта хавф нимада, деган савол қийнайди.Энг катта хавф – кадрлар савияси, билими, илми ва 
фидойилигида. Минг афсуски, энг оғир масала шу... Бугунги иш услубимиз бугунги даражамизга 
мутлақо тўғри келмайди. Агар сизлар ўзгармас экансизлар, вазият ҳам ўзгармайди”
дейишлари 
бугунги куннинг аччиқ ҳақиқати. 
Адолат юзасидан эътироф этиш керакки, кейинги 35-40 йиллар ичида ўқитувчи деган буюк ном 
ва шараф топталди, ўқитувчи – яратувчи, ижодкор эмас, юқоридан берилган топшириқни бажарувчи 
https://buxdu.uz



Download 4,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   299




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish