# 4, 2020 PEDAGOGIK MAHORAT*ПЕДАГОГИЧЕСКОЕ МАСТЕРСТВО*PEDAGOGICAL SKILL
51
тилини биладиган мутахассис ёки ОТМ ўқитувчиларини “ёллайди”. Бу ҳолат шунга олиб келадики,
ОТМ битирувчиларининг 75-80 % ўқишни битиргач, ўз касби бўйича ишлаб кета олмайди.
Олий таълимнинг сифати мактабдан келаётган ёшларнинг билим даражасига боғлиқлигини ҳеч
ким инкор этмайди. Мактаб билим берувчи ва тарбияловчи асосий ва бирламчи бўғин бўлишига
қарамай, уларнинг моддий-техник таъминоти талаб даражасида эмас. Қишда совуқ, ёзда эса иссиқ
хоналарда дарсларнинг ўтилиши, бир синфда 35-45 тагача болаларни йиғиш, ва бунинг устига
кейинги 25-30 йилда битириб борган ўқитувчиларнинг савиясининг пастлиги мактабдаги
муаммоларнинг даражаси янада чуқур эканлигидан далолат беради. Қишлоқ ўқитувчиси моддий
таъминланмаган, маънавий улуғланмаган бўлса, ўзининг келажагидан хавотир олмаслиги
кафолатланмас экан у бутун куч-ғайрати ва имкониятини ишга солиб ишламайди.
Жамиятнинг узвий қисми бўлган талаба-ёшларда диплом олиш биринчи ўринда турибди ва бу
ҳолатни аксарият ота-оналар “қўллаб-қувватлашмоқда”. Мисол сифатида қўшни Қозоғистон ёки
Тожикистондаги хусусий университетлар Ўзбекистонлик ёшларни йилига 300-500 долларга ўқитиб,
диплом бераяпти. Ахир, бу пулга кафолатли билим олиб бўладими? Бундай четдаги ОТМларга
ҳаттоки талабани ўзи бормайди, контракт пули ва ҳужжатларгина ташкилотчилар томонидан олиб
борилади.
Умуман олганда, таълим муассасасининг ўқитувчиси ҳуқуқий “ҳимояланмаган”. Ўқитувчи
таълим муассасасининг ички тартиб қоидаларига риоя қилишни ёки яхши ўқишини талаб қилса ёки
“2” баҳо қўйса, талаба ёки унинг ота-онаси (кўпинча) шикоят ёзади, текширувчи орган (комиссия)
аксарият ҳолларда шикоятчи томонида бўлади. Ўқитувчи “2” баҳони ўзгартирса, шикоят қайтиб
олинади, текширувчи эса гўёки ишни “аъло” бажарган ҳисобланади. “Қайсарлик” қилган
ўқитувчилар бадном қилинади, ҳаттоки, унинг бирор бир салбий хислатлари топилиб, ишдан
бўшатиш ҳолатлари ҳам йўқ эмас. Афсуски, бу ҳолат жамиятимизнинг “қон-қонига” сингиб кетган.
Дунё тамаддунинг ривожланишини белгилаб берган даҳолар Хоразмий, Беруний, Ибн Сино,
Улуғбекларни етиштирган миллий маданиятимиз “деформацияланди”, илтимос орқали “иш
битириш” одат тусига кирди, жамиятимиз таназзул йўлидан чиқмаяпти. Бугунги ОТМларда таълим
тизими тубдан ўзгартирмасдан туриб, таълим сифатига эришиб бўлмайди. Ўқув жараёнидаги
аксарият ишлар қурилишдаги косметик таъмирлашга ёки асфальтларга ямоқ солишга ўхшайди.
Кейинги 2-2,5 йил ичида таълим тизимида тарихий ўзгаришлар юз берди ва бу жараён давом
этмоқда. Шунга қарамай муайян муаммо ва камчиликлар ҳам борки, уларни ечмасдан туриб, таълим
соҳасида улкан ютуқларга эришиб бўлмайди. Булар қаториги қуйидагиларни келтириш мумкин:
-жамиятда ёшлар фақатгина диплом олиш учун эмас, билим олиш муҳимлигини сингдириш;
-таълим тизимига ташқи кучлар (ота-она, куч ишлатар тизим ва ҳ.к) таъсирини йўқотиш;
-олий таълим ўқитувчилари ўртасида боқимандалик кайфиятларини бартараф этиш чораларини
кўриш;
-олий таълим профессор-ўқитувчиларининг ўқув йили якунларига кўра улар билан шартномани
давом эттириш ёки шартномани бекор қилиш механизмларини киритиш;
-фан ўқитувчисига якуний ёки оралиқ назоратларни мутахассислик турига қараб ёзма ёки ёзма-
оғзаки шаклларда олишини ОТМ ихтиёрига бериш;
- турдош таълим йўналиши ёки мутахассислик доирасида талабаларга танлов фанларини
танлаш имкониятини бериш;
-ўқитувчи фаолиятини талабалар томонидан аноним сўровлар ўтказганда гуруҳ ёки фан бўйича
сўровда иштирок этган талабаларнинг 50 ва ундан ортиқ фоизи салбий фикр билдирган ўқитувчи
билан шартномани бекор қилиш тизимини амалиётга киритиш;
- олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларини малака ошириш тизимини мутлоқ
янгидан ишлаб чиқиш, уларни ўқиш даврида малакасини ошириш тизимини бекор қилиш ҳамда бу
жараённи ташкил қилиш ваколатини ОТМлар ихтиёрига бериш;
-олий таълим муассасаларида муайян эркинликларни бериш (топган маблағидан мустақил
хорижга чиқиш ва бошқа ОТМ ўқитувчиларини таклиф қилиш, фойдаланиш, профессор-
ўқитувчиларни рағбатлантириш );
-таълим муассасаларининг юқори, ўрта ва қуйи бўғин раҳбарларини мос мутахассислик бўйича
танлов асосида ишга олиш тизимини ишлаб чиқиш.
Хулоса сифатида айтиш лозимки, олий таълим муассасаси фаолиятига салбий таъсир этувчи
омилларнинг таъсирини йўқотмасдан ёки камайтирмасдан туриб таълим сифатига эришиб бўлмайди.
Бу омилларнинг асосийлари ўзбек халқининг менталитети ва узоқ йиллар давомида йиғилиб қолган
таълим соҳасини ташкил қилиш ва бошқариш, молиялаштириш масалаларига ғайри илмий
қарашларнинг шаклланганлиги натижасидир. Таълимнинг самарали усуллари ва ташкилий
https://buxdu.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |