# 4, 2020 pedagogik mahorat*педагогическое мастерство*pedagogical skill


# 4, 2020 PEDAGOGIK MAHORAT*ПЕДАГОГИЧЕСКОЕ МАСТЕРСТВО*PEDAGOGICAL SKILL



Download 4,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/299
Sana13.01.2023
Hajmi4,67 Mb.
#899233
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   299
Bog'liq
Pedagogik mahorat 4-son 2020 yil

# 4, 2020 PEDAGOGIK MAHORAT*ПЕДАГОГИЧЕСКОЕ МАСТЕРСТВО*PEDAGOGICAL SKILL
50 
Инвестиция бор жойда инновация пайдо бўлади, профессор-ўқитувчилар ва техник ходимларнинг 
малакасини ошириш имконияти туғилади. 
Олий таълим сифати мактабдан келган ўқувчининг билим савиясига боғлиқлигини ҳеч ким 
инкор этмайди. Демак, мактабда бола яхши ўқиши учун яхши педагоглар билан таъминланиши, 
моддий-техник базаси талабга жавоб беришидан ташқари яна битта муҳим омил бор. Бу омил – 
синфдаги болалар сони. Аксарият қишлоқ, туман мактабларида бир синфда 30-40 нафаргача болалар 
ўқийди. Бу ҳолат шаҳар шароитида янада катта муаммо ва хавфни келтириб чиқармоқда. Халқ 
ўртасида нуфузи юқори бўлган мактабларда фарзандини ўқитиш асосий муаммо. Бу эса бир синфда 
35-45 тагача болаларнинг йиғилиб қолишига олиб келади. Албатта, болаларнинг кўп сонли бўлиши 
таъмагирлик, коррупция ҳолатини юзага келтиради. Нима қилиш керак?! 
Бизнинг фикримизча, мактабдаги барча ўқувчини аълочи ёки иқтидорли қилиб тарбиялаб 
бўлмайди, чунки иқтидор фақат тарбияга ва яратилган шароитларгагина боғлиқ эмас, боланинг ота-
онасига, яъни ирсиятга, оиланинг иқтисодий-ижтимоий даражасига ва энг муҳими, унинг ўзида 
ўқишга бўлган мойиллигига ҳам боғлиқ. Олимларнинг фикрларига кўра иқтидорли болалар миқдори, 
тахминан, 8-10% ташкил қилади. Демак, қолган болалар билан ишлашнинг инновацион усулларини 
яратиш, уни амалда қўллаш бугунги куннинг долзарб масаласидир. Машҳур физик Т.Эдисон 
таъкидлаганидек, 
буюк истеъдодга эришишнинг тўқсон тўққиз фоизи тер тўкиб ишлаш ва фақат 
бир фоизигина илҳомланиш

Юқорида келтирилган 8-10% иқтидорга эса таълим-тарбия берувчи мактаб ўқитувчилари 
контингентини шакллантириш энг бош масала ҳисобланади. Бу масалани биргина мактабнинг ўзи ҳал 
қила олмайди. Бунга жамиятнинг барча фаол аъзолари иштирок этишлари лозим. Иқтидорли 
ўқувчиларга дарс берадиган инновацион билим соҳибини тарбиялашда боғча-мактаб ва олий таълим 
муассасалари интеграциясини ривожлантириш лозим. Фақатгина ана шундай интеграция, 
таълимнинг ҳар бир бўғинида иқтидорларни селекция қилиш ва алоҳида ўқитиш, уларга тегишли 
шароитларни яратиш замонавий муаллим (муҳандис, олим, педагог) тайёрлашни кафолатлайди. 
Мактабгача таълим ва умумтаълим муассасаларининг ўқитувчи-мураббийлари ўтадиган фанларини 
юқори даражада ўтишлари учун ахборот технологиялари ва хорижий тиллардан энг камида 2 тасини 
(рус ва инглиз(ёки француз, немис)) ўзлаштирган бўлишлари талаб этилади. Бу эса, олий таълим 
муассасида тайёрланадиган мутахассисларни алоҳида дастур асосида (амалиёт) ўқитиш методикаси, 
бола табиатини билиш (психология) ўқитишни тақозо қилади. Шу сабабли, вилоятлардаги ОТМлари 
(педагогик профилдаги) бўлажак педагогни тайёрлашда турлича фикрлаш қобилияти ва ўқишга 
бўлган муносабатига эга бўлган болалар билан ишлашнинг психологик ҳолатларини яхши 
ўзлаштиришларига алоҳида эътибор қаратишлари лозим бўлади. Иккинчи бир муҳим масала - бу 
кеча-бугун боғчага бориб, чет тиллари ва ахборот технологияларни яхши ўзлаштириб, олий таълимга 
талаба бўладиган ёшлар тўғрисида кетаяпти. Бугунги ОТМлардаги ўқитувчиларнинг 75-80 фоизи бу 
талабаларга дарс бераолмайди. ОТМ раҳбарияти ва жамоаси бу муаммонинг ечимини топиши лозим. 
Бу масаланинг қийинчилиги шундаки, таниш-билишчилик ва маҳаллийчилик асосида шаклланган 
кафедра ва бўлимларни “янгилаш2 кўп муаммоларни келтириб чиқаради. 
Яна бир муҳим нарса - бу ўқувчилар(талабалар)нинг мустақил таълим олишини ташкил қилиш 
масаласидир. Мураббий ёки ўқитувчи қанчалик фидойи ва малакали бўлмасин, агар ўқувчи мустақил 
ўқимаса, ўқитувчи топшириқларини тўлиқ бажармаса юқори таълим сифатига эришиб бўлмайди. 
Бежиз буюк Суқрот айтмаган: 
“Мен ҳеч кимга ҳеч нимани ўргатаолмайман, балки кишиларни 
фикрлашга йўналтириб юборишим мумкин”
. Афсуски, халқ ичида мен боламни мактабга (ёки олий 
таълимга) бердимми, энди улардан таълим-тарбиясини сўрайман деган нотўғри фикр пайдо бўлган. 
Масаланинг яна битта салбий жиҳати шундаки, ўқитувчи ёки мураббий боланинг ўқиши ёки 
тарбияси тўғрисида шикоят қилса, “Ишингиз бўлмасин, битта ўқиши бўлса, мол-мулкимни сотиб 
бўлса ҳам ўқитаман” деган жавоб олинади. Масалан, 2019 йил июнь ойида“Хордиқ” газетасидаги 
“Чопонимни сотиб бўлса ҳам, ўқитаман” 
мақоласи фикримизни тасдиқлайди ва бу ҳолат фақатгина 
бизнинг менталитетимизга хосдир. Таниш-билиш, пора ёки юқори мансабдорлар туфайли ўқишга 
кирган ёшларнинг аксарияти олий таълим муассасасида ҳам ўқиш даврида “алоҳида хизмат”, яъни 
“имтиёз”дан фойдаланади ва бу уларнинг турмуш тарзига айланмоқда. Олий таълим 
муассасаларининг кўпчилик ўқитувчилари тоза, фидойи, билимли бўлсаларда, улардаги 
ташаббускорлик, фидойилик, ҳалоллик фазилатлари “уриб чиқарилмоқда”. Бу ҳолатнинг юзага 
келишида талабаларнинг ота-оналари, қариндошлари, уларни ўқишга киришига ёрдам берган ёки 
киритиб қўйган “танка”лари сабабчилиги ҳам эътибордан чиқармаслик лозим. Бу ерда ўқитувчиларни 
ишга олишдаги таниш-билишчилик, қариндош-уруғчилик ҳолатларининг ролини ҳам эътибордан 
чиқармаслик лозим.Талаба БМИ, курс иши, мустақил ишларни ҳам ўзлари бажармай рус тили, инглиз 
https://buxdu.uz



Download 4,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   299




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish