Рўза ва Ҳайит байрамларини муносиб нишонлаш одоблари



Download 3,15 Mb.
bet1/2
Sana11.06.2022
Hajmi3,15 Mb.
#656304
  1   2
Bog'liq
Рўза ва Ҳайит байрамларини муносиб нишонлаш одоблари

Рўза ва Ҳайит байрамларини муносиб нишонлаш одоблари


Рўза ҳақида умумий маълумотлар
Рамазон ойларнинг саййиди, хожасидир. Унинг бошқа ойлардан фазилатли
 жиҳатлари бор. Улар қуйидагилар:
Рамазонда Қуръони карим нозил бўлди. У Рамазонда, хусусан, Лайлат ул-қадрда Лавҳ ул-маҳфуздан Байт ул-иззатга бир дафъада эндирилди. Кейинчалик Қуръони карим Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга 23 йил давомида бўлиб-бўлиб нозил этилди. Аллоҳ таоло деган:
شهر رمضان الّذي أنزل فيه القرآن هدًى للنّاس وبيّناتٍ من الهدى والفرقان
“Рамазон ойи – одамлар учун ҳидоят (манбаи) ва тўғри йўл ҳамда ажрим этувчи ҳужжатлардан иборат Қуръон нозил қилинган ойдир”. (Бақара сураси,
185-оят).
Рамазон ойининг рўзаси Исломнинг бешта арконлардан биридир. Имом Бухорий ва Имом Муслимлар Ҳазрати Ибн Умар разийаллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда бундай дейилади: “Ислом бешта устун тепасига бино бўлгандир: Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига, Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси эканлигига гувоҳлик бериш; намозни адо этиш; закотни бериш; Байтуллоҳни тавоф қилиш; Рамазон рўзасини тутишдир”.
Рўза неъматларга шукр қилишга, неъматларнинг қадрини билишга васила бўлади. Чунки, нафс ейиш, ичиш ва жимоъдан ўзини тияди. Бу учови эса дунёвий неъматларнинг энг улуғларидандир. Улардан бир неча муддат тийилиб туриш, неъматларнинг қадрини яққол кўрсатади, чунки, одатда неъмат йўқолганда билинади. Неъматларнинг қазоси шукр билан бўлади. Неъматларга шукр қилиш эса фарздир.
Рўза камбағал ва мискинларга ёрдам беришга бир василадир. Зотан, рўзадор ўзида очлик ва чанқоқликни сезар экан, ўзгаларнинг очлик ва чанқоқлигига аҳамият беради ва уларга ёрдам бергиси, дардларига шерик бўлгиси келади.
Рўза инсоннинг соғлиғи учун зарарли эмасми? Унинг тиббий фойдалари ҳам борми?
Дин душманлар рўза инсон соғлиғи учун кони зарар деб қанчалик оламга жар солмасинлар, тиб олимлари, ҳақиқий илм кишилари рўзанинг ҳақиқий кони фойда эканлигини таъкидламоқдалар, исбот қилмоқдалар. Жумладан, “Ҳадис ва ҳаёт” китобида рўза инсоннинг соғлигига фойда бўлишини қуйидаги жиҳатларда кўрсатилган:
1. Рўза инсондаги касалликларга қарши қобилият (иммунитет)ни кучайтиради. Чунки рўза тутган одамда ушбу мақсадга хизмат қилувчи ҳужайралар ўн марта кўпайиши илмий равишда собит бўлган.
2. Рўза тутган одамда семизликка қарши монеълик пайдо бўлади. Рўзадор руҳий изтироблардан ҳам сақланади…
3. Рўза буйракда тошлар йиғилишидан сақлайди. Чунки рўза тутган одамнинг қонида сода кўпайиб, калий тузлари тўпланишини ман қилади. Шунингдек, рўзадор сийдигида сийдик йўлларидаги тузларни тўпланиб қолишини йўқотадиган модда кўпайиши ҳам илмий равишда исбот этилган.
4. Рўза инсон жисмини унинг тўқималарида тўпланиб қоладиган заҳарли моддалардан тозалашга ёрдам беради.
Расулуллох (соллаллоху алайхи васаллам) умматга Исломнинг икки улуғ байрами хабарини берганлар: “Аллох таоло сизлар нишонлайдиган бу (жохилиятдан колган) икки байрам ўрнига янада хайрлирогини – Рамазон ва Қурбон байрамларини хадя этди” (Абу Довуд ривояти). Юртимиз мусулмонлари хам бу байрамларни файзли, шукухли кун сифатида кенг нишонлайдилар. Мамлакат Президенти фармонига кўра икки хайит дам олиш кунига айлантирилгани хам уларга ўзгача мазмун бахш этади. Пайғамбаримиз (соллаллоху алайхи васаллам) суннатларига мувофик байрам кунларида мўминлик ахлоқига хос бўлган мусулмонлар билан саломлашиш, дийдорлашиш, бир-бирларини қутлаш, мехр-оқибат ва саховат кўрсатиш каби фазилатлар ёркинрок намоён бўлади.
Ҳайит байрамларида амал қилиниши лозим бўлган одоблар
Мусулмон киши барча ишларида бўлгани сингари Ҳайит байрамларида бажарадиган барча ишларини ҳам яхши ниятлар билан адо этиши лозим. Масалан, ҳайит намозига отланар экан зиммасидаги вожиб амални адо этишни ният қилади, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмаларини бажариш нияти билан яхши кийимларини кийиб чиқади, силаи раҳм нияти билан қавму-қариндошларини зиёрат қилишга ҳаракат қилади. Инсонларнинг бир-бирлари билан кўришишлари ва ҳайит байрами билан қутлашлари ҳам барчанинг кўнглига хурсандчилик улашадиган бу куннинг одобларидан ҳисобланади.

Download 3,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish