336
бута ўсимлик турларининг камлиги сабаб бўлган. Буларга мисол қилиб шувоқнинг бир неча
турларини, янтоқ, чўл печаги кабиларни кўрсатиш мумкин.
Маликчўл флорасида шувоқ турлари сон жиҳатдан кам тарқалган бўлсада, улар кенг
майдонларни эгаллаши билан ажралиб туради. Турлар таркибида асосан 3 тур шувоқ учрайди,
яъни жусан (ѐвшан) (
Artemisia diffusa
), турон шувоғи (
A.turanica
) ва эрмон шувоғи (
A.halophila
).
Бу шувоқ турлари ҳам тупроқ шароитига нисбатан бир-биридан фарқ қиладиган майдонларда
учрайди. Масалан, жусан сур-қўнғир тусли тупроқлар
шароитида учраса, эрмон шувоғи
шўрланган тупроклар шароитида ўсади. Маликчўл ўсимликлар қоплами ва уларнинг турлар
таркиби табиий тупроқ ва иқлим шароити остида шаклланганган бўлиб, кўпинча ксерофит
ўсимликлардан ташкил топган. Асосан, чўлда шувоқ-эфемерли формациялар кенгтарқалган.
Poa bulbosa
ва эфемерлардан таркиб топган ўсимлик ассоциациялари каттагина майдонларни
эгаллайди ва шу сабабли бу чўлгa шувоқ-эфемерли чўл деб ном берилган. Афсуски, сўнги
йилларда Маликчўлнинг табиий шувоқ-эфемерли ўсимлик ассоциацияларининг асл қиѐфаси
турли антропоген омиллар туфайли ўзгариб кетмоқда. Хусусан,
саноъат корхоналаридан
чиқаѐтган чиқиндилар таъсирида тупроқларнинг зарарланиши, яъни унинг генетик-экологик
ҳолатларининг ўзгариши натижасида шувоқ-эфемерли ўсимлик ассоциацияларининг қисқариб,
исириқли ассоциациялар майдони кескин ортиб бормокда
Маликчўл ўсимликлар қопламининг ҳозирги ҳолати, айни пайитда кечаѐтган ижтимоий-
иқтисодий ислоҳотлар шароитида улкан ва бепоѐн минтақа яйловлари табиий ўсимликлар
қопламида кескин ўзгаришлар содир бўлмокда ва талайгина
экологик муаммолар юзага
келмокда. Шу ўринда Маликчўлнинг шувоқ-эфемерли яйловлари ҳам бундай муаммолардан
ҳоли эмас. ―Ўсимликлар дунѐсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида‖ги
Ўзбекистон Республикаси қонунининг 24-моддасида, Ўсимлик дунѐси объектлари ўсадиган
муҳитга таъсир кўрсатадиган фаолият, ўсимлик дунѐси объектларининг сақланишини
таъминлайдиган талабларга риоя этилган ҳолда амалга оширилиши лозим. Ўсимлик дунѐси
ўсадиган муҳитга салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ишлаб чиқариш объектларини
жойлаштириш ва улардан фойдаланиш, янги
технологияларни жорий этиш, ман этилади.
Табиий ўсимликлар жамоаларида ўсимликларни ўзбошимчалик билан ѐқиб юбориш ман
этилади. Ҳозирги кунга келиб ҳароратнинг кескин ортиши чўллашиш жараѐнини
жадаллаштирмоқда. Жамиятимиз ривожининг экологик барқарорлигини таъминлашда
чўлларимиз табиий ўсимликлар қопламини сақлаб қолишимиз, бойитишимиз ўта муҳим
аҳамиятга эга. Республикамиз чўлларида табиий ўсимликлар қоплами ресурсларини ҳимоя
қилиш, чўлларимизда биологик хилма-хилликни, чўл экологиясини авлодлар учун сақлаб
қолиш бурчимиздир.
Хулоса ўрнида
шуни такидлаш жоизки, Маликчўлнинг ўсимликлар қопламини
ҳосилдорлигини ошириш йўли, мазкур майдонларга изен (
Kochia prostrata
), терескен(
Ceratoides
ewers manniana
),чўғон(
Halothamnus subaphyllus
) каби ўсимликларни экиб агроценозлар ташкил
қилишдир.
Do'stlaringiz bilan baham: