337
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК ИШЛАБ ЧИҚАРИШИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА
ТУПРОҚЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ
Мирзаев У.Б., Қурбонбоева Ш., Собирова Г.
Фарғона давлат университети
Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришни ривожлантириш - аҳолини озиқ-овқат, кийим-бош ва
иш билан, саноатни эса хом ашѐ билан барқарор таъминлашнинг муҳим омили бўлиб, ўз
навбатида мамлакатимиз экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда иқтисодий барқарорлигини
оширишнинг ҳам муҳим асоси ҳисобланади.
Маълумки, мазкур соҳа кўплаб йўналишларни ўз ичига олиб, ушбу йўналишлар
ривожи
экин майдонларида парваришланаѐтган экинлар ҳосили салмоғига бевосита боғлиқ, экинлар
ҳосилдорлиги даражаси эса охир-оқибат тупроқ шароитлари - унумдорлиги, мелиоратив ҳолати
каби кўрсаткичларидан келиб чиқади.
Турли тип ва даражада шўрланган тупроқлардан фойдаланиш масалаларини ўрганишга
бағишланган тадқиқотларимиз Чимиѐн-Қапчуғай адирлик ва адир олди текисликларидаги
гипсли тупроқлар ва Марказий Фарғона чўл қисмидаги арзиқли тупроқларда олиб борилди.
Фарғона водийсининг чўл қисми мураккаб геоморфологик шароитларга эга бўлиб,
ҳудудда кесмасида ўта зич ва шўрхок арзиқли қатламлари бўлган тупроқлар кенг тарқалган.
Тадқиқотларимиз натижаларига кўра арзиқли тупроқлар зич ва кучсиз сув ўтказувчан
гетероген арзиқли қатламлари бўлган ўзига хос кесма тузилишига эга. Бу қатламлар узоқ
даврлар мобайнида ривожланиб шаклланган ҳамда уларда гипс (30-40%) ва карбонатларнинг
(10-15% СО
2
) жуда катта захираси мавжуд.
Арзиқли қатламларнинг ўзи ўта зич қовушма ва ѐмон сув ўтказувчанликка эга.
Шунинг
учун қуруқ қолдиқ арзиқ ва арзиқ усти қатламида юқори даражада тўпланган бўлиб, кесма
бўйлаб, 1% атрофидаги миқдорий кўрсаткичлар қайд этади. Арзиқ усти қатламлари қуруқ
қолдиқ миқдорига кўра ўрта даражада шўрланган. Барча тузлар миқдорининг кесма бўйлаб
тақсимланиши ҳам қуруқ қолдиқ каби тақсимланган. Анионлар орасида сульфат (0,3-0,8%),
катионлар орасида эса кальций миқдори (0,2%) устунлик қилади.
Таққослаш учун, ҳудудда тарқалган арзиқсиз ўтлоқ саз тупроқлар кесмаси деярли барча
морфологик белгилари ва тузлар миқдори ҳамда таркиби билан арзиқли тупроқлардан фарқ
қилиши аниқланди. Тупроқлар бўшоқ қовушма ва яхши сув ўтказувчанликка эга. Ўта қаттиқ ва
зичлашган қатламлар йўқ. Тупроқлар кесмасида карбонатлар миқдори 6-8%, гипс-8-10%
атрофида.
Суғориш ва ѐғин сувлари таъсирида юқоридан пастга томон ювилиб тушаѐтган
тузлар
бирорта қатламда тўпланиб қолмайди ва уларнинг доимий ювилиб туриши содир бўлади.
Бунинг натижасида уларда қуруқ қолдиқ миқдори оз (0,3-0,4%) ва барча катион ва анионлар
кесма бўйлаб юқоридан қуйига томон аста-секинлик билан ортиши аниқланди.
Юқорида қайд этилган тупроқлар хосса ва хусусиятлари уларнинг унумдорлигида ўз
аксини топган. Тадқиқотларимизда аниқланишича, арзиқли қатламнинг ўзида озиқа моддалари
кам бўлгани ҳолда, яна бевосита ўсимликлар озиқланиш майдонини ҳам чеклайди. Бу ҳолат
айниқса, ушбу қатламнинг жойлашиш чуқурлигига ҳам боғлиқ.
Арзиқли тупроқларда озиқа моддаларининг ҳаракатчан шакллари асосан арзиқ усти
қатламда (40 см) тўпланган. Гумус миқдори 1,50%, умумий азот 0,080-0,120%, фосфорнинг
ялпи шакли 0,160%, ҳаракатчан шаклллар 0,32 мг/кг, ялпи калий 1,2%, ҳаракатчан шакли 170
мг/га атрофида. Арзиқ қатламларида бу кўрсаткичлар кескин камайиб кетган ва таъминланиш
таражасига кўра энг кам таъминланган даражага тушиб қолган.
Таққослаш учун олинган ҳудуддаги кесмасида арзиқли қатлам бўлмаган минтақавий
гидроморф тупроқлар унумдорлик кўрсаткичлари юқори тафовутларга эга.
Уларда мазкур
қатламнинг ўсимликка бевосита таъсири ифодаланмаган. Озиқланиш майдони кенг (100 см),
озиқа моддалари кесманинг қуйи қатламларига томон аста-секинлик билан камайиб бориш
тартибида тақсимланган. Арзиқ усти қатламларида гумуснинг умумий миқдори 1,70-1,100%,
умумий азот 0,170-0,100%, ҳаракатчан фосфор 45-15мг/кг, алмашинувчи калий 200-100мг/кг
атрофида.
338
Гипсли тупроқлар майдони Фарғона водийси бўйича 160,9 минг га дан ортади. Шулардан
адирлик ва тоғ олди ҳудудларида 63 минг га атрофида бўлиб, ушбу тупроқлар унумдорлиги
пастлиги, қониқарсиз сув-физик хоссалари билан фарқланади.
Биз ўрганган Чимиѐн-Қапчуғай адирлик ва адир олди
текисликларидаги гипсли
тупроқларда ҳам юқоридаги каби ҳолатлар қайд этилди. Ҳудуддаги ўрганилган гипсли оч тусли
бўз ва гипсли бўз сур-қўнғир тупроқлар кесмаси гипс миқдорий кўрсаткичларига мувофиқ
равишда турлича мелиоратив ҳолат ва унумдорликка эга.
Биринчи тупроқ айирмаси гипсли оч тусли бўз тупроқлар эскидан суғорилиб деҳқончилик
қилиниши, деҳқончилик маданияти таъсири туфайли нисбатан ижобий мелиоратив ва
унумдорлик кўрсаткичларига эга. Уларда гипс 5-17% атрофида бўлиб, гипс тупроқ
кесмасининг қуйи қисмидагина юқори миқдорларга эга, шунга мувофиқ сувда осон эрувчи
тузлар миқдори қуйи қисмлардагина бироз юқори, қуруқ қолдиққа кўра 0,7% га етади. Гумус
миқдори 1,45-0,9% атрофида бўлиб, озиқа моддалар миқдори билан ўрта
даражада
таъминланган. Уларда гумусли қатлам нисбатан чуқур (0-50 см) бўлиб, озиқа элементлари
кесма бўйлаб аста-секин камайиб боришида тақсимланган.
Гипсли бўз сур-қўнғир тупроқлар асосан ўтган асрнинг 70 йилларида ўзлаштирилган
бўлиб, биринчи тупроқ айирмасига нисбатан гипслашганлик даражасининг юқорилиги (10-
32%) билан фарқланади. Шунга мувофиқ ҳолатда уларда кесма бўйлаб сувда осон эрувчи
тузлар миқдорининг юқорилиги кузатилди (0,3-0,9%). Тупроқлар кесмаси юза қатламларданоқ
шўрланишнинг кучсиз даражаларига эга бўлиб, ҳайдов ости қатламларида ўрта даражаларга
кўтарилган. Шунга мувофиқ ҳолда тупроқлар унумдорлик кўрсаткичлари паст кўрсаткичларга
эга, уларда гумус миқдори кам, фақат ҳайдов қатламидагина 0,9% га етади. Бошқа озиқа
моддаларининг ҳайдов қатламида кам, қуйи қатламларда эса таъминланмаган даражаларига эга.
Шундай қилиб, Фарғона водийси чўл ва ярим чўл қисмларида шаклланган арзиқ, гипс
каби ўта зич қовушмали қатламлари бўлган ва кесмаси кўп жинсли механик таркибли бўлган
тупроқларда ҳозирда ҳам шўрланишнинг ўрта ва кучли даражалари кўп учрайди. Маълумки,
тупроқлар шўрланиш даражалари ҳам унумдорликни, ҳам экинлар ҳосилдорлигини кучсиз
шўрланган ерларда экин ҳосилдорлигининг 20%, ўртача шўрланган ерларда 50% гача ва кучли
шўрланган ерларда 80% дан кўпроқ қисми йўқолади. Шунга кўра суғориладиган тупроқлар
мелиоратив ҳолатини яхшилаш улар унумдорлигини оширишда бош омил бўлиб, бу
борада
янги тадбирлар тизимларини ишлаб чиқиш қишлоқ хўжалигида етиштирилаѐтган ҳосил
салмоғини оширишда муҳим омиллардан бўлиб хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: