Hayvonot dunyosining zamonaviy sistemasi


ФАРҒОНА ВОДИЙСИ ТУПРОҚЛАРИНИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК



Download 7,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet297/414
Sana16.12.2022
Hajmi7,33 Mb.
#888196
1   ...   293   294   295   296   297   298   299   300   ...   414
Bog'liq
Туплам

ФАРҒОНА ВОДИЙСИ ТУПРОҚЛАРИНИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК 
МАҚСАДЛАРИДА ЎРГАНИЛИШИ 
 
Мирзакаримова Г.М
1
., Ҳамидов А.А
2

Фарғона политехника институти
1
, Фарғона давлат университети

 
1961-1995 йилларни Фарғона водийсида тупроқ-ботаник ва зоологик, айниқса, 
тупроқларни тадқиқ қилишни энг юқори нуқтасига чиққан давр деб қараш мумкин.
Марказий Фарғона чўллари ҳамда адир зоналарини ўзлаштирилишини бошланиши 
тупроқ-экологик илмий тадқиқотларни атрофлича ривожлантиришга кенг йўл очиб берди. 
1960 йиллар бошида Ўрта Осиѐда табиат унсурлари бўйича олиб борилган илмий 
тадқиқотларни умумлашма босқичи деб қаралиб, тадқиқот натижалари қуйидаги олимларнинг 
ишларида ѐритилди: 
Мелиорация В.А.Ковда (1968), М.А.Панков (1974), А.А.Рафиқов (1984) ва бошқаларни, 
тупроқлар И.Н.Степанов (1975), ўсимликлар Е.П.Коровин (1962-1962), Қ.З.Зокиров ва 
П.Б.Зокировлар, ҳайвонот олами П.З.Зоҳидов ва Л.М.Макленберцев ва бошқалар. Ушбу 
тадқиқотчиларнинг асарларида Фарғона водийси ва унинг атроф ҳудудларини тупроқлари, 
ўсимлик ва ҳайвонот олами ҳақида мукаммал маълумотлар мавжуд.
Айниқса, Фарғона водийсида тупроқларни тадқиқ қилиш, 1955-1965 йилларда Марказий 
Фарғона ерларини ўзлаштириш услубларини ишлаб чиқиш, тупроқларни физик ва кимѐвий 
хоссалари, унумдорлигини оширишга бағишланган илмий-тадқиқотлар кенг кўламда олиб 
борилди. 
Бу илмий тадқиқотларда А.Ф.Шалаев, Т.П.Крюгер, А.Е.Нерозин, А.Расулов, 
В.М.Легостаев, Н.И.Кузнецов, Т.Каримов, Т.Н.Бегматов, Х.Умаров, С.П.Сучков, В.В.Валиев, 
Е.Г.Безсонов, Н.И.Зимина, К.Шодмонов, К.А.Давий ва бошқалар ўзларининг бевосита амалий 
тадқиқотлари билан иштирок этдилар. 
1967-1977 йилларда Й.К.Круглова, М.М.Алиева, Ф.Х.Гайнуддинов, Ф.Х.Шарафутдинова, 
А.К.Переверзова ва бошқалар Фарғона водийси тупроқларини таркибидаги микроэлементларни 
ўргандилар, атрофлича таҳлил қилдилар. 1962 йилдан бошлаб В.Б.Гуссак ва К.М.Мирзажонов 
кейинчалик эса К.М.Мирзажоновнинг ўзи Фарғона водийсида тупроқ эрозияси ўчоқларини 
ўрганиб, унга қарши кураш чора-тадбирларни ишлаб чиқди. 
1970 йилдан то шу кунларгача Марказий Фарғонада ва водий атрофидаги адирли 
зоналарда ўзлаштириш ишлари тезлашди. Шунга мувофиқ бу ҳудудларда қишлоқ хўжалик 
экинларининг ҳосилдорлигини оширишга бағишланган мажмуали тадқиқотлар кучайди. Бу 
тадқиқотларда А.Мақсудов, А.В.Ким, В.Ю.Исаков, Ғ.Юлдашев фаол иштирок этдилар. 
Фарғона водийсининг тупроқларини тадқиқ қилиш бўйича 1970 йилдан ҳозиргача бўлган 
вақтни - юзага келган мураккаб экологик шароитда тупроқларни бошқа табиат омилларига 
боғлиқ ҳолда мажмуали тадқиқ қилиш даври деб қараш мумкин. 
Фарғона водийси тупроқлари ҳақидаги энг янги маълумотлар географик нуқтаи назардан 
ѐзилган А.Мақсудовнинг ―Марказий Фарғона тупроқлари ва уларнинг суғорилиш муносабати 
билан ўзгариши‖ (1979) ҳамда ―Ўзбекистон тупроқлари‖ (1996) асарларида кўришимиз мумкин. 
Муаллифлар ушбу китобларда тупроқ ҳосил бўлиш омиллари ва шароитлари таҳлилига кенг 
ўрин берганлар. 
Умуман, Фарғона водийсини тупроқлари ҳақида гап кетганида шуни албатта айтиб ўтиш 
жоизки, ўлка тупроқлари бутун 70-75 йил давомида ирригация, ерлар мелиорацияси ва бошқа 
хилдаги мажмуали тадбирлар учун тадқиқот ва синаш майдони вазифасини бажарди. Бу ерда 
олиб борилган илмий тадқиқотларнинг амалий натижаларидан Ўзбекистоннинг бошқа 
регионларида, айниқса, Мирзачўлни ўзлаштирилишида кенг кўламда фойдаланилди. 
Фарғона водийсининг ҳозирги табиий, хўжалик шароитини ирригация мақсадларида 
ўзлаштирилиши ҳақидаги тўлиқ маълумотлар ―Ўзбекистон ирригацияси‖ (II том) китобида 
тўла-тўкис ѐритилган.
1970-1985 йиллар оралиғида А.Мақсудов, Т.Мухамедов, М.Насирдиновлар Фарғона 
водийсида ирригацион эрозия масалалари билан шуғулландилар ва кўплаб фактик маълумотлар 
тўплаб водий тупроқларини эрозияси масалалари бўйича ўзларининг қимматли тавсияларини 


341 
ишлаб чиқдилар. 
1960-1963 йилларда С.П.Сучков, М.И.Кочубей Фарғона водийси вилоятларининг 
суғориладиган тупроқлари хариталарини қайтадан (1:10000, 1:25000, 1:5000 масштабда) тузиб 
чиқдилар. 
1980-1990 йилларга келиб Фарғона водийсининг ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш 
ва уларни муҳофаза қилиш муҳим давлат аҳамиятига эга бўлган вазифалардан бирига айланди. 
Чунки ҳайдаладиган ерларни жон бошига тақсимланганда ҳудуд энг пастки ўринни эгаллайди. 
Ер ресурслари, захланиш, шўрланиш, эрозия, зичланиш ҳамда ерлардан қурилиш ва 
бошқа мақсадларда фойдаланиш сабабли йилдан-йилга камайиб бормоқда. Масалан, 1990-1995 
йилларда Риштон туманида захлашган ерлар майдони 5397 га, Мингбулоқ туманида 6100 га, 
Асака туманида 4184 га га етган. Марказий Фарғонанинг ҳайдаладиган ерларини мелиоратив 
ҳолати анчагина ѐмон, шу билан бирга водий атрофларини ўраб турган ўзлаштирилган 
адирларда ҳам аҳвол яхши эмас, тегишли мелиоратив чора-тадбирлар кўрилмаса уларнинг 
экологик ҳолати янада ѐмонлашади, бу билан қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг 
ҳосилдорлиги анчагина пасайиб кетиши мумкин.
Шуларни ҳисобга олиб тупроқларни тадқиқ қилиш бўйича асосий диққат-эътибор бу 
тупроқларни мелиоратив ҳолатини яхшилашга қаратилиши лозим

Download 7,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   293   294   295   296   297   298   299   300   ...   414




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish