Адабиѐтлар рўйхати
1.
Номозова З.Б., Нормуродов Х.Н.
Сynara sсоlуmus
гулининг морфологияси ва очилиш
механизми // Современные проблемы структурной ботаники: Материалы республиканской научной
конференции.-Ташкент, 2010.-С. 91-93.
2.
Умурзакова З.И., Номозова З.Б. Полезные свойства топинамбура и артишока,
интродукцируемых в Самаркандкой области // Биология, экология ва тупроқшуносликнинг
долзарб муаммолари: Мирзо Улуғбек номидаги ЎзМУ нинг 90 йиллик юбилейига бағишланган
Республика илмий-амалий конференция материаллари.-Тошкент, 2008. - Б. 139-141.
ПОМИДОРНИНГ МЕЛОЙДОГИНОЗГА ЧИДАМЛИГИ
Саидова Ш.О., Адилова С.Б., Эшова Х.С.
Ўзбекистон Миллий университети
Meloidogyne Chitwood, 1949 авлоди бўртма нематодалари тўгарак чувалчанглар типига
мансуб организмлар бўлиб, қишлоқ хўжалик экинларининг хавфли паразитлари ҳисобланади.
Бўртма нематодаларнинг 4000 дан ортиқ сабзавот ва полиз, дон ва дуккакли, техник ўсимлик,
резавор ва манзарали ўсимлик-хўжайинлари маълум (Siddiqui, Shaukat, 2002). Бўртма
нематодалар зарари туфайли маданий ўсимликлар ҳосилдорлиги 15-20% гача пасайиб кетиши
кузатилган (Сорокина, 2011).
350
Помидор (
Solanum
lucopersicum
)
жаҳонда етиштириладиган қишлоқ хўжалик
маҳсулотларининг 85% ни ташкил этади, 15 та мавжуд лидер-ўсимликлардан бири ҳисобланади
(Круг, 2000). Помидор бўртма нематодаларнинг асосий ўсимлик-хўжайинларидан бири
ҳисобланади, помидор мелойдогинозини ўрганиш ва таҳлил қилиш муҳим аҳамиятга эга.
Тадқиқотнинг мақсади помидорнинг ―ТЕМП‖ ва ―Султон‖ навларини мелойдогинозга
чидамлигини қиѐсий ўрганиш.
Помидорнинг мелойдогинозга чидамлигини ўрганиш учун тажрибалар Ўзбекистон
Миллий университети Ботаника боғи тажриба майдонида олиб борилди. Тажриба майдони
узунлиги 6 метр, эни 5 метр келадиган, атрофи синтетик тўр билан ўралганучастка. Синтетик
тўр катакчаларининг ўлчами 2 мм. Тажриба учун помидорнинг ―ТЕМП‖ ва ―Султон‖ навлари
танланди, 12 та гул тувакларда ―ТЕМП‖ нави, худди шунда ―Султон‖ нави(6та назорат 6та
тажриба) экилди, ҳар бир гул тувакда 5 донадан кўчат.Помидор кўчати экилгандан кейин 7
кундан (иккита чин барг чиқаргандан сўнг) сўнгўсимлик илдизи ер ѐнғоқ бўртма нематодаси
(
Meloidogyne arenaria)
билан сунъий зарарлантирилди. Зарарлаш учун Петри идишида
олдиндан зарарланган помидор илдизини 2-3 см катталикда кесиб, бўртмалари очилди,
бўртмалар ичида нематода урғочиси ва личинкаси бор. Сўнгра идишдаги нематодали сув
томизгич (пипетка) билан гул туваклардаги помидор илдиз бўғзига қуйилди. Бўртма
нематодаларни ўсимлик илдизи ва тупроқдан ажратиб олишда Берман воронкали ва тупроқ
ювиш услубларидан фойдаланилди(Кирьянова, Кралл, 1971; Метлетский, 1979).Нематода
турини аниқлаш Е.С.Кирьянова, Э.Л.Кралль (1971) бўйича олиб борилди.
Тажрибада ер ѐнғоқ бўртма нематодаси -
Meloidogyne arenaria
билан ўсимлик илдизи
сунъий зарарлантирилгандан кейин 10 чи кун помидорнинг ҳар икки нави илдизида кичик-
кичик бўртмаларни ҳосил бўлганлиги кузатилди. Маълумки, нематодаларнинг 2 ѐшли инвазион
личинкалари ўсимлик илдизига кириш хусусиятига эга. Илдиз тўқимасига кириб, ўрнашиб
олган нематода личинкаси ўзининг ҳазм безларидан ферментли суюқлик ишлаб чиқара
бошлайди, натижада нематода тушган ўсимлик тўқимасида ҳужайраларнинг бўлиниш жараѐни
тезлашади, ҳужайра қобиғи эрийди. Натижада одатдаги ҳужайраларга қараганда 5-10 марта
каттароқ йирик ҳужайралар ҳосил бўлади.Маълумки, ҳужайраларнинг тез бўлиниши
натижасида илдизнинг нематода тушган қисми секин-аста йўғонлаша бошлайди ва бўртмалар
ҳосил бўлади (Мавлянов, 1987).
Бўртма нематодалар таъсирида ўсимликда юзага келадиган касаллик мелойдогиноз деб
аталади. Мелойдогиноз симптомлари – ўсимликнинг бўйи паст, танаси йўғон, барглари
тўкилган, оч ранги ва кичик ўлчамли, илдиз тизими ҳаддан ташқари шохланган ва ингичка,
илдизда бўртмаларнинг пайдо бўлиши, мева элементлари кам ва бошқалар. Ўсимлик илдизида
бўртма ҳосил бўлиши унинг ўлчами паразит турига, ўсимликнинг касалликга чидамлилик
хусусиятига, озиқланиш шароити ва бошқа омилларга боғлиқ. Тажрибадаги помидорнинг
―ТЕМП‖ нави илдизида 10 чи кун 3 дона, ―Султон‖ навида 5 дона бўртмалар ҳосил бўлганлиги
кузатилди. Тажрибада бўртма нематода билан зарарланган ўсимликларда соғломларига
нисбатан паст бўйли, танаси йўғон, барглари тўкилган ваоч рангли, илдиз тизимикўп
шохланганлиги билан фарқ қилиши аниқланди. Ўсимликда мелойдогиноз симптомларининг
ортиши натижасида улардабарглар, гуллар сони камлиги, барг пластинкалари ҳажми кичик
ўлчамда, илдизнинг ингичкалашиши ваҳосилдорликнинг кескин пасайиши каби ўзгаришлар
кузатилди.Помидорнинг―Темп‖ нави поя узунлигида ―Султон‖ навига нисбатан камроқ
ўзгаришлар, барглар сони ва ўлчамларида эса бунинг акси кузатилди. Асосий илдизда ҳам
―Темп‖ навида ―Султон‖навига нисбатан камроқ ўзгариш кузатилди (расм).
351
А)
Б)
Тажрибадаги помидор навлари ―ТЕМП‖ (ўнгда), ―Султон‖(чапда).
Бўртма нематодаларнинг личинкалари илдиз тўқимасида ривожланиши натижасида
ўсимликнинг ўтказувчи тўқималарини аниқроғи ўтказувчи найларни бузилишга олиб келиши
натижада ўсимлик ўсишдан орқада қолиши ва касалликларга берилувчанлиги ортиши
кузатилган (Аджиева, 2012). Тажрибадаги ўсимликларда гуллар сони назоратдагига нисбатан
ортиқлиги кузатилди, бу тирик организмларнинг яшаш шароити қанчалик ноқулай бўлса
уларнинг ҳаѐтчанглиги ортишидан дарак беради, гуллар сони кўп бўлишига қарамай уларда
мева тутиши назоратдагига нисбатан паст даражада бўлиши кузатилди (1-жадвал).
1-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |