333
эмаслиги билан тавсифланади. Тупроқ профилларида гумуснинг тарқалиши аниқ қонуниятлар
асосида аниқланади. Барча тажриба вариант тупроқларда гумуснинг катта миқдори юқори
горизонтларда тарқалган, пастки қатламларда жуда кам шаклланган гумус тарқалгалган. Кам
шўрлаган ўтлоқи-аллювиал тупроқларининг гумус миқдори тупроқларнинг юқори қисмида 1,08
дан 1,53 % гача, хайдов ости қатламда 0,78 дан 0,93 %, тупроқнинг чуқур қатламларига борган
сари янада камайиб бориши кузатилди. Гумуснинг тарқалиш қонунияти профиллар бўйича
тупроқлар механик таркибига боғлиқ бўлади. Унинг миқдори кучли шўрланган ўтлоқи-
аллювиал тупроқ қатламда 0,17, кейинчалик эса 0,78 дан 0.17 % гача камайиб боради. Гумус
қатлами қисқа горизонтларда чуқур профилларда гумус миқдори бирдан камайиб кетади, бу эса
тупроқнинг механик таркиби тузилишига боғлиқ. Суғориладиган ўтлоқ тупроқлари
билан
қиѐслаганда гумус ва озука элементларига камбағал эканлиги кузатилади.
Гумуснинг кам бўлиши биринчи навбатда ўсимлик қопламининг кам бўлишига, тупроқда
микроорганизм ва ферментларнинг камайишига боглиқ бўлади. Маълумки, ўсимликларни
нормал ҳолатда ўсиб ривожланиши учун минерал озиқа элементлари зарур бўлади. Ушбу зарур
моддалардан маълум биринининг етишмаслиги натижасида модда алмашинуви жараѐнининг
бузилиши, ўсиш ва ривожланишнинг сусайиши, ҳосилдорлик ва унинг сифатининг бузилишига
олиб келади. Маълумки, азот тупроқда ниҳоятда турли бирикмаларда жойлашган, асосий пайдо
бўлиши, азот органик моддалар кўринишида ва фақат озгина кисми минерал формада бўлади.
Азот биринчи навбатда гумусга боглиқ тупроқнинг умумий ўзгаришини сақлайди. Олиб
борилган тадқиқотларга боглик ҳолда тупроқ гумусида жами азот унча кўп бўлмагап миқдорни
ташкил этади. Бизнинг маълумотларда барча ўрганилган тупроқлардаги тадқиқотларда умумий
азот энг юқори горизонтлар билан чуқур профилларда тўпланиш даражаси белгилаб
кўрсатилган. Масалан: Кам шўрлаган ўтлоқ-аллювиал тупроқларнинг юқори қатламларида
умумий азот миқдори 0,118 % ни ташкил этади. Хайдов ости тупроқ қатлаимда азот миқдори
0,099 % гача камайиб гумус ва механик таркибига боғлиқ бўлади. Фосфор ўсимликлар ҳаѐтида
озиқа сифатида азотдан кейин иккинчи ўринда туради. Биз олиб борган тадқиқотларимизда
тупроқда фосфорнинг умумий миқдори 0,038% дан 0,225 % гача ўзгариб туриши кузатилди.
Унинг бироз ўзгариб туриши гумус миқдорига ва тупроқнинг
механик жинслар тузилишига
боғлиқ бўлади. Фосфорнинг умумий миқдори асосан юқори горизонтларда кўпроқ бўлади.
Ўтлоки -аллювиал тупроқларнинг юқори горизонтларда фосфорнинг умумий миқдори 0,185 дан
0,225 % гача, чуқур қатламларда бу кўрсатгич 0,071-0,090 % га камайиши кузатилади.
Фосфорнинг ҳаракатчан шакли ўсимликларнинг шаклланишидаги асосий озиқа манбаи
ҳисобланади. Барча ўрганилган кўрсаткичлар бўйича кучли шўрланган анча камбағаллиги
аниқланди. Ушбу гупроқларнинг гумус ва озика элементлари билан кам таъминланганлигини
илдиз
колдиклари камлиги, шўрланиш даражасининг юқорилиги билан тушунтириш мумкин.
Шунингдек, ушбу ҳолатни ҳудуднинг иқлим шароитлари билан ҳам боғлаш мумкин, чунки
ѐзнинг юқори ҳарорати туфайли нам ҳаво бир бир мунча пасаяди ва тупроқдан намликнинг
буғланиши ѐғинғарчилик миқдоридан 20 баробар кўпаяди. Бу тупроқларнинг
интенсив
шўрланиши ва ўсимлик суғоришга эхтиѐжи юқорилиғи, оқибатда эса чўл тупроқларда гумус
миқдорининг кам тўпланиши сабаб бўлади. Тупроқ муҳити ўзига хос ҳусусиятга эга
ҳисобланади ва унинг сезгирлик белгилари, у тупроқни кимѐиий таркибининг муҳим
хусусиятини, тупроқнинг ҳосил бўлишини ва ўзгарувчанлигини кўрсатади. Тупроқ муҳитининг
кислота миқдори, нейтраллиги ѐки ишқорийлиги тупроқнинг кимѐвий ва биологик ҳарактери
учун муҳим аҳамият касб этади. Ўрганилган ҳудуд тупроқларининг рН кўрсаткнчларини
аниқлаш натижалари асосан тупроқнинг кам ишқорий муҳитга эга эканлигини кўрсагди ва
унинг кўрсаткичи 7,4-7,7 билан чегараланганлиги маълум бўлди.
Хулоса сифатида шуни таъкидлаш мумкинки, ўрганилган тупроқларнинг механик таркиби
ва гумус миқдорининг профил бўйлаб ўзгариши улардаги озиқа элементларга боғлиқ эканлиги
маълум бўлди. Масалан, оғир қумоқли тупроқлар енгил қумоқ ва қумлоқ тупроқларга нисбатан
гумус ва озиқа моддаларининг нисбатан кўплиги билан характерланади. Шунингдек, шўрланиш
даражаси ортиши билан гумус ва озиқа элементлари миқдори бирдан минимал даражага тушиб
кетиши аниқланди.
Умуман олганда, ўрганилган тупроқлар гумус ва озиқа элементлари
миқдори билан кам таъминланганлиги,
шунингдек, тупроқ профили бўйлаб нотекис
тақсимланганлиги ва гумусли горизонтнинг қисқалиги характерланади.