Hayvonot dunyosining zamonaviy sistemasi


ҚУРҒОҚЧИЛИКНИ ЭКОТИЗИМЛАРГА САЛБИЙ



Download 7,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet289/414
Sana16.12.2022
Hajmi7,33 Mb.
#888196
1   ...   285   286   287   288   289   290   291   292   ...   414
Bog'liq
Туплам

 
ҚУРҒОҚЧИЛИКНИ ЭКОТИЗИМЛАРГА САЛБИЙ
ТАЪСИРИНИНГ ОҚИБАТЛАРИ 
Мейлиева Ҳ., Раупов Б. 
Қарши давлат университети 
Маълумки сайѐрамизнинг қуруқлик юзасининг 40 млн. км2 майдони қурғоқчил 
ҳудудлардан иборат. Дунѐ аҳолисининг 15% дан ортиғи (800млн киши) айнан шу минтақада 
истиқомат қилади. Бу кўрсатгич йилдан йилга ортиб бормоқда. Олимларнинг маълумотларига 
кўра ҳар йили чўл ҳудуди 10-13 миллионга ортиб бормоқда. 
Ҳозирги кунда мамлакатимизда ҳам иқлим ўзгаришлари натижасида вужудга келадиган 
сел-тошқин, жала, қурғоқчилик каби салбий оқибатларни бартараф этиш бўйича тегишли 
Вазирлик ва идораларнинг фаолияти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 
томонидан мувофиқлаштириб борилмоқда. 
Иқлим ўзгаришининг энг ҳалокатли ва кенг кўламли кўринишларидан бири чўлланиш ва 
қурғоқчиликдир. 
Қурғоқчилик бу чўлланиш юз бериши яъни ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши 
ѐғингарчиликнинг ва биомассанинг камайишидир. 
Қурғоқчилик - иссиқ иқлим шароитида сув, ҳаво, тупроқ, ўсимлик ва ҳайвонот дунѐсига 
кўрсатаѐтган салбий таъсирлар натижасида номоѐн бўлиб, бошқа жойларда бўлгани каби 
Қашқадарѐ вилоятининг чўл ва дашт ҳудудларида ҳам кузатиб келинмоқда. 
Вилоятимиз Қашқадарѐ ер юзида сув етишмайдиган, ѐғингарчилик бошқа вилоятларга 
нисбатан кам ѐғадиган қурғоқчил минтақада жойлашган. Ҳозирги кунда йиллик ѐғин миқдори 
ўртача 150-200 миллиметрни ташкил этади. 
Вилоятимизнинг чўл зоналари Нишон, Муборак, Миришкор туманлари ҳисобланиб, бу 
ерлар қумли чўллардан ташкил топган. Бу ерларга Қизилқум томондан эсадиган иссиқ шамол 
ва қум бўронларининг баҳор ва ѐз фаслларида такрорланиб туриши, тупроқ эрозияси ва чўл 
экотизимини йилдан-йилга таъсир кўламини кўпайтирмоқда. 
Вилоятимизда ѐз фасллари июль-август ойларидаги иссиқ, қум-чанглар яъни гаремсел 
эсиши натижасида шаҳар аҳолисига ҳам бир қанча ноқулайликлар туғдирмоқда. Кейинги 15-20 


330 
йилда ѐғингаргарчиликнинг кам ѐғиши қурғоқчиликнинг такрорланиб туришига олиб келмоқда. 
Инсониятни ташвишга солаѐтган глобал муаммолардан бири бу- Ер шари қуруқлик 
қисмининг тобора чўлланиб бораѐтганидир. Ҳозирги вақтда дунѐда 300 миллион киши 
чўлланишдан азият чекмоқда. 
Ўзбекистонда ҳам Орол денгизининг қуриши натижасида жуда катта майдонларда 
чўлланиш вужудга келмоқда. Орол денгизининг қуриб кетиши минтақада экологик 
инқирознинг кучайишига, тоза ичимлик суви танқислигига, атмосфера ҳавосининг турли 
зарарли чиқинди ва чанглар билан ифлосланиб, тупроқларнинг шўрланишлари кенгайиб
минтақанинг қурғоқчил бўлишига олиб келмоқда. 
Бу чўлланишни тезлаштирувчи салбий омиллардан яна бири чорвачиликда яйлов, дала ва 
кенгликлардан нотўғри фойдаланишдир. 
Ер юзида қурғоқчиликнинг кучайиши турли экологик оқибатларга яъни инсонлар 
соғлиғининг ѐмонлашувига, сув-намгарчиликларнинг етишмовчилиги натижасида ўсимлик ва 
ҳайвонот дунѐсининг нобуд бўлишига ва қишлоқ хўжалиги экинларидан олинадиган 
ҳосилдорликларнинг камайиб кетишига олиб келмоқда. 
Ўзбекистонда ҳам ―Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида ‖ги қонун, Президент 
фармонлари ва бир қанча ҳукумат қарорлари қабул қилинган. 1994 йилда чўлланиш ва 
қурғоқчилик билан курашиш конвенцияси имзоланган. 1995 йилда ушбу конвенция Ўзбекистон 
Республикаси томонидан ратификация қилинган. 
Қурғоқчилик натижасида содир бўлаѐтган чўлланишларнинг олдини олиш учун қумли 
чўлларда яйловлар маҳсулдорлигининг камлиги, ҳаракатдаги қумларнинг мавжудлигини 
ҳисобга олган ҳолда ихотазорлар яратиш, қум бўронларини олдини олиш учун сувсизликка 
чидамли оқ саксовул, қандим, черкез, эфедра ўсимликларини кўпайтириш ва уларнинг йўқолиб 
кетишини олдини олинса мақсадга мувофиқ бўлар эди. 

Download 7,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   285   286   287   288   289   290   291   292   ...   414




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish