Узбекистон Республикаси Ташки Ишлар Вазирлиги



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet266/299
Sana18.11.2022
Hajmi5,01 Kb.
#867824
TuriДиплом
1   ...   262   263   264   265   266   267   268   269   ...   299
Bog'liq
РИМ ҲУҚУҚИ -дарслик

sine animo obligandi
бўлса, ҳуқуқий бўлмаган negotiorum
gestio келиб чиққан ва шу асосда negotiorum gestor dominus negotiiдан у
қандай ҳажмда бойиган бўлса, айнан шунча маблағни талаб қилиши
мумкин бўлган. 


233 
Negotiorum gestio асосида икки томонлама тенг бўлмаган мажбурият
келиб чиқиб, negotiorum gestor хўжайинининг манфаатини кўзлаб иш олиб 
борган. Ишда келиб чиққан ҳар қандай камчилик учун у culpa levis in
abstactio ҳажмида жавоб берган. Кейин эса у ўзи бажарган иши юзасидан
хўжайинга ҳисобот берган ва қўлга киритган даромадни хўжайинга 
берган.
Dominus negotii negotiorum gestor томонидан қилинган барча сарф-
харажатларни қоплаган, иш олиб бориш давомида келиб чиққан 
мажбуриятларни ўз зиммасига олган ва олинган даромадга эга бўлган.
Хўжайиннинг сарф-харажатларни қоплаш ва ўз зиммасига мажбурият 
олиш бўйича жавобгарлик чегараси иш ижро этилгандан кейин келиб 
чиқадиган фойда билан белгиланган.
Ўз талабларини амалга ошириш учун dominus negotii actio
negotiorum gestorum directaни, negotiorum gestor эса 

actio negotiorum
gestorum contrariaни қўллаши мумкин бўлган.
Condictiones sine causa. 
Квазиконтрактлар орасида
сondictiones sine causa
ёки шахс ҳуқуқий
асоссиз ўзида ушлаб турган ашёларни қайтариши талаб қилинадиган
жиддий даъволар билан санкцияланган асоссиз бойиб кетиш ҳоллари
алоҳида ўрин тутган. Шахс ўзгаларга тегишли бўлган ашёларни ҳуқуқий 
асоссиз – sine causa ушлаб туриши бу ашёларни ҳуқуққа зид бўлган 
усуллар билан қўлга киритмаган, лекин уларни ўзиники деб ҳисоблаш 
учун ҳеч қандай ҳуқуқий асосга эга бўлмаган. Бу ҳолатлар янглишиш ва
доимий бўлмаган мажбуриятларни бажариш асосида келиб чиққан.
Condictiones sine causa асосида келиб чиқадиган низолар Рим юристлари
томонидан қуйидагича асосланган: jure naturae aequum est neminem cum
alterius detrimento et injuria fieri locupletiorem, яъни табиий адолатга кўра,
бирон-бир шахс ўзганинг зарар кўриши эвазига, бойишига йўл қўйиш
мумкин эмас. Айнан шу асоссиз бойиб кетиш ҳолларининг олдини олиш
мақсадида Рим юристлари, ҳар қандай ашёга асоссиз эгалик қилиш
мулкдор ва эгалик қилиб турган шахс ўртасида квазиконтракт келиб 
чиқишига олиб келади, деб ҳисоблаганлар ва бунинг асосида, эгалик 
қилувчи мулкдорга айнан шу ашёни ёки ўрни алмаштириладиган ашёлар 
ҳақида гап борса, бошқа ашёни қайтаришга мажбур бўлган. Ашёнинг
қонуний эгаси ўз талабларини амалга ошириш учун condictio certae
creditae pecuniae, condictio certae rei ва condictio incertiни қўллаши
мумкин бўлган.
Классик 
ҳуқуқ бўйича асоссиз бойиб кетиш назариясининг 
ривожлантирилиши 
Юстиниан 
даврида 
якунланди. 
Юстиниан 
кодификациясида асоссиз бойиб кетиш ҳоллари бир неча турга бўлинган: 
а) Condictiones sine causaнинг дастлабки кўриниши condictio
indebitiдан иборат бўлган.

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   262   263   264   265   266   267   268   269   ...   299




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish