232
10-боб.
Квазиконтрактлар - Quasicontractus
Quasicontractus
ёки квазиконтрактлар деликтлардан тубдан фарқ
қиладиган ва кўпроқ шартномаларга ўхшаб
кетадиган мажбуриятлар
манбасидир. Улар, ҳуқуқбузарликдан келиб чиқмаганлиги сабабли,
деликтлардан тубдан фарқ қилган, шартномаларга ўхшашлик сабаби эса
мажбурият муносабатларида иштирок этувчи тарафларнинг хоҳиш-иродаси
бир-бирига тўғри келиши (negotiorum gestio) ёки квазиконтрактларда
томонлар ўртасидаги муносабатлар шартномага
асосланган мажбурият
муносабатларига киришаётган томонлар муносабатларига ўхшаш тарзда
тартибга солинган(condictiones sine causa, communio incidens, legatum,
tutela)лигидадир.
Negotiorum gestio.
Negotiorum gestio
ёки ўзгалар манфаатини ёқлаб иш
олиб бориш
negotiorum gestor
ёки бошқалар манфаатини ўз хоҳиши билан ҳимоя
қиладиган шахс ва dominus negotii ёки манфаати ёқланаётган шахс
ўртасида ўрнатиладиган квазиконтракт ҳисобланган. Ўзгалар манфаатида
бу фаолиятни negotiorum gestor ўз ташаббуси билан бошлаган.
Олдиндан тузилмаган келишувсиз, ўз зиммасига ҳеч қандай мажбурият
олмасдан ва ўз фойдасига ҳеч қандай моддий манфаат кўзламасдан, лекин
ашё эгасидан катта мукофот олиш ниятида қилинадиган иш ҳисобланган.
Шунга кўра, negotiorum gestio квазиконтракти ўрнатилиши учун
қуйидагилар талаб қилинган:
1) negotiorum gestor томонидан ижро этиладиган иш ўзга шахсга –
negotium alienumга дахлдор бўлиши лозим. Ижро этиладиган ҳаракатлар
ўзгалар ҳуқуқидан тўла ёки қисман фойдаланишдан иборат бўлган. Шахс
ўзига тегишли ҳуқуқларни амалга оширса, negotiorum gestio вужудга
келмаган. 2) negotiorum gestor томонидан ижро этиладиган ҳаракатлар
унинг ташаббуси билан ва ўз зиммасига ҳеч қандай
мажбурият олмасдан
амалга оширилиши лозим: negotium utiliter gestum. Агар бу ҳаракатлар
бошқа шахс ташаббуси билан ёки бошқа бирон-бир шартнома ёки бошқа
мажбуриятларни бажариш учун ижро этиладиган бўлса, negotiorum gestio
келиб чиқмаган. 3) negotiorum gestor томонидан ижро этиладиган ҳаракатлар
dominus negotii фойдасига қилиниши лозим бўлган. Бажарилган иш
объектив эмас, фақат мулк эгасининг субъектив фикри билан баҳоланган:
агар кимда-ким ташлаб кетиладиган
уй-жойни таъмирласа, бу уйнинг
эгасига фойда келтирмаган. 4) negotiorum gestor томонидан қилинган ҳар
қандай иш cum animo obligandi бажарилиши лозим бўлган. Бошқача
қилиб айтганда, ҳар қандай negotiorum gestio dominus negotiiдан negotiorum
gestor ижро этадиган ҳаракатлар пайтида келиб чиқадиган сарф-
харажатларни қоплашни талаб қилиш ниятида қилинган. Агар ўзгалар
ишини бошқариш
Do'stlaringiz bilan baham: