Узбекистон Республикаси Ташки Ишлар Вазирлиги


-§. Мажбурият муносабатларида



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet186/299
Sana18.11.2022
Hajmi5,01 Kb.
#867824
TuriДиплом
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   ...   299
Bog'liq
РИМ ҲУҚУҚИ -дарслик

3-§.
Мажбурият муносабатларида 
субъектларнинг алмашиши 
 
Қадимги Рим ҳуқуқи бўйича мажбуриятлар сингуляр тарзда эмас, балки
барча мулкий мажмуанинг ажралмас қисми (мажбуриятлар ва бошқа
мулкий ҳуқуқларнинг универсал усуллари, масалан, hereditas ва bonorum
venditio) сифатида берилиши ҳақидаги тамойил амалда бўлган. Классик 
ҳуқуқда эса, мажбуриятлар – берилиши мумкин бўлган ва берилиши мумкин 
бўлмаган мажбуриятларга бўлиниши жорий этилди. Берилмайдиган 
мажбуриятлар деб, 
obligationes intuiti personae
ёки шахсий 
мажбуриятларга айтилган. Бундай мажбуриятлар ана шу мажбуриятларда 
қатнашувчи томонлар тирик пайтида ҳам, улар вафот этган тақдирда ҳам 
бошқа шахсларга берилмаган. 
Бу мажбуриятлардан фарқли ўлароқ берилиши мумкин бўлган 
мажбуриятлар эса, cessio (delegatio) деб аталиб, улар ҳам 2 гуруҳга бўлинган: 
актив цессия ва пассив цессия. Актив цессияда талаб қилиш ҳуқуқи 
берилган, пассив цессияда эса, шахс ўзгалар қарзини тўлаш мажбуриятини
ўз зиммасига олган ҳолларда намоён бўлган.
а) Актив цессия ёки талаб қилиш ҳуқуқини бериш мажбуриятларда 
кредиторнинг алмашинишида кўринган. Бундай цессияда аввалги кредитор 

cedent ўз талаб қилиш ҳуқуқини янги кредитор 

цессионарийга берган ва, 


158 
айни вақтда, қарздорга аввалги қарзни янги кредиторга тўлаш мажбуриятини 
юклаган. 
Актив цессиянинг қадимги кўриниши новация бўйича стипуляция – 
inter varias personas бўлиб, бунда қарздор аввалги кредитор олдида унинг 
буйруғига кўра цессионарий билан шунга ўхшаш битимга келишиш учун 
ўз мажбуриятидан халос этилган: quod Titio debes, id tu mihi dare spondes. 
Бундай цессияда талаб бўйича янги мажбурият ўрнатиш учун аввалги 
мажбуриятлар бекор қилинган ва, шу билан бир вақтда, барча акцессор 
мажбуриятлар ҳам барҳам топган. Лекин бу ҳаракатлар қарздорнинг (debitor
cessia) розилигисиз бажарилиши мумкин бўлмаган. 
Шартнома цессиясининг бундай ноқулайликларини бартараф этиш 
мақсадида талаб ҳуқуқини бериш учун процессуал цессия хизмат қила 
бошлади. Бу цессия маълум мажбуриятлар тўғрисида низо келиб чиққан 
пайтда ўрнатилган. Аввалги кредитор ёки цедент низони ҳал этиш муаммоси 
кўтарилган пайтда cognitor ёки прокуратор тайинлаган (уларнинг ҳар
иккалови бу ҳолда цессионарий бўлган) ва уларга низони ўз манфаатига ҳал 
этиш топшириғини берган ва цессионарий бу цессияда ўз ихтиёрига ва ўз
заковатига қараб иш тутган. Шу тарзда, қарздор розилигисиз актив 
цессияга акцессор талабларини қондирмай туриб эришилган.
Ва ниҳоят, цессионарийга цедент аризаси билан цедитар 
мажбуриятлар бўйича қарздор билан мустақил равишда судлашиш учун 
хизмат қиладиган actiones utilesлар берилиши билан цессиянинг янги 
шакли 

талаб қилиш ҳуқуқи аввалги ва кейинги кредитор ўртасидаги
келишувга биноан берилган, бунда қарздорнинг розилиги шарт бўлмаган.
Цессия шунингдек, denuntiatio, яъни қарздорни кредитор алмашиниши
ҳақида хабардор қилиш йўли билан ҳам амалга оширилган. Бундай хабардан 
кейин қарздор қарзни фақат цессионарийга тўлаш мажбуриятини олган.
Бундай цессия бўйича янги кредитор цедент эга бўлган барча 
ҳуқуқларга эга бўлган. Цедент ҳақиқатан ҳам талаблар мавжудлиги (nomen
verum esse)ни кафолатлаши шарт бўлган, лекин бу талаблар ҳақиқатан ҳам 
пул тўлаш йўли (nomen bonum esse) билан барҳам топишини кафолатлаши 
шарт бўлмаган. Lex Anastasiana кўрсатмаси бўйича, цессионарий қарздордан
цедентдан талаб берилгани учун ҳақ тўлагандан ортиқ тўлашни талаб 
қилиши мумкин бўлмаган.
б) Мажбуриятларнинг пассив цессияси ёки ўзгалар қарзини тўлашни ўз 
зиммасига олиш (delegatio debitoris) кредитор ва қонун билан ўрнатилган 
тартибда ўзгалар қарзини тўлашни ўз зиммасига олган шахс ўртасидаги 
келишув бўлиб, унинг асосий шакли стипуляция: quod Titius debet, id tu
mihi dare spondes бўлган. Бундай пассив шартномавий цессия ёки
делегация актив шартномавий цессия каби баъзи камчиликларга эга бўлгани 
сабабли республика даврининг охирида процессуал актив цессия 
киритилди. Қарзни процессуал равишда бериш пайтида кредитор делегат, 
яъни янги қарздор билан (cautio judicatum solvi) – делегат ҳақиқатан ҳам
ҳукмни ижро этишининг кафолати сифатида маълум пул суммаси
киритилмаса низолашиши мумкин бўлмаган.


159 
Аввалги қарздор (delegans) ва кейинги қарздор (delegatus) ўртасидаги 
келишув билан ўрнатиладиган пассив цессия деярли қўлланилмаган, чунки 
бундай цессия кредиторга нисбатан ҳеч қандай кучга эга бўлмаган, лекин
айрим ҳолларда келишувга киришган томонлар учун айрим ҳуқуқий 
оқибатларни келтириб чиқарган. 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   ...   299




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish