Узбекистон Республикаси Ташки Ишлар Вазирлиги


§. Мажбурият муносабатларининг субъектлари



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet182/299
Sana18.11.2022
Hajmi5,01 Kb.
#867824
TuriДиплом
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   299
Bog'liq
РИМ ҲУҚУҚИ -дарслик

§. Мажбурият муносабатларининг субъектлари 
Мажбурият ҳуқуқи ва муомала лаёқати.
Мажбурият 
муносабатларида мажбурият субъектлари, яъни мажбурият кимнинг
фойдасига ёки кимнинг зиммасига юклатилишини англатадиган 
томонлар иштирок қилиши шарт бўлган. Мажбурият ким учун фойда 
келтириб чиқарадиган бўлса, бу шахслар мажбуриятнинг актив субъекти ёки 
кредитор (reus credendi, reus stipulandi, creditor), деб аталган.
Мажбуриятнинг пассив субъекти ёки қарздор (reus debendi, reus
promittendi, debitor) деб, мажбурият оғирлиги кимнинг зиммасига 
юклатилган бўлса, ўша шахсга айтилган.
Тўла актив ва пассив мажбурият лаёқатига тўла муомала лаёқатига 
эга бўлган sui juris Рим фуқаролари эга бўлган. Фақат актив мажбурият 
лаёқатига вояга етмаган sui juris шахслар эга бўлган. Бундай 
шахсларнинг мустақил актив мажбурият лаёқати билан бир қаторда
пассив лаёқати ҳам ҳомийлик ва васийлик тўғрисидаги ҳуқуқий кўрсатмалар
бўйича тартибга солинган. Лотинлар ва перегринлар ҳуқуқий ҳолати 
тўғрисидаги ҳуқуқ нормалари уларнинг мажбурият лаёқати масалаларини 
ҳам алоҳида тартибга солган. 
Alieni juris шахслар ва қуллар облигацион ҳуқуқда paterfamiliasнинг 
эрки қуроли сифатида қаралган. Бу ҳолатда улар мулкни қўлга киритиш 
бўйича ҳар қандай ҳуқуқий битимларга киришиши мумкин бўлган, яъни 
мажбурият муносабатларининг актив субъектлари бўлиши мумкин бўлган. 
Бундай шахсларнинг қўлга киритган мулкидан paterfamilias бевосита 
фойдаланиши мумкин бўлган, чунки у alieni juris шахслар устидан 
ҳокимликни амалга оширган. Истисно тариқасида, алоҳида ҳолларда alieni
juris шахслари ва қуллар пассив мажбурият лаёқатига ҳам эга бўлган,
бундай ҳоллар actiones adiecticiae qualitatis, actiones noxales obligationes
naturales деб номланган.
Alieni juris шахслари ва қулларга нисбатан мажбурият таъсири.
Actiones adiecticiae qualitatis.
Республика даврининг охирида ва 
принципат даврининг бошларида хўжалик ривожланиши кучайган даврда


155 
paterfamiliasлар 
муҳим 
тижорат, 
молиявий 
ва 
бошқа 
хўжалик
шартномаларини alieni juris шахслари ва қуллар орқали ҳам тузганлар.
Alieni juris шахслар ва қуллар қонун нормаларига биноан фақат мулкни 
қўлга киритиш билан боғлиқ бўлган битимларга киришиши мумкин бўлгани 
сабабли бу ҳаракатлар натижасида paterfamiliasлар тобора бойиб бориши 
мумкин бўлган, лекин уларнинг қарзларини тўлашга мажбур бўлмаганлар. 
Рим ҳуқуқининг бундай позицияси Римда хўжалик жараёнининг 
ривожланишига тўсқинлик қила бошлади: дастлаб ҳуқуқ нормалари
бўйсунган шахслар ёрдамида товар муомаласи учун кенг тарқалган 
мушкуллик туғдирадиган битимларга киришишига рухсат берган. Бу 
камчиликни бартараф қилиш учун Рим преторлари actiones adiecticiae
qualitatis деб аталган даъвони киритган. 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   299




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish