Узбекистон Республикаси Ташки Ишлар Вазирлиги



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet181/299
Sana18.11.2022
Hajmi5,01 Kb.
#867824
TuriДиплом
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   299
Bog'liq
РИМ ҲУҚУҚИ -дарслик

 
Мажбурият муносабатлари. 
Классик даврдан кейинги ҳуқуқ 
ривожланишигача мажбурият муносабатларига таъриф берилмаган эди. 
Рим юристлари мажбуриятларни казуистик тарзда санаб ўтиш ва ишлаб 
чиқиш билан чекланган эдилар. Фақатгина Юстиниан давридаги юристлар
бундай ёндашувдан қайтиб, Институцийларда мажбуриятларга таъриф 
бердилар:
«Obligatio est juris vinculum, quo necessitate adstringimur alicuis
solvendae rei secundum nostrae civitatis jura» – «Мажбурият – бу ҳуқуқий 
кишанлар бўлиб, бунга кўра, биз давлатимиз қонунларига биноан бирон-
бир иш бажаришга боғлиқ бўламиз». 
Бундан 
ташқари, 
Юстиниан 
Дигестларида 
мажбуриятлар 
муносабатларига берилган машхур юрист Павелга тегишли бўлган таъриф 
ҳам сақланиб қолган:
«Obligationum substantia non in eo consistit, it aliquod corpus nostrum
aut servitutem nostrum faciat, sed ut alium nobis obstringat ad dandum
aliquid vel faciendum vel praestandum» – «мажбурият моҳияти бирон-бир
буюмни ёки бирон-бир сервитутни ўзимизники қилиш эмас, аксинча,
маълум шахсни бизга маълум хизмат бажариш, бирон ашё бериш ёки 
бирон ашёни етказиб беришга мажбурлашдан иборат». 
Юстиниан кодификациясида келтирилган мажбурият муносабатларига 
берилган ушбу таърифлардан қуйидагилар келиб чиқади:
а) мажбурият муносабатлари фақатгина 2 тараф: кредитор (reus
credendi, reus stipulandi, creditor) ва қарздор (reus debendi, reus promittendi,
debitor) ўртасида келиб чиқади;
б) бундай муносабатлар асосида кредитор қарздордан бирон нарсани 
беришни (dare), бирон хизмат бажаришни (facere) ёки бирон нарсани олиб 
келиб беришни (praestare) талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади;
в) қарздор иқтисодий чоралар таҳдиди остида кредиторнинг талабини
бажаришга мажбур бўлади. Бошқача қилиб айтганда, Рим юристлари
мажбурият муносабатларига бирон-бир dare, facere, praestareни талаб қилиш 
ҳуқуқига эга бўлган кредитор ва мажбурият ҳуқуқи чораларини қўллаш
таҳдиди остида кредитор талабини бажаришга мажбур бўлган қарздор
ўртасидаги мулкий муносабатлар, деб таъриф беришган.
Кредитор ва қарздор ўртасидаги мажбурият муносабатлари ҳуқуқий 
кўрсатмаларга биноан мажбурият муносабатларининг ўрнатилишига асос 
бўлиб хизмат қиладиган маълум ҳуқуқий-релевант фактга асосланиши
шарт эди. Мажбуриятларга асос бўлиб хизмат қиладиган ҳуқуқий-релевант


154 
фактларга кўпинча битимлар ва деликтлар кирган. Бундан ташқари, Рим 
ҳуқуқи мажбуриятлар муносабатларининг асосига юкорида кўрсатилган 
ҳаракатдаги ва variae causarum figurae деб аталган бошқа фактларни ҳам 
киритган. 
Мажбурият муносабатлари мажбуриятдаги субъектлар ҳуқуқий тарзда 
мажбурий табиатга эга бўлган предмет – бирон-бир dare, facere, praestare
юзасидан муносабатларга кирган пайтда келиб чиққан. Ўрнатилган 
мажбурият муносабатлари jus in persona бўлиб намоён бўлган, яъни
кредиторга шахсан қарздордан тегишли мулкий ижрони талаб қилиш
ваколатини берган; бу муносабатлар нисбий характерда бўлган, чунки
фақатгина кредитор ва қарздор ўртасида кучга эга бўлган – фақат inter partes
ҳаракатда бўлган.
2-

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   299




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish