Узбекистон Республикаси Ташки Ишлар Вазирлиги



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet180/299
Sana18.11.2022
Hajmi5,01 Kb.
#867824
TuriДиплом
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   299
Bog'liq
РИМ ҲУҚУҚИ -дарслик

6-боб.
Мажбурият ҳуқуқи
1-§. Мажбурият ҳуқуқи тушунчаси 
 
Мажбурият ҳуқуқи тушунчаси.
Рим мажбурият ҳуқуқи – Римнинг
энг мукаммал ва муҳим ҳуқуқий мероси ҳисобланиб, оддий маҳсулот эгаси 
бўлган мулкдорлар ўртасидаги амалда мавжуд бўлган барча муносабатлар: 
олди-сотди, қарз, хизмат кўрсатиш, битим ва бошқа мажбуриятларнинг аниқ 
ишлаб чиқилганлигидир. Айнан шу хусусиятларига кўра Рим мажбуриятлар 
ҳуқуқи бирмунча ўзгартирилган ва тўлдирилган ҳолатда Франциянинг
1804 йилги Фуқаролик кодексига ва бошқа континентал буржуа
қонунчиликларига асос қилиб олинган.
Рим мажбуриятлар ҳуқуқи inter vivos ҳаракатидаги jus quod ad res
pertinet мулкий ҳуқуқнинг бир қисми бўлиб, бу маънода у inter vivos
ҳаракатидаги мулкий ҳуқуқнинг бошқа қисми бўлган ашёвий ҳуқуқдан фарқ 
қилмаган. Қолган бошқа хусусиятлари бўйича мажбуриятлар ҳуқуқи ва
ашёвий ҳуқуқ бир-биридан тубдан фарқ қилган. 
Ашёга бўлган ҳуқуқ бундай ҳуқуқ эгаларининг ашёлардан ўз
манфаатлари йўлида тўла ва қисман фойдаланиш бўйича доимий
ваколатларини ўрнатувчи ҳуқуқий нормалар йиғиндисидир. Қолган бошқа 
шахслар эса уларга бу ҳуқуқларни амалга оширишда халал бермаслиги 
лозим бўлган (egra omnes ҳаракати, ашёга бўлган ҳуқуқнинг ягоналиги,
пассивлик мажбурияти). Мажбуриятлар ҳуқуқи эса кредитор деб аталган 
субъектларнинг қарздор деб аталувчи субъектлардан маълум ҳаракатлар
ижро этилишини талаб қилиш ҳуқуқини ўрнатувчи қоидалар йиғиндисидир, 
кредитор ва қарздор ўртасидаги муносабатлар охир-оқибатда мулкий
табиатга эга бўлган. 
Қадимги ҳуқуқ нормалари бўйича ашёвий-ҳуқуқий ваколатлар эгасининг 
ашёлар устидан бевосита ҳукмронлиги ўрнатилган, бу масалада бошқа
шахслар бу ҳукмронликка ҳурмат билан қарашлари лозим бўлган. Лекин
бу ҳокимлик пассив ҳолда бўлган: ҳуқуқ эгаси ўз ҳуқуқини амалга 
ошираётган пайтда бошқалардан бу жараёнга халал бермасликни талаб қила 
олган. Лекин у бошқа шахслардан актив ҳаракатлар содир этишни талаб
қила олмаган.
Аксинча, мажбуриятлар ҳуқуқи нормалари бошқача аҳамият касб 
этган. Бундай нормалар асосида кредиторнинг қарздор устидан актив
ҳокимияти ўрнатилган: кредиторлар қарздорларга нисбатан мулкий 
ҳуқуқларга эга бўлган, қарздорлар эса кредиторларга нисбатан мулкий 
мажбуриятларга эга бўлган. Кредиторларнинг қарздорлардан мулкий 
маблағлар талаб қилиш ҳуқуқи
jus in persona
бўлиб, бу ҳуқуқ алоҳида 
тарзда (келишув асосида, деликт натижасида ва бошқа турли усуллар 
ёрдамида) ўзаро ҳуқуқий муносабатларга киришадиган шахслар ўртасида 
ўрнатилган.
Мажбурият ҳуқуқининг аниқ белгиланган шахслар ёки томонларга 
нисбатан қўлланилиши inter partes ҳаракати деб аталади. Бу тамойилга 
кўра, мажбуриятлар ҳуқуқи inter vivos мулкий муносабатлари inter partes


153 
ҳаракатидаги муносабатлар актив jus in persona кўринишида ёки
кредиторларнинг аниқ белгиланган шахслар доирасидан, яъни 
қарздорлардан мулкий мажбуриятларни ижро этишни талаб қилиш ҳуқуқи
сифатида тартибга солувчи нормалар йиғиндиси ҳисобланади. Аниқроғи,
мажбуриятлар ҳуқуқи мулкий мажбуриятларнинг ижро этилишини талаб 
қилиш ваколатига эга бўлган кредиторлар ва бу талабларни ижро этишга 
мажбур бўлган қарздорлар ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи
қоидалар мажмуасидир.

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   299




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish