Узбекистон Республикаси Ташки Ишлар Вазирлиги



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet188/299
Sana18.11.2022
Hajmi5,01 Kb.
#867824
TuriДиплом
1   ...   184   185   186   187   188   189   190   191   ...   299
Bog'liq
РИМ ҲУҚУҚИ -дарслик

стипуляция
деб 
аталган. Бундай мажбуриятлар битта кредитор ва бир неча қарздор ёки бир 
неча кредитор ва битта қарздор ўртасида стипуляция тузиш йўли билан
вужудга келган. Қоида бўйича корреал мажбуриятларнинг предметини


160 
бўлинадиган ашё ташкил қилган. Корреал мажбуриятлар «plures rei
promittendi» мавжуд бўлишига қараб актив ва пассив корреал мажбуриятлар
фарқланган.
Актив 
корреал мажбуриятларда, яъни бир неча кредиторлар
иштирокидаги мажбуриятларда ҳар қандай кредитор қарздорга нисбатан 
бутун мажбурият бўйича талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган ягона кредитор
эга бўлгандек ҳуқуқларга эга бўлган. Лекин шунга қарамай, бундай 
мажбуриятда кредиторлардан фақат биттаси талаб қилиш ҳуқуқига эга 
бўлган ва ўша шахс ким бўлиши масаласи кредиторлар ўртасидаги 
маслаҳатдан кейин ҳал қилинган. Кредиторлар ўртасидаги келишувга ёки ўз 
ташаббусига кўра қарздордан қарз тўланишини талаб қилган ягона кредитор
барча қарзни ўзи олган, бу низо юзасидан судлашиши мумкин бўлган,
ipso jure мажбуриятларни бажариш усулларидан биронтаси билан қолган 
қарзни узиши мумкин бўлган. Мажбурият кўрсатилган усуллардан 
биронтаси билан бажарилгандан кейин, қолган бошқа кредиторлар қарз 
узилишини талаб қилиш ҳуқуқидан маҳрум бўлган. Бу талабга қарздорлар
exeptio doli ёки exeptio rei in judicium deductae ёрдамида қаршилик 
кўрсатиши мумкин бўлган. 
Кредиторлар ўртасидаги қарз суммаси кредиторлардан биттаси 
томонидан олингандан кейинги муносабатлари шартномавий иттифоқ 

societas, тасодифий иттифоқ 

communio, меросхўрлар ўртасидаги 
муносабатлар ва ниҳоят, ҳокимият субъекти ва вакили ўртасидаги 
муносабатлар тўғрисидаги қонун нормаларига кўра тартибга солинган.
Кредиторларнинг қарзни талаб олиш ҳуқуқидан қатъий назар, улардан 
биронтаси ўз хоҳишига кўра ва ўз номидан ўзига тегишли талаб қилиш 
ҳуқуқидан воз кечиши мумкин бўлган. Кредиторлардан биронтасининг воз 
кечиши кредиторларнинг confusio ёки capitis deminutioда рўй берадиган
биронтасининг талаби қондирилиши бошқа кредиторларнинг ҳуқуқига
таъсир кўрсатмаган.
Пассив корреал мажбуриятларда, яъни бир неча қарздорлардан иборат 
бўлган мажбуриятларда кредиторлар томонидан танланган (электив
бирдамлик) корреал қарздорлардан биттаси барча мажбуриятлар бўйича 
қўйилган талабларни ижро этиши шарт бўлган.
Ipso jure мажбуриятларни бажариш усулларидан биронтаси билан 
мажбуриятлар бўйича қарз узиш қолган барча қарздорларга тааллуқли 
бўлган. Ope exeptionesда амалда бўлган ва фақат битта шахсга фойда 
келтирадиган мажбуриятларни бажариш усуллари биргаликдаги корреал 
мажбуриятни ижро этиш усули ҳисобланмаган: қарздорлар
кредиторларнинг талабидан халос этилиши тўғрисидаги қарорни тасдиқлаш 
ҳуқуқидан маҳрум бўлса, кейинчалик ҳам мажбуриятга бўйсунганлар. 
Танланган қарздор томонидан қарз узилмасдан қолган бошқа 
қарздорларнинг қарзи узилиши фақат битта ҳолда рўй бериши мумкин 
бўлган. Бу ҳолат классик ҳуқуқ кўрсатмаларига биноан, суд ишини
кўришнинг консумациявий ҳаракати билан боғлиқ равишда амалга 
оширилган. Консумациявий ҳаракат жараённинг бошланиши билан litis


161 
contestatio пайтида аввалги мажбуриятлар ижро этилган ва comdemnari,
яъни тарафлар суд қарорининг қабул қилинишини кутиши ва ҳукмни
ижро этиш мажбурияти бўйича муносабатларини ташкил қилишга етиб 
борган. Шу сабабдан, биргаликдаги қарздорлардан биронтасига litis
contestatio ижро этилса, қолган бошқалар бўйича талаблар ҳам ижро этилган.
Лекин шунга қарамасдан, кредитор ҳар доим ҳам суд мажлисида
ҳақиқатан ҳам мажбуриятни ижро эта оладиган қарздорни танлаганига 
ишонч ҳосил қила олмаган ва, шу сабабли, Юстиниан суд мажлисининг 
консумациявий ҳаракатини бекор қилган ва кредиторларга биргаликдаги 
қарздорлар билан уларнинг биргаликдаги мажбуриятлари ижро этилмагунча
аста-секин судлашиш ҳуқуқини берди. Шу мақсадда, Юстиниан
кредиторларга beneficium divisionis деб аталган ва судлашаётган
қарздорга кредитордан у суд мажлисида иштирок қилаётган ва иштирок
қилмаётган қолган бошқа қарздорлардан мажбуриятнинг уларга тегишли 
қисмлари ижро этишни талаб қилиш ҳуқуқини берган. Бундай
ўзгаришлардан кейин корреал мажбуриятлар алоҳида биргаликдаги
мажбуриятлар муносабатлари билан тенглаштирилган.
Корреал мажбуриятни ижро этаётган қарздор билан қолган бошқа
пассив қарздорлар ўртасидаги муносабатлар шартномавий иттифоқ 
(societas), тасодифий иттифоқ (communio) тўғрисидаги қонун 
кўрсатмаларига биноан тартибга солинган. Қарзни узган қарздорлар қолган 
бошқа қарздорлардан ўша ҳаракатларни талаб қилиши борасидаги 
муносабатларни тартибга соладиган ҳуқуқий чоралардан ташқари, классик 
ҳуқуқда кейинчалик

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   184   185   186   187   188   189   190   191   ...   299




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish