Узбекистон Республикаси Ташки Ишлар Вазирлиги


ипотека  киритилди. Ипотеканинг Рим гаров ҳуқуқига киритилиши  interditium Salvianum



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet176/299
Sana18.11.2022
Hajmi5,01 Kb.
#867824
TuriДиплом
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   299
Bog'liq
РИМ ҲУҚУҚИ -дарслик

ипотека 
киритилди.
Ипотеканинг Рим гаров ҳуқуқига киритилиши 
interditium Salvianum
ва
actio Serviana
деб аталган воситалар ёрдамида амалга оширилди. 
Йирик ер эгалари майда арендаторлар ихтиёрида бўлган invecta et illata
мулкига эгаликни ер ижараси тўғрисидаги шартнома бўйича
мажбуриятларни майда арендаторлар бажармаган ҳолда талаб қилиши 
мумкин 
бўлган. 
Мажбуриятлар 
бажарилмаслиги 
оқибатида
қарздорларнинг мулкига ана шу тариқа эгалик қилиш имконияти бошқа 
кўпгина ҳолларда ҳам қўлланила бошланди. Шу тариқа, қарз бериш 
муддати келгунга қадар гаров ашёсига эгалик қилмасдан туриб, гаров 
шартномасининг бир тури сифатида ипотека пайдо бўлди. Бунга кўра, 
ипотека бир вақтнинг ўзида ҳам гаров тўғрисидаги шартнома, ҳам
олинган мажбуриятларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминловчи 


147 
кафолат тўғрисидаги шартнома бўлган. Бундай келишув асосида кредитор 
муддат ўтгандан кейин гаровга қўйилган ашёга эгаликни талаб қилиш 
ҳуқуқига ва, шунингдек, гаров ашёсини сотиб юбориш ва олинган 
қийматдан қарз пулини олиб қолиш ҳуқуқига эга бўлган. 
а)
Ипотека 
кредитор ва қарздор ўртасида тузиладиган оддий келишув 
асосида ўрнатилган бўлиб, классик даврдан кейин эса бу келишув ҳақида 
расмий ва норасмий ҳужжатлар тузилиши одат тусига кирган эди. Расмий 
ҳужжатлар (instrumenta publica confecta ва pignus publicum)
ипотека
мавжудлигини исботловчи кучга эга эди. Бундай кучга камида 3 гувоҳ 
томонидан имзо чекилган хусусий ҳужжатлар ҳам эга бўлган 
(instrumentum quasipublicum).
Шартномавий ипотекалардан ташқари, Рим ҳуқуқига ipso jure 
ўрнатиладиган ва тарафлар розилигисиз амалда бўладиган кўплаб 
қонуний ёки легал ипотекалар ҳам маълум эди. Бундай ипотекаларнинг 
баъзилари одат бўйича ўрнатилиб, pignus tacitum ёки 
номаълум
ипотекалар 
деб аталган. Буларга ижарага берувчи томонидан қишлоқ 
хўжалиги майдонлари ва уй-жой арендаторларининг invecta et illataга 
бериладиган ипотекаси мисол бўлган. Ipso jure ўрнатиладиган бошқа 
ипотекалар қонунан белгиланган ипотекалар бўлиб, улар Рим 
императорлари кўрсатмаларига мувофиқ киритилган. Бу турдаги 
ипотекаларга инвесторнинг инвестиция предметига бўлган ипотекаси, 
солиқ тўлашдан бўйин товлаган шахснинг мулкига фиска (fiscus)
ипотекаси, ҳомийликка олинган шахснинг ҳомий ёки васий мулкига 
бўлган ипотекаси, хотиннинг сеп мулкини таъминлаш мақсадида эрининг 
мулкига бўлган ипотекаси ва черковнинг черков ерларида ишлайдиган
ижарачи деҳқонлар мулкига бўлган ипотекаси мисол бўлиши мумкин. 
Келишув, одат ва қонунлардан ташқари, васиятнома ва суд қарорлари
ҳам ипотека асоси бўлиши мумкин бўлган. 
б) Классик давр ҳуқуқи бўйича ипотека предмети фақатгина жисмли 
ашёлар бўлиши мумкин бўлган. Классик даврдан кейин эса, ипотека 
ҳуқуқи жисмсиз ашёлар (ҳуқуқлар)га нисбатан ҳам ўрнатилиши мумкин 
бўлган. Ипотека предметига бутун мулкий мажмуалар ва ҳатто бирон-
бир шахснинг барча мол-мулки ҳам кирган. Маълум белгиланган ашёга 
ёки айрим шахслар мулкининг бирон-бир қисмига бўлган ипотека
махсус ёки алоҳида ипотека, бирон-бир шахснинг барча мулкига 
ўрнатилган ипотека умумий ёки генерал ипотека деб аталган.
в) Қарз тўлаш муддати ўтиб бўлмагунча гаров ашёси кредитор 
эгалигига ўтмаслигини англатувчи ипотека ёки гаров тўғрисидаги 
келишув айнан бир ашёга катта ипотека ҳуқуқлари, яъни ипотека бир 
неча кредиторлар учун ўрнатилишига имкон яратган. 
Дастлаб ипотеканинг бир неча кредиторга тааллуқли бўлиши ёки бир 
неча кредиторга ипотека ҳуқуқи берилиши билан боғлиқ бўлган 
муаммолар ушбу қоида асосида ҳал қилинган: «qui prior est tempore
potior est jure»

«ким вақт бўйича биринчи бўлса, ўша шахс ҳуқуқда 
ҳам кучлироқ». Бу қоидага кўра, ипотекага эга бўлган кредиторлар 


148 
ўзлари берган қарзларнинг ундирилиш имкониятига аввал ўрнатилган 
ипотека кредиторининг қарзлари тўлангандан кейин эга бўлишган.
Қайд этилган қоиданинг аста-секин қўлланилиши ипотекалар 
даражаларга қараб фарқлангандан кейин мумкин бўлган. Ипотекаларнинг 
даражаларга қараб ажратилиши классик даврдан кейин бошланди. Юқори 
даражага ёки юқори кучга имтиёзли генерал ипотекалар ва қонунан 
белгиланган ипотекалар эга бўлган: солиқ тўлашдан бўйин товлаган 
шахснинг мулкига фиска (fiscus) ипотекаси, хотиннинг сеп мулкини 
таъминлаш мақсадида эрининг мулкига бўлган ипотекаси ва
инвесторнинг инвестиция предметига бўлган ипотекаси. Бошқа қонунан 
белгиланган ва белгиланмаган, оддий генерал ипотекалар қуйи даражада
ҳисобланган. 
Шартномавий 
ипотекалар 
орасида 
оммавий 
расмийлаштирилган ҳужжатлар асосидаги ипотекалар юқори даражага
эга эди, ундан кейин хусусий тузилган ҳужжатлар асосидаги ипотека ва
ниҳоят, оддий келишув билан расмийлаштирилган ипотекалар турган.
Ипотекаларнинг даражаларга бўлиб ажратилиш вақтидан бошлаб,
qui prior est tempore potior est jure қоидаси бир даражадаги 
кредиторлар ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш учун қўлланган;
айни вақтда, юқори даражадаги кредиторлар, ипотека ҳуқуқлари қайси 
вақтда ўрнатилганидан қатъий назар, қарз ундирилишини қуйи 
даражадаги кредиторлардан олдин талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлганлар.
Бу ҳолатлар қуйи даражадаги кредиторлар ҳуқуқига хилоф бўлишини 
ҳисобга олган ҳолда jus offerendi киритилган.

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   299




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish