Узбекистон Республикаси Ташки Ишлар Вазирлиги



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet175/299
Sana18.11.2022
Hajmi5,01 Kb.
#867824
TuriДиплом
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   299
Bog'liq
РИМ ҲУҚУҚИ -дарслик

Pignus. 
Пигнус 
қарздор томонидан кредиторга олинган қарзни ўз 
вақтида тўлаш кафолати сифатида кўчар ва кўчмас мулкни бериш билан 
ўрнатилган гаров тўғрисидаги шартнома тури бўлиб, бунинг асосида 
кредитор мулкка эгалик қилиши ва уни сотиши, сотилган мулк 
қийматидан қарздор ўз вақтида бермаган қарз пулини олиши мумкин 
бўлган. Pignus fiducia cum creditoreнинг баъзи нохуш белгиларини, 
асосан, мулк ҳуқуқи берилиши борасидаги камчиликларни бартараф 
қилган. Pignus асосида кредитор ашёни ўз мулкига эмас, балки фақатгина 
эгаликка олган (jus possidendi), шунингдек, берилган қарзни қоплаш
мақсадида гаров ашёсини сотиш шартли ҳуқуқига (jus distractionis) эга 
бўлган.
Jus possidendi кредиторга гаров ашёсига қарздор томонидан олинган 
мажбурият бажарилмагунча эгалик қилиш ҳуқуқини берган ва
кредиторнинг бу ҳуқуқи (erga omnes) билан ҳимоя қилинган.
Jus distractionis ёки кредиторнинг гаров ашёсини сотиш ҳуқуқи қарз 
ўз муддатида тўланмаган ҳолда берилган.
Пигнус
бўйича lex comissoria
деб аталган қарздор қарзни ўз вақтида тўламаган ҳолда гаров ашёси 
кредиторда қолиши тўғрисидаги ўзаро келишув тақиқланган. Гаров 
ашёси сотилгандан кейин бу пулдан кредитор қарз суммасини олиш
ҳуқуқига эга бўлган. Истисно ҳолларда кредитор қарздордан гаров 


146 
ашёсини сақлаб туриш билан боғлиқ бўлган харажатларни қоплашни 
талаб қилиши мумкин бўлган. Мабодо гаров ашёсини фойдаси билан 
сотишнинг иложи бўлмаса, кредитор гаров ашёсини ўзида қолдиришини 
давлат органларидан талаб қилиши мумкин бўлган.
Пигнус 
тўғрисида тузилган келишувга асосан, қарздорлар кредитордан 
гаров ашёсини тўғри сақлаш, ундан фойдаланмаслик, қарз қайтарилгандан 
кейин гаров ашёсини эгасига қайтариш, қарз ўз вақтида узилмаса – гаров 
ашёси сотилган бўлса, у ҳолда қарз ва сотилган гаров ашёсининг 
қиймати ўртасидаги фарқни қарздорга қайтаришни талаб қилиши мумкин 
бўлган (hyporocha superfluum). 
Кредитор ваколатларини (jus possidendi jus distrahendi) ҳимоя
қилиш учун ашё эгаларига қарши посессор интердиктлари ва actio quasi
Serviana амалда бўлган, қарздорлар томонидан қарз ўз вақтида тўланган 
ҳолда гаров ашёсини уларга қайтаришга бўлган ҳуқуқларини ҳимоя 
қилиш учун эса rei vindicatio ва actio Publiciana хизмат қилган.
Келишув тарафлари ўртасидаги қолган бошқа ўзаро талаб ва даъволар
actio pigneraticia directa ва contraria йўли билан суд муҳокамасига асос 
бўлиши мумкин бўлган. Actio pigneraticia directa йўли билан
қарздорлар 
пигнус
асосидаги ўз ҳуқуқларини, actio pigneraticia contraria
йўли билан эса кредиторлар ўз манфаатларини ҳимоя қилиш 
имкониятига эга бўлганлар. 
Ипотека.
Римда қулдорчилик хўжалиги заифлашиб бораётган ва
катта латифундияларнинг эгалари ўз ерларини майда арендаторларга 
ишлов бериш учун бера бошлаган пайтда 
пигнус
етишмовчилиги кўзга 
ташланди. Латифундияларнинг катта қисмларини ишлов учун олаётган
майда арендаторлар invecta et illata – ерга ишлов бериш учун зарур 
бўлган меҳнат қуроллари ва энг керакли эҳтиёжларни қондириш учун 
муҳим бўлган ашёларга эга бўлган. Бундай буюмларни гаров сифатида 
олиб қолиш ерга ишлов бериш имкониятини йўққа чиқарган. Шу 
сабабдан, йирик ер эгалари реал таъминлов воситасисиз қолишга норози 
бўлганлиги туфайли, Рим ҳуқуқига юнон ҳуқуқидан гаровга эгаликни
кредиторга бермасдан туриб гаров ўрнатиш сифатида маълум бўлган 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   299




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish