Узбекистон Республикаси Ташки Ишлар Вазирлиги


Сервитутларнинг бекор бўлиши



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet171/299
Sana18.11.2022
Hajmi5,01 Kb.
#867824
TuriДиплом
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   299
Bog'liq
РИМ ҲУҚУҚИ -дарслик

Сервитутларнинг бекор бўлиши.
Сервитутлар табиий ҳодисалар 
натижасида, ваколатли шахс хоҳиши билан ёки сервитутларнинг 
қондирилиши билан боғлиқ бўлган ҳолатлар туфайли барҳам топиши 
мумкин бўлган. Табиий ҳодисалар таъсири остида сервитут предметининг
йўқолиши, ашёнинг кейинги фойдаланиш учун яроқсиз ҳолатга келиши, 
шунингдек, шахсий сервитут ҳақида гап борганда сервитут эгасининг 
ўлими натижасида бекор бўлиши мумкин бўлган. 
Сервитутлар, ваколатли шахсларнинг билдирган хоҳишига асосан, улар
in jure cessio расмий жиҳатдан сервитутдан воз кечиши натижасида ёки 
одатдаги pactum ёрдамида бекор бўлган. Сервитутлар, шунингдек,
сервитутлар эгалари узоқ вақт давомида ўз ваколатларини амалга 


142 
оширмаганлиги сабабли иш usucapio ва praescriptio lidertatisгача етиб 
бориши, яъни сервитутлардан белгиланган муддат келгунча озод 
қилиниши натижасида ҳам бекор бўлиши мумкин бўлган.
Сервитутлар, confusio деб аталган ҳолда, яъни мулк ҳуқуқи ва 
сервитут бирлашиши, шунингдек, сервитут муддати тугаши натижасида 
ҳам барҳам топган. Сервитутларнинг бундай йўллар билан барҳам топиши
белгиланган муддат ва шартлар билан чекланган шахсий сервитутларга 
тааллуқлидир.
Узоқ муддатли ер ижараси (jus perpetuum).
Узоқ муддатли ер
ижараси тўғрисидаги шартномалар Рим ҳуқуқи тизимида анча кейин 
пайдо бўлди. Бу турдаги ҳуқуқий муносабатларнинг шаклланишига 
сабабчи бўлган ижтимоий-иқтисодий шароитлар қулдорчилик тузуми 
емирилиб, Римда ерга ишлов беришда эркин арендаторлар меҳнатидан 
фойдаланиш ривожланиши билан келиб чиқди. Ер эгалари ва эркин 
арендаторлар ўртасидаги муносабатларни тартибга солишда ер ижараси 
тўғрисида тузиладиган қисқа муддатли шартномалар на ер эгасига, на
арендаторга ҳеч қандай кафолат бермаган. Арендатор ер ижараси 
тўғрисида қисқа муддатли шартнома тузишдан ҳеч қандай фойда 
кўрмаслигининг асосий сабаби унинг учун ҳар доим шартномани бекор
қилиш хавфи мавжуд бўлганлиги ва бу ҳол ерда қишлоқ хўжалигини 
олиб боришга тўсқинлик қилганлиги бўлиб, бундай омиллар арендатор 
ва унинг оиласининг иқтисодий аҳволини мушкуллаштирган. Ер эгаси 
учун қисқа муддатли шартномаларнинг бефойдалиги доимий ва 
кафолатланган рента таъминланмаганлигидан иборат эди. 
Узоқ муддатли ер ижараси шартномаси ўзгалар ашёсига бўлган ҳуқуқ 
манбайидир. Бундай шартномалар асосида арендатор ижара мулкини ва 
бу мулкдан ҳамда унинг маҳсулларидан доимий фойдаланиш ваколатини 
ўз эгалигига олган. У бу ҳуқуқни inter vivos ва mortis causa йўли
билан меросхўрларга (successores) ижара ҳақини мунтазам тўлаб бориш 
шарти билан бериш ҳуқуқига ҳам эга бўлган. 
Узоқ муддатли ер ижараси тўғрисидаги шартномалар қишлоқ
хўжалиги ер майдонларини ижарага олиш (

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   299




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish