119
Фторит кислота билан куйганда – кальций глюконат (10% ли эритмаси) жароҳатга
юборилади. Кальций фтор билан боғланиб кислотани фаоллигини йўқотади.
Фенол билан куйганда унинг концентрациясини камайтириш учун кўп миқдордаги
сув билан ювилади. Зарарланган юза полиэтиленгликол ѐки этил
спирти билан артилса,
фенолнинг эрувчанлиги ошади ва сув билан тез ювилади.
Оқ фосфор билан куйганда – оқ фосфор ҳаво билан контакти вақтида ўз-ўзидан
ѐниш хусусиятига эга. Шунинг учун ѐниш тугагунча сув билан ювиб турилади.
Иссиқ смола – қотгунча совуқ сув қуйиб турилади. Кейин секин аста вазелин
малҳами ѐрдамида кўчирилади ѐки сорбитант билан эмульсия ҳолига келтирилади.
Кўз олмасининг куйиши
Механизми: парвариш камлиги, ота-оналар эътиборсизлиги.
Ташҳислаш мезонлари: анамнез маълумотлари, клиник белгилари: конюктива
қичиши, ачишиши ва гиперемиясига асосланади.
Шошилинч ѐрдам: кўзга кислота ѐки ишқорий эритмалар
тушганда конюктивал
қопча сув ѐрдамида оқим билан тезда узоқ вақт ювилади. Бунда ҳар сафар бемор кўзини
очиб- ѐпиб туради. Агар иложи бўлса, воқеа содир бўлган жойда ювиш керак. Муолажа
учун резина нокча, чойнак, Эсмарх идиши қўлланилади. Конюктивал қопча гумбази
яхшилаб ювилади. Беморлар кўз ѐки куйиш бўлимига зудлик билан госпитализация
қилинади. Транспортировка ѐтган ҳолатда. Шиллиқ қават кучли шишганда қабул
бўлимида 2% ли новокаин эритмаси томчилаб анестезия қилинади. Пуфак ѐрилганда 1%
ли атропин сульфат эритмаси томизилади.
Антибиотиклар буюрилади, қовоқга 5%
левомицетин малҳами қўйилади. Кўз соҳасига боғлам қўйиш мумкин эмас.
Қизилўнгач куйиши
Механизми
: қизилўнгачнинг кимѐвий куйишлари ичида энг кенг тарқалгани
ишқор билан куйиш бўлиб, аксарият ҳолларда таркибида ишқор тўтувчи суюқликни
билмасдан ютиб юбориш оқибатида содир бўлади. Кислоталар билан куйиш нисбатан
кам учрасада суицид мақсадида сирка кислотасидан куйиш кўп
учрайдиган
ҳолатлардандир. Ишқорлар ва кислоталар билан куйишда ўзига хос хусусиятлар мавжуд.
Жумладан кислоталар билан куйиш тезда коагуляцион некрозга олиб келиб,
куйишнинг
янада чуқурроқ тарқалишига йўл қўймайди. Бунинг натижасида интоксикация
ривожланиши камаяди. Аммо юқори концентрланган органиқ
кислоталар билан куйиш,
гемолиз ва буйракнинг оғир етишмовчилигигаа олиб келиши мумкин. Ишқорий эритмадан
куйганда эса, қизилўнгач деворидаги маҳаллий белгилар чуқур ва оғир бўлади,
интоксикация белгилари суст билинади.
120
Ташҳислаш
: унча мураккаб бўлмай, анамнез маълумотлари ва клиник белгиларга
(тўқ рангдаги қусуқ массалари, шиллиқ қават қисмлари билан қусиш)
асосланиб
қўйилади. Ишқорий эритмалар қабул қилганда қусуқ массалари ѐғли, шиллиқ характерга
эга бўлади. Бемор нафасига эътибор берилади, чунки бир вақтда хиқилдоқга
кириш
соҳаси куйиши, стридор ва бурун – халқум шиши ривожланиши мумкин.
Шошилинч ѐрдам
: оғриқсизлантириш (промедол, анальгин) ва зонд ѐрдамида
ошқозонни ювиш буюрилади. Агар болада нафаснинг ўткир бузилиши бўлса, эрта
интубация ѐки трахеостомия қилинади. Қизилўнгач куйишининг дастлабки соатларидан
бошлаб ривожланиб борувчи интоксикация билан кўрашиш лозим. Шошилинч инфузион
даво чоралари бошланиб отолоринголог ѐки жарроҳ ѐрдамидан куйиш жарѐни
хиқилдоқга тарқалганда ва реактив шиш келиб чиққанида фойдаланиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: