Шошилинч педиатрия экстремал тиббиёт асослари билан



Download 6,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/194
Sana03.10.2022
Hajmi6,9 Mb.
#851240
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   194
Bog'liq
Шошилинч педиатрия

Оловдан куйиш
.
 
Қайнаган сув билан куйишга нисбатан ўлим фоизи оловдан 
куйишда юқори бўлади. Куйиш пайтида айнан куйиш жараѐнига кимѐвий 
компонентларнинг қўшилиши(бензин), кейинчалик куйиш чуқурлигини ошишига олиб 
келади.
Шифохонагача бўлган вақтнинг узоқлиги
. Ўлим ҳолати ўз вақтида шифохонага 
келтирилганларга нисбатан, кеч келтирилганларда кўпроқ кузатилади. Маълумотларга 
кўра куйишдан кейин 7-14 кунлар ичида шифохонага ѐтқизилган болалар орасида ўлиш 
ҳолати икки марта кўп экан.
Преморбид фонд
.
Болаларда леталликни белгиловчи омиллардан яна бири бу 
қўшимча касалликларнинг мавжудлигидир(яъни юрак туғма нуқсони, диабет,
гемоглобинопатия, буйрак касалликлари ва б). Юқори нафас йўллари инфекцияси бўлган 
болаларда инфузион терапия оқибатида ўпка шиши келиб чиқиши мумкин. 
Шошилинч ѐрдам.
Ўз вақтида ўтказилган тез ва самарали ѐрдам бола ҳаѐтини
белгилаб беради. Куйиш ва касалхонага олиб бориш орасидаги вақт қанчалик қисқа 
бўлса, беморнинг яшаб кетиш имконияти шунчалик юқори бўлади. Беморларни куйиш 
марказларига етказишни тез ва эҳтиѐткорлик билан амалга ошириш лозим. Даволаш ва 
парваришнинг ҳар бир босқичи беморнинг тирик қолишга имконияти сақланиб 
қолганлигига қаратилган бўлиши керак.
Ҳодиса жойида ѐрдам кўрсатиш.
Ҳодиса жойида куйиш соҳасини кейинги жароҳатини 
олдини олишга қаратилган кўпгина мураккаб даволаш жараѐнларини амалга оширса 
бўлади.
Ёниш жараѐнини тўхтатиш
.
Оловни ўчиришдан кўра тўқима ѐнишини тўхтатиш янада 
муҳимдир. Соч ѐниши оловга нисбатан ҳароратни бир неча юз даражага ошириши мумкин. 
Шунинг учун ѐнаѐтган тўқимани танада қолдириш куйишни янада чуқурлаштириши 
мумкин.
Куйган соҳани совутиш
. Куйган соҳага илиқ ѐки совуқ сувни сепиш, ѐки намланган мато 
ѐпиш керак. Чегараланган термик куйишда тезда шу соҳани оқар сув тагида 15-20 дақиқа 
совутиш яхши самара беради. Муз ѐрдамида совутиш мумкин эмас, чунки бу куйиш 


115 
жароҳтини асоратлантириши мумкин. Ҳолатни баҳолашни ва даволашнинг турли 
кўринишларини бир вақтда бошлаш керак. Нафас йўлларини обструкциядан тозалаш ва 
керак бўлганда интубация қилиш, адекват нафасни тиклаш, агар пневмоторакс бўлса, уни 
бартараф этиш лозим.
Адекват қон айланишини тиклаш, томирлар ҳажмини тўлдириш, кейинчалик бемор 
церкулятор статусини стабиллаш билан бирга, беморнинг МАТ фаолиятини, орқа мия ва 
бўйин қисми жароҳатларни кўздан кечириш керак. Бундай жароҳатларга гумон бўлганда 
бирламчи муолажа вақтида бемор аҳволини ѐмонлаштирмаслик чораларини кўриш 
керак. Куйиш пайтида болаларнинг ҳушини йўқолиши МАТ зарарланишида, улгерод 
оксиди билан заҳарланганда келиб чиқади.
Даво чораларининг самарадорлиги куйиш даражасини аниқланганлигига бевосита 
боғлиқдир. Тезкор анамнез йиғиш пайтида қуйидаги асосий омилларга эътибор қаратиш 
зарур: куйиш вақти, сабаби, ѐпиқ бинода ѐнганми ѐки кўчада, ѐниш давомийлиги. 
Куйишдан кейинги дастлабки даврда беморнинг тана вазнини ўлчаш бошланғич инфузион 
даво миқдорини аниқлаш учун ўта муҳимдир. Агар беморда кенг қамровли куйиш 
кузатилса датлабки вазн бемор учун зарур бўлган кунлик каллорияни ҳисоблашда жуда
қўл келади.
 

Download 6,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   194




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish