5
ШОШИЛИНЧ ВАЗИЯТЛАРДА БЕМОР ҲОЛАТИНИ БАҲОЛАШ
Воқеа жойини баҳолаш
Шошилинч тиббий ѐрдам (ШТЁ) кўрсатувчи шифокор (биринчи респондент) нинг иши
ҳар доим ҳам беморнинг ўзидан бошланавермайди. Биринчи ѐрдам кўрсатишдан
олдин
воқеа жойининг ҳолатини тахминий баҳолаш катта рол ўйнайди. Бу баҳолаш хавфли ва
ишга ҳалақит берувчи омилларни аниқлашда, ўзининг, гуруҳининг, гувоҳларнинг ва
беморнинг
хавфсизлигини таьминлашда, беморлар сонини аниқлашда, уларга олиб
борувчи хавфсиз йўлни топишда, шикастланиш мехнизмини аниқлашда, бемор ҳақида
умумий тасаввур эга бўлишда жуда зарурдир.
Воқеа жойига келган тиббий ходимнинг
асосий вазифалари
ўзининг, гуруҳининг, гувоҳларининг ва беморнинг хавфсизлигини таьминлаш
уларнинг олдига олиб борувчи хавфсиз йўлни аниқлаш
ҳаѐт учун хавфли ҳолатни аниқлаш мақсадида бемор ҳолатини баҳолаш
ШТЁ га қўшимча хабар
бериш
текшириш натижасига қараб ѐрдам кўрсатиш
олинган маълумотларни тўплаш ва ҳужжатлаштириш
зарурат туғилганда бошқа соҳа ходимларини ѐрдамга чақириш
беморни хавфсиз жойга ўтказишни ва шифохонага юборишни ташкил қилиш
Воқеа содир бўлган жойни баҳолаш қуйидаги қадамлардан бошланади:
1.
Хавфли ва ҳалақит берувчи омилларни аниқлаш
2.
Беморга, гувоҳларга, тиббиѐт ходимига шу омиллар қандай таьсир қилишини тахмин
қилиш
3.
Шу омилларни олдини олиш ва камайтириш чора тадбирларини кўриш
Қуйидаги хавфли омил турларини аниқлаш мумкин:
Физик омиллар (хавфли портловчи воситалар, ѐнғин, ўпирилиш, иссиқ ва совуқ
уриш, ток уриш ва бошқалар)
Токсикологик омил (индикаторлар; умумий аҳволининг ўзгариши, ҳидлар, ўлик
ҳайвонлар, одамлар, тутун, огоҳлантирувчи белгилардир)
Криминал омил (яраланиш, терактлар, ўлдириш, зўрлаш, агрессив бемор)
Инфекцион омил (қоида «организмнинг тўқима изоляцияси»-қаттиқ
инфекцион
назорат, тахминан беморнинг ҳамма биологик суюқликлари зарарланган)
6
Психологик омил (бемор ѐки унинг яқин инсони руҳий тушкунликни бошидан
кечириши, тажовузкор бўлиши, ШТЁ ходими криминал ҳолатларда бемор, айниқса
бола ўлимини, ҳомиладор аѐл ѐки оғир клиник ҳолатдаги беморни кўриши
натижасида қаттиқ стресс ҳолатини бошидан кечириши мумкин)
Бемор аҳволини баҳолашда бемор билан ўзаро тўғри муносабат ўрнатиш
катта аҳамиятга
эга:
1.
Бемор билан кўзига тик боқиш орқали муомулани йўлга қўйиш ва унга амал
қилиш.
2.
Беморни кўриш жараѐнида, бемор гавдасидан бироз пастда жойлашиш.
3.
Бемор билан ростгўйлик билан мулоқот қилиш
4.
Бемор билан унга тушунарли тилда гаплашиш
5.
Беморнинг имо ишораларига эътибор қаратиш
6.
Аниқ, секин, тушунарли гаплашиш.
7.
Ҳолатга қараб бемор исми-шарифини тўғри айтиш. Бемордан
уни ким деб
чақиришларини сўраш.
8.
Агар беморнинг эшитиш қобилияти паст бўлса, лаблар ҳаракати орқали
тушуниш учун беморга аниқ гапириш керак.
9.
Кейинги саволга ўтишдан олдин беморга вақт бериш лозим.
10.
Шошмасдан ва ишончли ҳаракат қилиш керак..
11.
Эшитиши паст ѐки бошқа тилда гаплашадиган беморлар билан таржимон
ѐрдамида гаплашиш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: