Шошилинч педиатрия экстремал тиббиёт асослари билан



Download 6,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/194
Sana03.10.2022
Hajmi6,9 Mb.
#851240
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   194
Bog'liq
Шошилинч педиатрия

Кимѐвий куйишлар 
Бу шундай жароҳатки, термик агентлар зарарлашига ўхшамаган, кимѐвий агентлар 
зарарлашидир. Кимѐвий агентлар тўқимани токи тўқималар уларнинг таъсирини 
пасайтирмагунича, нейтралламагунича ѐки етарлича суюлтирмагунича парчалайверади. 
Шу билан кимѐвий куйишлар термик куйишлардан фарқ қилади.
Кимѐвий таъсирловчилар билан куйиш 
оғирлигини белгиловчи 5 та омил мавжуд:

Таъсирловчи 
кучи 
– 
кимѐвий 
реакцияга киришиш интенсСЎВиги

Таъсирловчи миқдори – тўқимага 
текган 
агент 
ҳажми 
ва 
концентрацияси

Контакт давомийлиги – контакт 
қанчалик узоқ бўлса, емирилиш 
шунча чуқур бўлади.

Кириб бориш даражаси – контактдан 
кейин ўтган вақтга боғлиқ 

Таъсир 
механизми 
– 
одатда 
жароҳатланишга 
олиб 
келадиган 
турли кимѐвий таъсирловчиларни 
таснифлашда аҳамият касб этади. 
Жароҳатланишга олиб келадиган турли кимѐвий таъсирловчилар оқсилларни 
денатурациялаш таъсир механизмига кўра қуйдагича таснифланади:


118 
Оксидловчилар
– энзимлар нормал фаолиятини бузган ҳолда ҳужайралар ўлимига олиб 
келади.
Масалан: натрий гипохлорид (хлоракс), хром кислота, калий перманганат буларга
киради. 
Коррозияловчилар
– ҳужайраларни дифференцияланмаган ўлимига олиб келади. Масалан: 
феноль, оқ фосфор, дихромат, натрий гидрооксиди буларга киради.
Сувсизлантирувчилар
– ҳужайраларнинг жиддий дегидратацияси ва лизиси йўли билан 
жароҳатланишга олиб келади.
Масалан: сульфат кислота, гидрохлор кислота.
Пуфакҳхосил қилувчилар
тўқималарда пуфаклар ва фаол аминлар ҳосил қилади, улар 
маҳаллий тўқималарни парчалайди.
Масалан: кантаритлар, диметилсульфоксид, бензин, метилбромид .
Протоплазматик заҳарловчилар
– оқсиллар билан тузлар ҳосил қилиш ѐки ҳужайрада 
ҳаѐтий муҳим фаолиятни бажарадиган катионлар (масалан, кальций) ни боғлаб олиш йўли 
билан оқсилларни денатурацияга учратади.
Масалан: аммиак, чумоли, уксус, крезил, учхлоруксус, пикрин, вольфрам, фтроит 
кислоталар .
Кислота ва ишқорлар. 
Кислоталар ва ишқорларнинг барча турлари умумлашган ҳолда 
кучли куйишларнинг сабабчилари ҳисобланади. Улар кўпинча уйимизда ва ишхонамизда,
ҳатто болалар қўли етадиган жойларда ҳам учрайди. 
Кучли кислоталар
– рH и 2 дан паст бўлган кислоталардир. Нейтраллаш учун кетадиган 
асосларнинг миқдори – таъсирловчи кучи кўрсаткичига кўра - жароҳатланиш 
мавжудлигини олдиндан айтишга имконият яратади. 
Кучли ишқорлар – рH и11, 5 ѐки ундан юқори бўлган ишқорлардир. 
Мисол: 3, 8 % ли NaOH қизилўнгачнинг шиллиқ ва шиллиқ ости қаватларини 
некрозлайди, 10, 7 % NaOH циркуляр мушак қаватигача, 22, 5 % лиси эса барча 
қаватларни некрозлайди.
Бир ҳил миқдорда олинган кислота ва ишқор ичида ишқорлар тўқимани тезроқ ва 
чуқурроқ зарарлайди. Бунинг механизми қуйдагича, кислота коагуляцион некроз чақиради 
ва протеин билан қаттиқ қуруқ струп ҳосил қилади. Бунинг натижасида жароҳат юзаси 
ѐпилиб, унинг чуқурлашишига йўл қўймайди. Ишқор эса колликвацион некроз чақиради,
тўқималар фақатгина намланади. Бу эса чуқурроқ киришга сабаб бўлади. 

Download 6,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   194




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish