Шошилинч педиатрия экстремал тиббиёт асослари билан



Download 6,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/194
Sana03.10.2022
Hajmi6,9 Mb.
#851240
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   194
Bog'liq
Шошилинч педиатрия

Электр токидан куйишлар 
 
 
Электро жароҳатлар энг хавфли 
жароҳатлар 
гуриҳига 
кириб, 
айниқса 
айниқса юқори кучланиш таъсири оқибатида 
келиб чиқадиган куйишлар ҳаѐт учун ўта 
хавфлидир. Жароҳатланишнинг бу турида 
тўқималарнинг 
тарқоқ 
шикасланиши 
кузатилмайди. Аммо агар электро жароҳат 
қайд қилинган бўлса, иложи борича камроқ 
тўқима шикастланишига ҳаракат қилиш лозим. Кучланиш чегарасини 1000 вольт деб 
оладиган бўлсак, шу асосида юқори вольтли ва паст вольтли жароҳатларни фарқлаб олиш 
мумкин. Паст вольтли жароҳатлар кўпроқ уйда, бола очиқ электр ўтказгич симини 
тишлаб олганда келиб чиқади. Бу куйишлар чегараланган, юзаки бўлиб, вольтли 
айрилиш ѐки чақнаш таъсирида келиб чиқади.
Юқори вольтли жароҳатлар ҳам вольтли айрилиш ѐки чақнаш натижасида келиб 
чиқади. Шунингдек жароҳатнинг ушбу турида контакт жойидан узоқда жойлашган 
тўқималар нобуд бўлишига олиб келувчи ўтказувчи типдаги катта хавфли жароҳатлар ҳам 
учрайди. Юқори кучланишли ток манбадан (кириш жароҳати) кириб организм 
тўқималаридан ўтиб, ерга (чиқиш жароҳати) етиб боради. Организм тўқимаси ток оқими 
билан ўтказувчи система бўлиб хизмат қилади. Шундан билсак бўладики электро 
жароҳатда, тана ва кучланишли ток кириш-чиқиш жойидан кўра оѐқ-қўллар кўпроқ 
зарарланади. Кириш жойидаги жароҳат тери юзасига эга бўлиб, тўқималарни 


121 
коагуляцияси ва некрози оқибатида тўкима таранглашади. Чиқиш жойидаги жароҳат 
одатда кенг бўлади. Чунки ток организмдан катта тешик қолдириб чиқиб кетади. Шундай 
тахмин борки, тана ичида бир неча электр каналлари бўлиб, улар ҳар бир орган ва 
структурада электрик шикастланиш хавфини туғдирувчи кўплаб чиқиш жароҳатларига 
олиб келиши мумкин. Айрисимон вольтли шикастланишлар кўпинча юқори частотали 
шикастланишлар билан бирга келади. Айрисимон вольтли шикастланишни шундай 
тушуниш керак-ки, бунда ҳар ҳил электр зарядли қутблар орасида ажралган ионланган 
қисмчалар тўқимани зарарлайди. Айрисимон ток танадан ерга ѐки тананинг иккинчи 
қисмига ўтганда ҳосил бўлади. Масалан, қўлдан кўкрак деворига ўтганда. Айрисимон 
вольт ўта оладиган масофа ҳар 10 000 вольтга 2-3 сантиметр ошади. Айрисимон вольт 
ҳарорати 20 000 
0
С га кўтарилиши мумкин ва одатда катта бўлмаган яширин 
шикастланишга олиб келади. Ток ўтаѐтганда тўқималар қаршилигининг ўзгариши ҳар ҳил 
жароҳатларга олиб келади. Токнинг кучига қараб термик куйишлар турли даражада 
бўлади. Энг катта шикастланиш одатда оѐқ-қўлларда бўлади, чунки улар қаршилиги 
юқори бўлган суякга яқин жойлашган бўлади. Ўзгарувчан ток билан контактда бўлган
мушакнинг тетаниқ қискариши оқибатида электр шикастланишлар «озод бўла олмаслиги» 
феномени билан асоратланади.
Юқори вольтли симни ушлаганда билакни букувчи мушаклар кучли контрактурага 
учрайди. Натижада манбадан ажрала олмайди, шундан «озод бўла олмаслик» номи келиб 
чиққан. Бу қийин ҳолатдан бемор ҳушидан кетиб ѐки манбадан узоқроқ жойга 
йиқилсагина чиқиб кета олади.

Download 6,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   194




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish