108
+ 1 – пульс сон артериясида аниқланади
- 1 – пульс аниқланмайди
Болалар жароҳати шкаласи таҳлили
Агар бола 8 баллдан кам тўпласа, унинг аҳволи мукаммал
кузатувни ва агрессив
давони талаб қилади
Физикал кўрув
Бемор бошининг сочли қисмидан, то бармоқ учигача жароҳат белгиларини аниқлаш учун
текширилади:
қон кетиш
оғриқ
ѐрилиш
шилиниш
ѐриқ
лат ейиш
гематома
деформация
парез
паралич
чиқиш
синиш
Зарур бўлса, синиш ва чиқишларда иммобилизация амалга оширилади.
Анамнез йиғиш
Анамнез йиғиш - жароҳат сабабини билиш, яширин жароҳатни аниқлаш, жароҳат
оғирлигини баҳолаш ва шошилинч ѐрдам тактикасини белгилаш имконини беради. Агар
бемор ҳушида бўлса, анамнез юқоридаги босқичларни бажариш пайтида йиғилади. Агар
беморда ҳушнинг чуқур
бузилиши кузатилса, бу босқич аҳволи яхшилангандан кейин
ўтказилади. Анамнез йигишда «КАДООЁМ» схемасидан фойдаланиш мумкин(касаллик,
аллергия,
дори препаратлари,
о
перация,
о
хирги еган овқати, суюклиги, шифохонагача
бўлагн босқичда кўрсатилган
ѐ
рдам ва
унинг самараси, жароҳатланиш
м
еханизми).
Анамнез йиғиш бизга нафас ва юрак қон томир тизими касалликлари, остеопороз, ўсма,
аввалги синишлар каби керакли маълумотларни бериб, жароҳат оғирлигини баҳолаш учун
ўта муҳимдир.
109
Ёрдам кўрсатиш
Ёрдам кўрсатиш тамойиллари:
Ташқи қон кетишни тўхтатиш. Энг самарали усул-босиб турувчи боғлам қўйиш.
Жароҳат дока билан ѐпилиб, устидан эластик бинт сиқиб боғланади. Агар қон
кетиш давом этса, биринчи эластик бинт устига иккинчиси сиқиб боғланади. Яна
қон кетиши тўхтамаса, иккинчи қават олиб ташланиб, учинчи қават қўйилади. Қон
тўхтатувчи жгутлар ва қисқичлардан фойдаланиш тавсия этилмайди. Бу
усулларнинг кўпинча нотўғри қўлланилиши оқибатида оғир
асоратлар келиб
чиқиши мумкин. Агар жгут қўйилган бўлса, жароҳатга ишлов бергандан кейин уни
олиб ташлаш мумкин бўлади. Агар қисқич қўйилган бўлса, уни махсус ѐрдам
кўрсатилгунча қолдириш лозим.
Пневматик мосламалар. Баъзи ҳолларда оѐқ-қўллар шикастланганда боғлам устига
пневматик шина қўйиш мумкин. Ҳаво ҳайдаш деярли ҳамиша веноз қон
кетишининг тўхташига олиб келади ва кўп ҳолларда артериал қон
кетишини
тўхтатади. Кўп микдорда қон йўқотиш ва артериал гипотония билан кечувчи оѐқ ва
чаноқ жароҳатларида шокка қарши пневматик шиналар самарали ҳисобланади.
Максимал ҳосил қилинган босим – 100мм. см. уст. га тенг. Костюм нафақат қонни
тўхтатади, балки чаноқ ва узун найсимон суяклар синганда иммобилизацияни
таъминлайди хамда оѐқларга қон келишини камайтиради. Жароҳатдан кейинги эрта
босқичларда пневматик костюм қўлланилганда АҚҲ(ОЦК) 1000-1500 мл га ошади.
Агар костюм нафасни қийинлаштирса, қориндаги тасмани бўшатиш мумкин.
АҚҲ ни тўлдириш.
Оғир ацидозни даволаш.
Юрак
етишмовчилигини даволаш
Do'stlaringiz bilan baham: