ДВИГАТЕЛ СОВУТИШ ТИЗИМИНИНГ АСОСИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Тожибоев Ш.И., Иномжонов Ж
Фарғона политехника институти
Аннотация: Двигател совутиш тизими қишлоқ хўжалиги машиналарининг эксплуатация қилинишга доир асосий ҳоссаларини таъминлашда ўта муҳим ўрин тутган ҳолда, машиналарнинг ишончлилиги двигателнинг муттасил ишлай олишига кўп жиҳатдан боғлиқдир. Қишлоқ хўжалиги машиналарини лойиҳалаш мобайнида двигател совутиш тизими танлови бошланғич ва дастлабки жараён бўлиб, яъни совутиш тизими турини танлай билиш амалда двигател совутиш тизимининг асосий кўрсаткичлари танловига бориб тақалади.
Калит сўзлар: Совутиш тизими, совутиш сиртининг майдони, ҳаво оқимининг сарфи.
Совутиш тизимининг негизий кўрсаткичи, асосий деталларнинг аввалдан тайинланган иссиқлик ҳолатини таъминлаш учун двигателдан четлатиш зарур бўлган, иссиқлик миқдоридир. Қарор топган ҳарорат йўсини шароитидаги ушбу иссиқлик миқдори, иссиқлик ташувчига келиб тушаётган, иссиқлик миқдорига сон жиҳатдан тенгдир. Суюқлик билан совутиш тизимида, деталлардан иссиқликни четлатишни таъминлайдиган, иссиқлик ташувчи совитувчи суюқликдир, ҳаво билан совитадиганида эса – ҳаво оқимидир. Двигателдан четлатиш зарур бўлган иссиқлик миқдори, сон жиҳатидан совутиш суюқлигига келиб тушаётган, ҳамда кДж/с бирлигига эга бўлган, Qохл иссиқлик миқдорига тенгдир[1,2].
Совутиш тизимининг суюқлик контури совутиш суюқлигининг кг/с бирлигидаги GV массага оид сарфи ёки л/мин бирлигидаги V ҳажмий бирликлар, ҳамда иссиқлик ташувчи суюқликнинг совутиш ғилофидан чиқавериш ва унга кираверишдаги ҳароратларининг °С бирликларда олинган ∆tV = tV2 – tV1 баланд-пастлиги (фарқи) билан тавсифланади. Ҳароратлар фарқи қийматини олдиндан бера туриб, совитувчи суюқликдаги ҳароратлар фарқининг ортиб бориши суюқлик сарфи қисқарган тақдирда двигателнинг совиб боришидаги катта норавонликларга олиб келиши эътиборга олинади. Дизелли двигателларнинг совутиш тизимларида совутиш суюқлиги ҳароратининг баланд-пастлиги 5...8°С чегарасида қабул қилинади. Суюқлик контурининг ҳароратга доир яна бир кўрсаткичи совитувчи суюқликнинг совутиш ғилофидан чиқаверишдаги °С бирликларида олинган tV2 ҳароратидир. Ҳароратга доир ушбу кўрсаткич функционал бўлиб, совутиш тизими томонидан таъминланади. Совутиш суюқлиги ҳароратининг °С бирликларида олинган tVкр чегаравий ёки кескин қиймати суюқликнинг қайнай бошлаш ҳароратига тенг бўлиб, совутиш тизимидаги МПа бирликларида олинган p босимга боғлиқ, ҳамда қуйидаги формулага кўра аниқланади[1,3,4]:
бу ерда – суюқликнинг меъёрий шароитларда қайнай бошлаш ҳарорати, сув учун = 100°С.
Тизимдаги совутиш суюқлигининг ҳарорати қайнай бошлаш ҳароратидан камроқ (tV2 < tVкр) бўлмоғи даркор.
Қўшконтурли совутиш тизимида иссиқлик ташувчи иккинчи суюқлик бўлиб ҳаво оқими хизмат қилади, у кг/с бирлигидаги GW массага оид сарфи ёки м3/соат бирлигидаги W ҳажмий бирликларда баҳоланади. Ҳаво сарфи қабул қилинган шамоллаткичнинг ишлаб чиқариш унумдорлиги орқали аниқланади. Двигателнинг совиткич радиатори орқали ўтаётган, ҳавонинг ҳароратга доир кўрсаткичлари атроф муҳит ҳароратига, шунингдек радиатор олдидаги ҳаво йўлида бошқа радиаторлар ва иссиқлик алмашгичлар мавжудлигига боғлиқдир[5,6].
Двигател совутиш радиатори совутиш сиртининг майдони ёки м2 бирликларда олиган F совутиш юзаси билан тавсифланади, радиаторнинг иссиқлик узатиш қобилияти эса kT иссиқлик узатиш коэффициенти билан аниқланиб, радиаторни ясаш учун қўлланилган материалларнинг иссиқлик-техник ҳусусиятларига боғлиқдир[7].
Совутиш тизимининг амалиётда қўлланиладиган боҳолов кўрсаткичи бўлиб, совитувчи суюқликнинг двигателдан чиқаверишдаги ҳарорати tV2 хизмат қилади. Авто трактор двигателини совутиш тизимидаги суюқликнинг ҳарорати tV2 < 100°С ва 93...98°С дан иборат бўлиши, ҳамда максимал буровчи моменти йўсинида 20 дақиқадан ортиқ бўлмаган қисқа вақт мобайнидаги эса суюқлик ҳарорати 105°С бўлиши руҳсат этилади.
Ҳаво билан совутишнинг бир контурли тизимида ҳаво оқимининг сарфи, двигателнинг қовурғаланиш сиртининг майдони асосий, ҳамда ёғлаш мойларининг ҳарорати ёки ўта қизийдиган деталнинг ҳарорати – баҳолаш кўрсаткичлари бўлиб хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |