Ўзгармас токнинг асосий қонунлари.Ом қонуни.Жоуль-Ленц қонуни.Кирхгоф қоидалари.Токнинг иши ва қуввати.
Асосий формулалар
Ток кучи. Зарядланган зарраларнинг тартибли ҳаракатига электр токи дейилади. Ўтказгич кўндаланг кесими юзасидан вақт бирлигида ўтган заряд миқдорига ток кучи дейилади
бунда q - қаралаётган ўтказгич юзидан t - вақт ичида оқиб ўтган заряд
миқдори. Электр токининг зичлиги
бунда S - ўтказгичнинг кесим юзи. Ток зичлиги j - электронларнинг ўтказгич бўйлаб майдон таъсирида олган ўртача тартибли ҳаракат тезлигига, ҳажм бирлигидаги заряд ташувчилар сонига ва уларнинг зарядига тўғри пропорционалдир.
бу ерда - электрон заряди.
Ташқи кучларнинг бирлик мусбат зарядини берк занжир бўйлаб кўчиришда бажарган ишига сон жиҳатдан тенг бўлган катталик ток манбаининг электр юритувчи кучи дейилади.
Занжирнинг бир қисми учун Ом қонуни:
бунда занжир учларидаги потенциаллар фарқи ёки кучланиш, R - ўтказгич қаршилиги бўлиб, у ўтказгич материалига, узунлигига ва кесим юзига боғлиқ.
Бу ерда - ўтказгичнинг солиштирма қаршилиги, Ом қонунининг дифференциал кўринишидаги ифодаси:
материалнинг солиштирма электр ўтказувчанлиги.
Ўтказгич қаршилиги унинг ҳароратига ҳам боғлиқ:
Бу ифодадаги - ўтказгич қаршилигининг термик коэффициенти. Агар ҳарорат Кельвин шкаласи бўйича олинса
Занжирнинг бир жинсли бўлмаган қисми учун Ом қонуни:
Берк занжир учун Ом қонуни бунда - ток манбаи яъни элементнинг ички қаршилиги.
Тармоқланган электр занжири учун Кирхгоф қоидалари. Кирхгофнинг биринчи қоидасига кўра: тугунга келувчи ва тугундан чиқиб кетувчи токларнинг алгебраик йиғиндиси нолга тенг (7.1-расм).
7.1-расм 7.2-расм
Тугунга келаётган токлар мусбат, ундан чиқиб кетаётган токлар эса манфий ишорада олиниши қабул килинган
Кирхгофнинг иккинчи қоидаси: тармоқланган занжирнинг ҳар бир берк контурининг айрим қисмларидаги потенциал тушишларининг алгебраик йиғиндиси шу контурдаги ток манбалари электр юритувчи кучларининг алгебраик йиғиндисига тенг (ВAECB, ADNEA 7.2-расм).
Кирхгоф қоидаларига асосланиб тузилган тенгламалар тармоқланган токлар занжирини ҳисоблашга имкон беради.
Тармоқланган занжирнинг берк контури учун Кирхгоф қоидалари асосида тенгламалар қуйидагича тузилади (7.3-расм).
тугун учун 1 – 2 – 3 = 0
тугун учун 2 + 3 – 1 = 0
контур учун 7.3-расм
контур учун
Кирхгоф қоидаларига аcосан тузиладиган барча тенгламалар сони аниқланиши зарур бўлган номаълум катталиклар cонига тенг бўлиши керак.
Ўзгармас токнинг иши ва қуввати:
Ўтказгичдан ток ўтганда ундан ажралиб чиққан иссиқлик миқдори учун Жоуль-Ленц қонуни:
Ток манбаининг фойдали иш коэффициенти:
Do'stlaringiz bilan baham: |