1-курс магистратура 1-семестр якуни бўйича иккинчи илмий семинар
СЕ 105 КОРРОЗИОМЕТР ЁРДАМИДАГИ ТАДҚИҚОТ УСУЛИ.
СЕ 105 коррозиометр ускунаси металл қисмлар коррозиясини, уларни ҳимоялаш бўйича тажрибаларни ўтказишни, шунингдек коррозия жараёнида атроф муҳитнинг таъсирини ўрганиш бўйича тажрибаларни ўтказиш ва уларни кузатиш имконини беради. Ушбу ускунага саккизта колба ўрнатилган бўлиб, улар ускуна столида жойлашган ва бир-бирига ўхшаш тажрибаларни ўтказиш учун мўлжалланган. Ушбу колбаларга турли хил суюқликлар солинади, уларга эса ўз навбатида турли металл намуналари жойлаштирилади. Ушбу намуналарга газлар орқали ҳам таъсир кўрсатиш имконияти мавжуд. Ток манбаи намуналарга электр кучланишни етказиб беришни ҳам таъминлайди. Тажрибалар учун қуйидаги материаллар намуналари қўлланилади: конструкцион пўлат, легирланган пўлат, мис, латун, алюминий. Экспериментлар қаторида қуйидаги коррозия турлари ва уни ҳимоялаш усулларини ўрганиш бўйича ҳам тажрибалар келтирилган: электролитларда кимёвий коррозиянинг ҳар хил турлари ва электрокимёвий коррозия.
Бу ускуна ёрдамида коррозия жараёнининг электролит pH га боғлиқлиги, агрессив муҳитдаги коррозия, коррозиядан ҳимоялаш усуллари, аноднинг парчаланиши ҳисобига коррозиядан анодли ҳимоялаш; ташқи электр кучланишни қўллаш орқали коррозиядан катодли ҳимоялаш каби жараёнларни кузатишимиз мумкин. Ускунани яратишдан мақсад коррозия жараёнини демонстрациялаш (тасвирлаб бериш) ҳамда уни металлдан иборат материалларга таъсири ҳисобланади. Коррозияга учраган намуналар турли материалларнинг қисмларидир. Материал жойлашган муҳит шароити коррозия жараёнини кечиши учун аҳамиятли ҳисобланади. Турли муҳитларга намуналарни тушириш учун саккизта бир хил колба керак бўлади. Улар ўзининг таркибига кўра турли суюқликлар ёки эритмалар билан тўлдирилади, сўнгра материаллар намуналари жойлаштирилади.
Колбалар шунингдек сиқилган ҳаво бошқа газлар билан материалларга таъсирини ўрганиш учун тўлдирилиши мумкин. Алоҳида намуналарга электр токининг таъсирини ўрганиш учун уларга электр манбаидан олинган кучланиш узатилиши мумкин. Столга ўрнатилган ускуна дизайни унинг олди панелига барчаназорат қилувчи қурилмаларнинг жойлашувини ўз ичига олади. Колбалар ускунанинг олди панелининг тўғрисида ўрнатилган. Колбалар сирпаниб тушиб кетмаслиги учун улар пластик тутқичлар билан зичланади. Ҳар бир саккизта колба турли металл қисмлардан таркиб топган системани намоён қилади. Колбаларни ушлаб турувчилар керакли тирқишларга жойлаштирилади ва яхшилаб қотирилади.
Коррозия жараёнини ўрганиш мақсадида колбага ҳаво ёки газ юборилиши мумкин. Ҳаво ёки газни шланглар орқали юбориш мумкин, ушбу шланглар ўз навбатида газнинг яхши ўтиши учун трубкаларга уланади, бу трубкалар ҳар бир колбаларда мавжуддир. Газларни юборилишини таъминланиши мавжуд. Ушбу усуллар ҳаво насоси ёрдамида амалга оширилади, ушбу насос олд панел корпусининг ичида бўлади. Олд панелга жойлаштирилган ток манбаи тажрибаларни ўтказиш вақтида намуналарга кучланишнинг юборилишини таъминлаб беради. Кучланишни узатиш учун марказий ток манбасининг розеткаларига ўтказгичлар ёрдамида уланган бўлиши шарт. Қўлланилувчи кучланиш ва максимал ток кучи ток манбаси орқали аниқланиши мумкин. pH метрдан бу ерда тажрибаларда қўлланилувчи эритманинг pH катталикларини корректировкалаш ёки ўлчаш учун фойдаланилади. Шу билан бирга электролитда жойлашган металл ионлари эритма чегарасида чўкмага тушади. Улар парциал ток iK таъсирида адсорбцияга учрайди, ушбу ток қўшимча катодли реакция натижасида пайдо бўлади. Жараён бошида iA ваiK ток кучлари тубдан фарқ қилишади. Бу ҳолатнинг сабаби манфий электрод заряди ҳисобланади ва бир вақтнинг ўзида электролит мусбат зарядланган ионлар билан тўйинади. Маълум вақддан сўнг мувозанат потенциали деб аталувчи iA =iK мувозанат ўрнатилади. Бу ўз навбатида электрод материалига, кўринишига ва электролит концентрациясига боғлиқ бўлади. Ингибиторлар сифатида фосфор сақловчи бирикмалар, меламин ва гексаметилендиаминлардан фойдаландик, уларни 10 дан 50 мг/л миқдоргача турли концентрацияларда қўлладик.