234
Нафас тизими
Патологик нафас шовқинлари масофадан ѐки аускультацияда эшитилади. Юқори
нафас йўллари ѐт жисм обструкцияси ва шиллиқ қаватлари шишганда: стридор,
нафасда шовқин бўлади. Булар шишда, шиллиқ кўп ишлаб чиқарганда,
нафас
йўллари атрофидаги мушаклар спазмида келиб чиқади.
Периорал заҳарланиш
. Периорал заҳарланиш ҳолатларида токсик модда оғиз
орқали тушади. Токсин ютгандан кейин ошқозон-ичак трактини пастки қисмида
сўрилиши ѐки оғиз бўшлиги орқали тушиши мумкин. Коррозияли токсик модда
ютилганда фақат шиллиқ қаватлар эмас чуқурроқ тўқималарни зарарланишидир.
Зарарланиш даражаси ютилган токсик моддани миқдори, концентрацияси, токсик
модда билан контактда бўлган юзаси ва давомийлигига боғлиқ ва аксинча. Коррозия
таъсирли моддалар масалан, бемор ишқор ютганда оғриқ реакцияси чақирилмаслиги
мумкин, лекин шу билан бирга оғиз, қизилўнгач шиллиқ қаватларни спазмини
яллиғлантиради, қизилўнгачда перфорацияга хавф юқори бўлади. ШТЁ ходими бунда
шошилинч ҳолатларга тайѐр бўлиши керак. Нафас йўлларида
шиш ривожланиши
мумкин. Организмга тушган токсиннинг кўп қисми йўғон ичакда сўрилади. Шунинг
учун ошқозондан токсинни чиқариш 12 бармоқли ичакка тушгунча организмга тушган
заҳарни чиқариш керак. Бундай ҳолатларда кўпинча ошқозонни ювилади ва
активланган кўмир берилади. Ошқозонни ювишга кўрсатма. Агар ипекакуанани 2
марта ичганда ҳам қусиш кузатилмаса зонд узун бўлиши керак (28-36 Ф). Ҳушнинг
бузилиши йўтал
рефлексининг пасайиши, интубациясига қиѐсий кўрсатма бўлади.
Ошқозонни илиқ физиологик эритма билан (200 мл) токи тоза сув чиққунча ювилади.
Ошқозон ювилгандан сўнг активланган кўмир ва стабил магний цитрат эритмаси 4
мл/кг (300 мл дан кўп бўлмаслиги), сорбитол 1-2 г/кг (150 г дан кўп эмас), магний
сульфат ѐки натрий сульфат 25-30 г. Буйрак етишмовчилигида магний тузлари
берилмайди.
Болалар коррозияли воситалар, нефть махсулотлари билан
заҳарланганларида қусиш кузатилмайди. Сўриладиган моддаларни чиқариб ташлаш.
Махсус бўлимда форсирланган диурез, гемодиализ, гемасорбция қилинади.
Форсирланган диурез кислота-ишқор ва электролитлар бузилиши мия ва ўпка шишини
чақиради. Фақат махсус кўрсатма бўлгандагина қилиниши мумкин.
Буйрак
етишмовчилиги, юрак етишмовчилиги, электролитлар балансининг бузилиши
форсирланган диурезга қарши кўрсатма ҳисобланади. Бундай вақтда
жабрланган
шахсдан аниқ анамнез йиғилади. Бунга киради:
қандай модда ютилган?
235
Бу қачон содир бўлган?
Қанча миқдорда модда ютган?
Доза ва заҳарланиш кучи?
Токсик моддаларни ютиш (тушиши) қанча вақт давом этган?
ШТЁ ходими келгунга қадар қандай чора тадбирлар қилинган?
Боланинг оғирлиги.
Бу ҳолат ота-онаси томондан олдиндан уюштирилиб болага зарар келтириш
учун қилинганми?
Охирги марта қабул қилган овқати ва суюқлиги, шунингдек тиббий дори
воситалари?
Ютилган зарарли моддалар билан бирга бирор нарса бўлганми?
Агар қайси модда заҳарланиш чақирганлиги аниқланса, заҳарланиш маркази билан
боғланиб, шу заҳарга қарши антидот борлигини ва бор бўлса, уни қандай қўлаш
кераклигини аниқлаш керак. ШТЁ ходими анамнез йиғиш билан бирга ҳар қандай
белги ва симптомлари ва қуйидагиларни аниқлаши керак:
Ҳуш бузилиш даражалари.
Нафас йўллари ўтказувчанлиги, нафас ва қон айланиши.
Боланинг умумий кўриниши.
Кўнгил айниш.
Қусиш.
Ич кетиш.
Қоринда оғриқ.
Оғиз атрофида кимѐвий куйиш.
Нафас чиқарганда келадиган ҳид.
Do'stlaringiz bilan baham: