Шошилинч педиатрия экстремал тиббиёт асослари билан



Download 6,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet160/194
Sana03.10.2022
Hajmi6,9 Mb.
#851240
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   194
Bog'liq
Шошилинч педиатрия

 
Алкогольдан заҳарланиш. 
Алкогольдан заҳарланиш болалар ўртасида учраб, шу беморга бўлган эътиборни 
сусайтиради. 
Спиртли шарбатлар сифатида (вино, пиво ва дистилланган ликѐрлар) этил спирти,
этанол, донли спирт ѐки оддий спиртлар мавжуд. У МНСга, руҳий ва жисмоний фаоликка 
наркотик моддага ўхшаб чарчатувчи таъсир кўрсатувчи рангсиз, қиздирувчи суюқликдир. 
Алкоголь организмга босқичли таъсир кўрсатади. Аввал у бўшашишни чақиради ва 
ҳушнинг хиралашуви билан кечувчи ўзини яхши хис қилишни ва оддий ҳаракатларни 
аниқ ва самарали бажара олмайдиган координациянинг доимий бузилиши билан кечади. 
Ўсмирлар орасида алкогольни давомли истеъмол қилиш мастлик ва қусишга, юра 
олмасликка ѐки тура олмасликка ва эс-ҳушининг бузилиши (уйку ва ступор)га олиб 
келади. Ортиқча миқдорда истеъмол қилиш ҳушнинг йўқолишига, кома, нафаснинг 
сусайишига, ҳатто алкогольдан заҳарланиб ўлишга олиб келиши мумкин. Алкоголь 
истеъмол қилишда руҳий ва жисмоний қарамлик ривожланиш эҳтимоли юқори. 
Алкогольдан оғир заҳарланган ўсмирларда қусуқ массаларидан аспирация бўлишини 
олдини олиш ва ўзига, ѐки атрофдагиларига хавф туғдиришдан огоҳ бўлиши керак. 
 
Тиббий препаратлар билан заҳарланиш. 
 
Жуда кўп тиббий препаратлар болалар томонидан назорат суст бўлганда қабул 
қилиниши мумкин. Бу тиббий препаратлар гуруҳига барбитуратлар, антидепрессантлар,
стимуляторлар, галюциногенлар, ухлатувчи ва бошқа кўп дори дармонлар киради. 
Юқорида айтилган дори дармонларни бир нечталари бошқаларга қараганда ўта 
хавфлидир. Баъзи болалар томонидан бир нечта тиббий препаратлар биргаликда қабул 
қилиниши сабабли уларнинг умумий клиник белгилари ўзгаради ва уни ташҳислаш 
муаммоси туғилади. Бу тиббий препаратлар бола организмига ҳар хил йўллар билан 
кириши мумкин. Оғиз орқали, нафас йўллари орқали ва инъекцион дорининг таъсир 
қилиш давомийлиги ва кучи бола организмига қайси йўл билан кирганига боғлиқ. 
Бирламчи бўғим шифокори учун шу регионда қайси тиббий препаратлар кўп қўлланиши 
катта аҳамиятга эга. Тиббий препаратлар билан заҳарланганда кўрсатиладиган ѐрдам 
стандарт баѐнномалари болалар учун мавжуд бўлиши катта аҳамиятга эга. 


247 
Ингаляцион заҳарланиш йўли организмга заҳарли моддаларнинг киришини энг 
кенг тарқалган йўлидир. Организмга ингаляцион йўл билан тушган заҳарли моддалар 
таъсири тез, бироздан кейин ѐки сурункали таъсир билан юқори нафас йўллари ѐки 
ўпкаларга таъсир қилиши билан характерланади. Заҳарли модда организмга нафас олиш 
тизими орқали тушади, умумий қон оқимига абсорбцияланади, бу эса бошка 
организмларда заҳарли эффект (системали токсик таъсир) ривожланишига олиб келади. 
Нафас йўллари орқали тушган цианоз хужайра даражасида кислород транспортини 
блоклайди, ис гази эса гемоглобин молекуласида кислород ўрнини босиб, тўқималарга 
кислород етказишни блоклайди. 
ШТЁ ходими ҳалокат содир бўлган жойга боришдан аввал заҳарли агентларнинг 
таъсиридан 
ўз 
хавфсизлигини 
адекватлигига 
ишониши 
керак. 
Ингаляцион 
заҳарланишларда кўрсатадиган ѐрдамнинг биринчи босқичида заҳарланиш манбаидан 
беморни шошилинч изоляция қилиш керак. 

Download 6,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   194




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish