241
Илон чаққанда
илон турини
идентификация қилиш шарт,
чунки заҳарсиз илон чаққанда
заҳарли
илон
чаққанга
нисбатан даволаш осон. Агар
илон
тури
идентификация
қилинмаган
бўлса,
худди
заҳарли илон чаққанга ўхшаш
ѐрдам олиб борилади. Бундай
ҳолларда мутахасис маслаҳати
олинади.
Заҳарли илон чаққандаги симптом ва белгилар.
Теридаги кўринарли тишли жароҳатлар, ўша соҳадаги тери рангининг
ўзгариши мумкин. Чаққан соҳадаги оғриқ ва шиш 30 секунддан 1
минутгача
бўлиши мумкин. Чаққан жойдан қон кетиш, пульсни ортиши.
Нафас олишнинг қийинлашуви.
Кўришнинг пасайиши ва диплопия.
Ҳолсизлик.
Кўнгил айниши.
Қусиш.
Уйқучанлик.
Ҳушнинг йўқолиши.
Талваса.
Заҳарли илон чаққандан кейин белгилар бир соат ичида кузатилади. Заҳарли илон
чаққандан кейин маҳаллий қон айланишни тўхтатиб бўлмайди, лекин камайтириб туриш
керак. Заҳарли илон чаққан жойда сўрилишни пасайтириб туриш, яра жойлашган соҳани
ѐмонлашувини олдини олиш, ҳаѐтий кўрсаткичларни
ушлаб туриш, беморни
ҳаракатлантирмасдан шошилинч тиббий муассасага транспортировка қилинади.
Ингаляцион заҳарланиш йўли организмга заҳарли моддаларнинг киришини энг
кенг таркалган йўлидир. Организмга ингаляцион йўл билан тушган заҳарли
моддалар
таъсири тез, бироздан кейин ѐки сурункали таъсир билан юқори нафас йўллари ѐки
ўпкаларга таъсир қилиши билан характерланади. Заҳарли модда организмга нафас олиш
тизими орқали тушади, умумий қон оқимига абсорбцияланади, бу
эса бошка
организмларда заҳарли эффект (системали токсик таъсир) ривожланишига олиб келади.
Нафас йўллари орқали тушган цианоз хужайра даражасида кислород транспортини
242
блоклайди, ис гази эса гемоглобин молекуласида кислород урнини босиб, тукималарга
кислород етказишни блоклайди.
ШТЁ ходими фалокат содир бўлган жойга боришдан аввал заҳарли агентларнинг
таъсиридан ўз хавфсизлигини таъминлаганлигига ишониши керак. Ингаляцион
заҳарланишларда кўрсатадиган ѐрдамнинг биринчи босқичида заҳарланиш
манбаидан
беморни шошилинч изоляция қилиш керак.
Диққат. Нафас орқали кираѐтган моддалар ҳид сезишни камайтириши мумкин. Бу
моддалар бир неча дақиқа қид сезишни заифлаштириб, моддалар токсик таъсири
борлигини адаштиради.
Ис гази ингаляцион заҳарланишни энг кўп учрайдиган турига киради. Ис
гази
кўмир, дарахт ѐки углеводород маҳсулотларининг тўла ѐнмаслиги оқибатида ажралиб
чикади. Шу билан бир қаторда бу ис гази ҳар қандай ѐнувчи моддаларни ѐнишидан ҳоли
юзага келади. Айниқса автомобил моторларини ѐнишида ҳосил бўлган газда канализацион
газларда, саноат газларида ва овқат тайѐрлашда ишлатиладиган ѐқилғиларда ишлаб
чиқарилади. Бу газнинг борлигини аниқлаш жуда қийин, чунки у таъмга ҳам ҳидга ҳам
эга эмас. Бу газ билан заҳарланишнинг белгиларидан бири ҳодиса жойида топилган бола
ѐки инсон бўлиши мумкин.
Газлар билан заҳарланишда ҳодиса жойида кўп инсонлар шикастланиши мумкин.
Ҳодиса жойида шикастланган инсон кўп ҳолларда ҳаѐтига хавф солувчи муҳитни англай
олмайди ва ҳушини йўқотади. Нафас фаолияти бузилади. Бу ҳолатда бирдан бир оғир
ҳолат юзага келишини исботловчи
белгилар озгина бош айланиши, беҳоллик ва бош
оғриши бўлиши мумкин. Ингаляцион заҳарланиш белги ва симптомларига қуйидагилар
киради:
А) нафас олишнинг қийинлашуви.
Б) кўкракда оғриқ.
В) йўтал.
Г) овоз бўғилиши.
Д) бош айланиши.
Е) бош оғриғи.
Ё) Ҳуш даражасини бузилиши.
Ж) Талваса.
З) Гаранглик.
Do'stlaringiz bilan baham: