project.gov.uz
11.11.2020
153
отрилган ёки туширилган қисмини олиб чиқишга розилиги
ва имконияти бўлган тақдирда, ушбу вагонларнинг темир йўл шохобча йўлларида туриш вақти юк
операциялари тугаганлиги ҳақидаги хабарнома китоби ва қабул қилиб топширувчиси эслатмасига
мувофиқ ҳақиқий олиб чиқиш вақтигача ҳисобланади.
640. Инфратузилма эгаси (ташувчи) локомотиви билан хизмат кўрсатилмайдиган темир йўл
шохобча йўлларида вагонларнинг туриб қолиш вақти, қабул қилиб топширувчиси эслатмасига
асосан темир йўл станция томонидан вагонларни қўйиш темир йўлида шохобча эгаси, контрагент
ёки фойдаланувчига тақдим этган вақтдан бошлаб, вагонларни қайтариш пайтига ва қўйиш темир
йўлида шохобча эгаси, контрагент ёки фойдаланувчи томонидан юкни бериш
учун зарур ташиш ҳужжатлари расмийлаштирилган ҳолда, юк операциялари тугаганлиги
ҳақидаги хабарнома китоби ва қабул қилиб топширувчиси эслатмасига асосан темир йўл
станциясига қайта топширгунга қадар ҳисобланади.
641. Темир йўл шохобча йўлларидан фойдаланиш ҳақидаги шартнома
ва вагонларни тақдим этиш ва олиб чиқиш шартномасида қуйидаги асосий элементлардан иборат
бўлган технологик вақт (вагонлар айланиш муддати) ўрнатилиши мумкин:
а) қабул қилиш–топшириш операциялари учун вақт, шохобча эгаси локомотиви билан хизмат
кўрсатилганда тақдим этилаётган вагонлар сонига қараб ҳар бир вагонга 1 минут ҳисобидан
аниқланадиган, лекин бир вақтнинг ўзида берилаётган вагонлар партиясига 30 минутдан кўп
бўлмаган миқдорда;
б) таркиб ёки вагонлар гуруҳлари билан (юкланган ёки бўш) вагонларни тарқатиш, кичик
гуруҳларга бўлиш ва ортиш ёки тушириш жойларига (фронтларига) тақдим этиш, юк
операциялари тугатилгандан сўнг шу жойлардан (фронтлардан) уларни олиб чиқиш бўйича
маневр ишларига вақт, бу операциялар шохобча эгаси, контрагент ёки фойдаланувчи томонидан
уларнинг локомотиви билан бажарилса;
в) вагонларни темир йўл шохобча йўлларида шохобча эгаси, контрагент
ёки фойдаланувчи локомотиви билан ҳаракатлантириш ва маневр операцияларини бажариш
вақти, ҳаракатланиш масофаси ва тезлигидан келиб чиқиб ҳисоб китоб йўли билан аниқланади;
г) ушбу Қоидаларининг 11–бобига мувофиқ вагонларни ортиш ва тушириш вақти;
д) шохобча эгаси, контрагенти ёки фойдаланувчиси локомотиви
билан таркибларни тарқатиш ва шакллантириш вақти, вақтга асосланган кузатувлар асосида
аниқланади ва тарқатиш учун 25 дақиқадан ва таркибни шакллантириш учун 30 дақиқадан
ошмаслиги керак.
642. Инфратузилма эгаси (ташувчи) локомотиви билан вагонлар хабарномасиз ёки муддатлари
бузилган ҳолда тақдим этилганда, вагонлар тақдим этилган ҳисобланади ва вагонлардан
фойдаланиш тўлови вақти:
а) хабарномасиз берилганда – вагонлар ҳақиқий берилган пайтдан икки соат ўтгандан сўнг;
б) хабарномада кўрсатилган муддатдан олдин берилганда – кўрсатилган муддат келгандан сўнг;
в) хабарномада кўрсатилган вақтдан кечикиб берилганда – вагонлар ҳақиқий берилган пайтдан
бошлаб ҳисобланади.
Агар кечикиш икки соатдан ошиб кетса, ташувчи қайта бериш вақти ҳақида яна хабар бериши
керак.
643. Қабул қилиб топширувчининг эслатмаси ва умумий шаклдаги далолатномалар тузилган
Do'stlaringiz bilan baham: |