project.gov.uz
11.11.2020
152
тенг миқдордаги цистерналар сони билан, рельс орасига тўкишда эса – тўкиш жойидаги йўлнинг
фойдали узунлигида жойлаштириладиган цистерналар сони билан белгиланади. Зарур ҳолларда
қуйиш ва тўкиш жойлари сиғимини юк тури бўйича (қора нефт маҳсулотлари, ёруғ нефт
маҳсулотлари, мойлар ва бошқалар.)
ва цистерна ўқи (тўрт ўқли ва саккиз ўқли) бўйича белгиланади.
637. Қуйиладиган юклардан ташқари бошқа ҳамма юклар механизациялашган ҳолда, яъни юкни
вагонга тўғридан–тўғри етказиб бериш
ёки юкни вагондан олиш механизм ёрдамида бажарилганда, ортиш ва тушириш жойлари сиғими
ортиш–тушириш механизмалари ва қурилмалари сони ва қайта ишлаш қуввати бўйича, бир вақтда
ҳар бир механизм ёки қурилма ёрдамида қайта ишланиши мумкин бўлган вагонлар сони бўйича
белгиланади.
Темир йўл шохобча йўлларида юкларни ортиш, тушириш механизмлари жорий этилганда, улар
механизациялашмаган усулда қайта ишланадиган вагонлар билан тенг миқдордаги вагонларни шу
вақт ичида қайта ишлай олмаса, ушбу темир йўл шохобча йўлларида ортиш, тушириш жойлари
сиғими механизациялашган ҳолда қайта ишлашга механизмлар сони бўйича, қолган қисмида эса
жойлар сиғими механизациялашмаган ҳолда юкларни қайта ишлашга сақлаб қолинади.
638. Инфратузилма эгасининг (ташувчининг) локомотиви билан хизмат кўрсатиладиган шохобча
темир йўлларида ортиш, тушириш жойлари сиғими
ва омборлар майдонларининг бир хил юклар бўйича ихтисослашганлиги темир йўл шохобча
йўлларидан фойдаланиш ҳақидаги шартномада ёки вагонларни тақдим этиш ва олиб чиқиш
шартномасида кўрсатилади.
Шартномада кўрсатилган ортиш, тушириш жойлари сиғимини омборлар тўлдирилганлигига
боғлиқ ҳолда камайтиришга рухсат этилмайди.
§ 4. Вагонларларнинг темир йўл шохобча йўлларида
турган вақтини хисобга олиш
639. Инфратузилма эгасининг (ташувчининг) локомотиви билан хизмат кўрсатиладиган темир йўл
шохобча йўлларида вагонларнинг юк ортиш
ва тушириш учун туриш вақти, қабул қилиб топширувчи эслатмасига асосан вагонлар,
контейнерларни ортиш ёки тушириш жойларига ҳақиқий тақдим этилган вақтдан бошлаб, станция
томонидан шохобча эгаси, контрагент
ёки фойдаланувчидан юкни тақдим этиш учун зарур ташиш ҳужжатларини расмийлаштирган
ҳолда юк операциялари тугаганлиги ҳақидаги хабарнома олингунга қадар, юк операциялари
тугаганлиги ҳақидаги хабарнома китоби
ва қабул қилиб топширувчиси эслатмасига асосан ҳисобланади.
Темир йўл станцияга шохобча эгаси, контрагент ёки фойдаланувчининг
юк операциялари тугаганлиги ҳақидаги хабарномаси ортиш, тушириш жойига бир вақтнинг ўзида
тақдим этилган вагонлар гуруҳига, ушбу Қоидаларининг
632–бандига мувофиқ темир йўл шохобча йўлларидан фойдаланиш ҳақидаги шартнома ёки
вагонларни тақдим этиш ва олиб чиқиш шартномасида белгиланган бир вақтда тақдим этишлар
сонига қараб берилади.
Инфратузилма эгасининг (ташувчининг) бир вақтнинг ўзида тақдии этилган вагонлар гуруҳидан
Do'stlaringiz bilan baham: |