project.gov.uz
11.11.2020
151
фойдаланиш ёки вагонларни тақдим этиш ва олиб чиқиш шартномасида кўрсатилади.
Вагонларни темир йўл шохобча йўлларидан ёки қўйиш темир йўлларидан олиб чиқишга тайёр
бўлганда шохобча эгаси, контрагент ёки фойдаланувчи инфратузилма эгасига (ташувчига) юк
операциялари тугаган вақти ҳақида ёзма хабарнома бериши керак.
Бундай хабарномани телефон орқали, кейинчалик ёзма равишда тасдиқлаш орқали беришга
рухсат этилади. Хабарномада бериш вақти ва уни берган шахснинг фамилияси кўрсатилиши
керак.
Инфратузилма эгаси (ташувчи) берилган хабарномаларни рўйхатдан ўтказиш учун юк
операциясини тугатиш вақти ҳақида хабарномалар китобини юритади. Юк операциялари тугаган
вақти ҳақида хабарномалар бериш тартиби темир йўл шохобча йўлларидан фойдаланиш ёки
вагонларни тақдим этиш ва олиб чиқиш шартномасида кўрсатилади.
Агар юк ортиш, тушириш жойларига бир вақтда берилаётган вагонлар партияси ортиш ва
тушириш жойларининг сиғимидан ортиқ бўлса ва уларни инфратузилма эгасининг (ташувчининг)
локомотиви билан қайта қўйишсиз ортилиши ёки туширилиши мумкин бўлган ҳолларда, бир
вақтнинг ўзида ортиш
ва тушириш учун берилган барча вагонларни олиб чиқишга тайёрлиги
ҳақида хабарнома берилади. Агар инфратузилма эгасида (ташувчида)
бундай имконият мавжуд бўлса, бир вақтда берилган вагонларнинг ортилган
ёки туширилган қисмини олиб чиқишга йўл қўйилади.
634. Юкли ва бўш вагонларни инфратузилма эгаси (ташувчи) локомотиви билан темир йўл
шохобча йўлларидаги ортиш, тушириш жойларига ёки туташ темир йўл станция худудидан
ташқарида жойлашган қўйиш темир йўлларига берилганлиги учун, ва вагонларни ортиш,
тушириш жойларидан ёки бундай қўйиш йўлларидан олиб чиқилганлиги учун инфратузилма
эгаси (ташувчи) томонидан тўлов ундирилади.
Ортиш, тушириш ва қайта ортиш ишлари темир йўл станция ичида жойлашган умумий
фойдаланиш жойларида амалга оширилган тақдирда, инфратузилма эгаси (ташувчи) юк
жўнатувчи, юкни олувчидан вагонларни тақдим этиш ва олиб чиқиш учун тўлов ундирмайди.
635. Механизациялашмаган ҳолда ортиш–тушириш ишлари бажарилганда, яъни юкни тўғридан-
тўғри вагонга юкланганда ёки вагондан қўл меҳнатидан фойдаланиб туширилганда ортиш,
тушириш жойлари сиғими бир хил турдаги юкларни бир вақтда ортиш ёки тушириш учун
фойдаланиш мумкин
бўлган омборнинг, ортиш-тушириш темир йўлининг фойдали узунлиги
бўйича жойлаштириладиган вагонлар сони бўйича белгиланади.
Ортиш ва тушириш жойларини бир хил турдаги юклар бўйича бўлиш, омбор майдонларининг
бундай юклар учун доимий ихтисослашган тақдирда амалга оширилади. Бир хил ҳолатда
(тўкилган, уюлган, қуйилган ҳолда ва бошқалар) ташиладиган, бирга сақланиши мумкин бўлган
юклар бир турдаги юклар ҳисобланади.
Ёпиқ омборларда сақлашни талаб этиладиган юклар учун ортиш, тушириш жойларининг сиғими,
омбордаги эшиклар орасидаги масофани ҳисобга олган
ҳолда эшиклар сонига тенг бўлган вагонлар сони билан белгиланади.
636. Нефт, нефт маҳсулотлари ва цистерналарда қуйилган ҳолда ташиладиган бошқа юклар
бўйича ортиш, тушириш жойлари сиғими қуйиш
ва тўкиш қурилмаси орасидаги масофани ҳисобга олган ҳолда унинг сонига
Do'stlaringiz bilan baham: |