project.gov.uz
11.11.2020
149
омбор ва ортиш-тушириш майдончаларига эга бўлмаган юк жўнатувчилар, юкни олувчилар иши
эпизодик характерга эга бўлса ва томонлар ўртасида келишмовчиликлар мавжуд бўлмаса
вагонларни темир йўл шохобча йўлларига тақдим этиш ва олиб чиқиш ишлари, юк жўнатувчи ёки
юкни олувчи билан шохобча эгаси, контрагент ёки фойдаланувчи ва инфратузилма эгаси
(ташувчи) ўртасида тузиладиган ёзма келишув асосида амалга оширилиши мумкин. Ушбу
келишувда, унинг амал қилиш муддати, тўловни амалга оширувчи, вагонларни тақдим этиш ва
олиб чиқиш тартиби, вагонлар, контейнерлардан фойдаланиш билан боғлиқ тўловларни киритиш,
томонлар мажбуриятлари
ва транспорт хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ бошқа зарур ҳолатлар кўрсатилади.
Иш узоқ муддатли характерга эга бўлганда ташкилот инфратузилма эгаси (ташувчи) билан
вагонлар тақдим этиш ва олиб чиқиш шартномасини тузади.
§ 3. Вагонларни тақдим этиш ва олиб чиқиш тартиби
630. Темир йўл шохобча йўлларига шохобча эгаси, контрагент
ёки фойдаланувчига тегишли локомотивлар хизмат кўрсатганда, вагонлар инфратузилма эгаси
(ташувчи) локомотивлари билан темир йўл шохобча йўлларидан фойдаланиш шартномаси ёки
вагонларни тақдим этиш ва олиб чиқиш шартномасида белгиланган вагонларни қўйиш темир
йўлларига тақдим этилади.
Вагонларни кейинги ҳаракатланиши, ортиш, тушириш жойларига тарқатиш ва қўйиш йўлига
қайтариш шохобча эгаси, контрагент ёки фойдаланувчига тегишли локомотив билан амалга
оширилади. Қўйиш йўллари сифатида умумий фойдаланиш йўллари ва шу билан бирга темир йўл
шохобча йўллари
ҳам ишлатилиши мумкин.
Темир йўл шохобча йўлларига инфратузилма эгаси (ташувчи) локомотиви билан хизмат
кўрсатилса, вагонлар тўғридан–тўғри темир йўл шохобча йўлларига (темир йўл шохобча
йўлларидан) ортиш, тушириш жойларига тақдим этилади
ва олиб чиқилади.
631. Темир йўл шохобча йўлларига инфратузилма эгаси (ташувчи) локомотиви билан хизмат
кўрсатилганда вагонлар, контейнерлар ва юкларни топшириш ва қабул қилиш ишлари ортиш,
тушириш жойларида, шохобча
эгаси, контрагент ёки фойдаланувчига тегишли локомотив билан хизмат
кўрсатилса – қўйиш йўлларида амалга оширилади.
Вагонларни темир йўл шохобча йўлига топшириш ва темир йўл шохобча йўлидан қабул қилиб
олиш қабул қилувчи ва топширувчи томонлар ваколатли вакилларининг қабул қилиб топширувчи
эслатмасида қўйиладиган имзолари
билан тасдиқланади.
Вагонлар, контейнерлар ва юкларни қўриқлаш темир йўл шохобча йўлларида, шунингдек
ташкилот ҳудуди чегарасида ва инфратузилма эгасига тегишли темир йўл шохобча йўллари
ортиш, тушириш жойларида (фронтларида), темир йўл станцияси ёки перегонда (станциялар
оралиғида) жойлашган қўйиш темир йўлида, инфратузилма эгасидан (ташувчидан) қабул қилиб
олингандан кейин темир йўл шохобча йўлларидан фойдаланиш шартномаси ёки вагонларни
тақдим этиш ва олиб чиқиш шартномаси ким билан тузилганлига қараб шохобча эгаси,
Do'stlaringiz bilan baham: |