project.gov.uz
11.11.2020
147
йўллари учун алоҳида тузилади.
Инфратузилма эгаси (ташувчи) ва хизмат кўрсатиладиган ташкилот ўртасидаги келишувга асосан
ягона шартнома тузилиши мумкин.
620. Темир йўл шохобча йўлларидан фойдаланиш шартномаси ва вагонларни тақдим этиш ва олиб
чиқиш шартномаси вагонлар тақдим этиш ва олиб чиқиш тартиби, қабул–қилиб топшириш
операцияларини бажариш жойи ва тартиби, темир йўл шохобча йўлларига бир вақтда
топшириладиган вагонлар сони, ҳисоблаш учун зарур маълумотлар ва инфратузилма эгасига
(ташувчига) белгиланган тўловларни киритиш тартиби, ортиш,тушириш жойлари (фронтлар
ўлчамлари) сиғими, вагонлар билан ортиш-тушириш ишларини бажариш технологик меъёрлари,
томонлар ўзаро мажбуриятлари ва бошқа тартибларни белгилайди.
621. Темир йўл шохобча йўлларидан фойдаланиш шартномаси ва вагонларни тақдим этиш ва олиб
чиқиш шартномаси 5 йиллик муддатгача тузилади.
Шартномаларни қайта тузиш даврида низолар ҳал қилингунга қадар
барча муносабатлар, агар томонлар ўртасида аввалги шартномалар амал қилиш муддатини
узайтириш бўйича тегишли келишув мавжуд бўлса, келишмовчиликлар аввал тузилган
шартномалар шартлари билан тартибга солинади.
Темир йўл шохобча йўлларидан фойдаланиш шартномалари ва вагонларни тақдим этиш ва олиб
чиқиш шартномалари билан уларнинг амал қилиш муддатлари тугагунга қадар темир йўл
станцияси ёки темир йўл шохобча йўллари техник жиҳозланиши ёки ишлаш технологияси
ўзгарган тақдирда шартнома шартларига ўзгартириш киритиш ёки бу шартномаларни қайта тузиш
тартиби кўзда тутилади.
Бундай шартномаларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш лойиҳаси
ушбу Қоидалар 626–бандида белгиланган тартиб ва муддатларда ишлаб ва кўриб чиқилади.
622. Агар темир йўл шохобча йўлларидан фойдаланиш шартномаси
ёки вагонларни тақдим этиш ва олиб чиқиш шартномалари мавжуд бўлиб, шохобча эгаси,
контрагент ёки фойдаланувчилар ўзгарган бўлса, янги шохобча эгаси, контрагент ёки
фойдаланувчилар ва инфратузилма эгаси (ташувчи) ўртасида янги темир йўл шохобча йўлларидан
фойдаланиш шартномаси ёки вагонларни тақдим этиш ва олиб чиқиш шартномалари тузилади.
Бундай ўзгариш ҳақида инфратузилма эгаси (ташувчи) шохобча эгаси, контрагент ёки
фойдаланувчи томонидан ўзгариш содир бўлган пайтдан бошлаб
10 кун ичида хабардор қилиниши керак.
623. Инфратузилма эгаси (ташувчи) шохобча эгаси, контрагент
ёки фойдаланувчи билан биргаликда, улар билан темир йўл шохобча йўлларидан фойдаланиш
шартномаси ёки вагонларни тақдим этиш ва олиб чиқиш
бўйича тузилган шартномалар амал қилиш муддати тугашидан кечиктирмаган ҳолда, камида икки
ой аввал янги шартнома лойиҳасини ишлаб чиқишга киришишлари керак.
624. Темир йўл шохобча йўлларидан фойдаланиш шартномаси
ёки вагонларни тақдим этиш ва олиб чиқиш шартномалари тузилишдан аввал, унинг шартларини
аниқлаб олиш учун инфратузилма эгаси (ташувчи) шохобча эгаси, контрагент ёки фойдаланувчи
билан ҳамкорликда темир йўл шохобча йўли ва унинг техник жиҳозланишини текширувдан
ўтказадилар. Текшириш натижалари ушбу Қоидалар 45–иловасида келтирилган шаклдаги темир
йўл шохобча йўллари иш шароитларини текшириш далолатномаси билан (бундан кейинги матнда
текшириш далолатномаси деб юритилади) расмийлаштирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |