project.gov.uz
11.11.2020
150
контрагент ёки фойдаланувчи томонидан таъминланади.
632. Вагонлар қўйиш темир йўлида топширилганда бир вақтда тақдим этиладиган вагонлар
максимал сони қўйиш темир йўлининг фойдали узунлиги
ёки локомотив кувватига қараб аниқланади.
Темир йўл шохобча йўли ортиш, тушириш жойларига инфратузилма эгаси (ташувчи) локомотиви
билан хизмат кўрсатилганда бир вақтда тақдим этиладиган вагонлар миқдори (бир вақтда тақдим
этиладиган вагонлар максимал сони) ортиш, тушириш жойлари сиғимига қараб, локомотив
тортиш кучини ҳисобга олган
ҳолда аниқланади.
Вагонларни қайта жойлаштириш учун маневр воситалари мавжуд
бўлса ёки юкларни ҳаракатланувчи ортиш–тушириш механизмлари билан қайта ишлаш
имконияти бўлса бир вақтда бериладиган вагонлар миқдори ортиш, тушириш жойлари сиғимидан
ортиқ бўлиши мумкин. Бир вақтда бериладиган вагонлар миқдори бу ҳолда маневр воситалари
қуввати ва ҳаракатланувчи механизмлар қайта ишлаш қобилиятини ҳисобга олиб белгиланади.
Темир йўл шохобча йўлларига бир вақтнинг ўзида бериладиган вагонларнинг максимал сони
маҳаллий йўриқнома билан белгиланади ва темир йўл шохобча йўлларидан фойдаланиш
шартномасида ёки вагонларни тақдим этиш
ва олиб чиқиш шартномасида кўрсатилади.
633. Темир йўл шохобча йўлларига вагонларни тақдим этиш ва шохобча темир йўлларидан уларни
олиб чиқиш хабарнома асосида бажарилади.
Вагонларни тақдим этиш вақти ҳақида хабарнома инфратузилма эгаси (ташувчи) томонидан
шохобча эгаси, контрагент ёки фойдаланувчига (шохобча темир йўлларидан фойдаланиш
шартномаси ёки вагонларни тақдим этиш ва олиб чиқиш шартномаси ким билан тузилганлигига
кўра) вагонлар тақдим этилишидан икки соат олдин, вагонлар тақдим этилиши хабарномада
кўрсатилган вақтдан икки соатдан ортиқ кечикканда, хабарнома қайта берилиши керак.
Вагонларни тақдим этиш вақти бўйича хабарномалар телефон ёки бошқа алоқа воситалари орқали
сутка давомида бериб борилади, инфратузилма эгаси (ташувчи) томонидан темир йўл станциясида
юритиладиган вагонларни ортиш
ёки тушириш учун тақдим этиш вақтлари ҳақидаги ёзувлар хабарнома китобида қайд қилинади.
Хабарномалар учун барча мавжуд алоқа воситалари ишлатилиши мумкин.
Хабарномалар қабул қилинишини таъминлаш учун шохобча эгаси, контрагент ёки фойдаланувчи
томонидан хабарномаларни қабул қилиш
бўйича масъул шахслар аниқланиб, уларнинг фамилияси ва телефон (факс, телекслар) рақамлари
инфратузилма эгасига (ташувчига) хабар қилинади.
Хабарнома юк жўнатувчилар, юкни олувчиларга хизмат кўрсатувчи темир йўл станциялари
бўлинмаларида эълонлар жойлаштириш йўли билан амалга оширилиши мумкин ва тақдим
этилган вагонларнинг темир йўл шохобча йўлларида турган вақти, хабарномада кўрсатилган
пайтдан бошлаб, ўз вақтида тақдим этилган вагонлар деб ҳисобланади.
Агар темир йўл шохобча йўлларида юк туширишдан бўшаган вагонларга
юк ортиш ишлари, яъни иккиламчи операция бажарилса, унда бўш вагонларни тақдим этиш вақти
ҳақида хабарнома бериш талаб этилмайди.
Вагонларни бериш вақти ҳақида хабарнома бериш тартиби темир йўл шохобча йўлларидан
Do'stlaringiz bilan baham: |