project.gov.uz
11.11.2020
148
625. Текшириш далолатномаси текширишда иштирок этган инфратузилма эгаси (ташувчи) ва
шохобча эгаси, контрагент ёки фойдаланувчининг ваколатга
эга вакиллари томонидан имзоланади.
Текширишда иштирок этган томонлар вакиллари текшириш далолатномасини имзолашдан бош
тортишга ҳақли эмас, агар далолатномага киритилган маълумотларга эътирозлари бўлган
тақдирда, унда ёзма равишда
ёки далолатномага бириктирилган алоҳида варақда ўзининг асосланган фикрини кўрсатиб ўтади.
Текшириш далолатномаси уч нусхада тузилади, бир нусхаси шохобча эгасида, контрагент ёки
фойдаланувчида, иккинчиси-туташган темир йўл станциясида, учинчиси – инфратузилма эгасида
(ташувчида) қолади.
626. Темир йўл шохобча йўлларидан фойдаланиш шартномаси ёки вагонларни тақдим этиш ва
олиб чиқиш шартномаси қуйидаги тартибда тузилади. Темир йўл шохобча йўлларидан
фойдаланиш шартномаси ёки вагонларни тақдим этиш ва олиб чиқиш шартномаси лойиҳаси
инфратузилма эгаси (ташувчи) томонидан ишлаб чиқилади.
Инфратузилма эгаси (ташувчи) томонидан имзоланган шартнома лойиҳасининг икки нусхаси
имзолаш учун шохобча эгаси, контрагент
ёки фойдаланувчига юборилади, улар қабул қилинган шартнома лойиҳасини имзолайдилар ва уни
30 кунлик муддатда инфратузилма эгасига (ташувчига) қайтарадилар. Ушбу муддат шартнома
лойиҳасини тўғридан–тўғри етказиб беришда – шартнома лойиҳасини қабул қилиб олгани ҳақида
манзилдаги шахснинг лавозими ва фамилияси кўрсатилган ёзуви қайд этилган ва имзоси қўйилган
(почта орқали жўнатилганда қабул қилувчи жойлашган манзил почта бўлими календарь штемпели
қўйилган кунидан ёки хабарнома орқали жўнатилганда – қабул қилувчи томонидан қабул
қилинган шартнома лойиҳасини хабарномада кўрсатилган) кундан бошлаб ҳисобланади.
Келишувга эришилмаганда низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Темир йўл шохобча йўлларидан фойдаланиш шартлари, инфратузилма эгасига (ташувчига)
тўланиши лозим бўлган тўловлар қиймати ва тўлаш тартиби ўзгарган ҳолларда, томонлар темир
йўл шохобча йўлидан фойдаланиш шартномаси ёки вагонларни тақдим этиш ва олиб чиқиш
шартномасига тегишли ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритишлари лозим.
627. Юк жўнатувчилар, юкни олувчиларга шохобча эгаси, контрагент
ёки фойдаланувчига тегишли локомотивлар билан хизмат кўрсатилганда вагонларни ва юкларни
топшириш операциялари инфратузилма эгаси (ташувчи)
ва шохобча эгаси, контрагент ёки фойдаланувчи ўртасида амалга оширилади.
Шохобча эгаси, контрагент ёки фойдаланувчи ташувчига юк жўнатувчи, юкни олувчининг
тегишли ишончномаларини тақдим этишлари керак.
628. Умумий фойдаланишдаги темир йўл транспорти (бундан буён матнда темир йўл деб
юритилади) таркибига кирувчи ташкилотлар билан темир йўл шохобча йўлларидан фойдаланиш
шартномаси ва вагонларни тақдим этиш ва олиб чиқиш шартномаси тузилмайди.
Вагонларни тақдим этиш ва олиб чиқиш тартиби, вагонлар, контейнерларнинг темир йўл шохобча
йўлларида туриш вақтини ҳисобга олиш
ва темир йўл балансига кирувчи ташкилотлар ва алоҳида таркибий бўлинмалар (филиаллар)га
хизмат кўрсатувчи шохобча темир йўлларидан фойдаланиш бошқа шартлари, темир йўл
томонидан белгиланади.
629. Шохобча эгаси бўлмаган, шунингдек, ўзига тегишли бўлмаган темир йўл шохобча йўлларида
Do'stlaringiz bilan baham: |