project.gov.uz
11.11.2020
156
ташкилотидаги авария туфайли ишлаб чиқариш фаолияти камида бир кунга тўхтатилганда, юк
жўнатувчилар, юкни олувчилар вагонлар (контейнерлар) туриб қолганлиги учун тўловлардан
(жарималардан) озод қилинган ҳолатларда, умумий шаклдаги далолатнома тузилади.
Ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган вагонларнинг қайта ишлашдаги танаффус
сабабларини исботловчи ҳужжат (об–ҳаво хизмати
ёки об–ҳаво станцияси маълумоти, юк жўнатувчи корхонасининг аварияга оид далолатномага
асосланган маълумотномаси), вагонларга қайта ишлов беришда танаффус бошланиши ва тугаши,
фавқулодда ҳолат ёки авария вақтида қайта ишланмаган вагонлар, контейнерлар сони ва
рақамлари ҳамда бошқа тегишли маълумотлар умумий шаклдаги далолатномада кўрсатилади.
Ушбу ҳужжатлар умумий шаклдаги далолатномага илова қилиниши керак.
Умумий шаклдаги далолатнома темир йўл шохобча йўллари туташган темир йўл станцияда
инфратузилма эгасининг (ташувчининг) вакили ва юк жўнатувчи, юкни олувчи, шохобча эгаси,
контрагент ёки фойдаланувчи корхонаси рахбари томонидан имзоланади.
651. Ўзбекистон Республикаси Темир йўл уставига мувофиқ вагонларнинг
ўз вақтида ортилмаганлиги, туширилмаганлиги, юкни олувчилар томонидан юкларнинг темир йўл
станцияларидан ташиб кетилмаганлиги, юк жўнатувчи,
юкни олувчига боғлиқ сабабларга кўра вагонларнинг юк манзилини ўзгартириш учун туриб
қолганлиги ва бунинг натижасида темир йўл станцияда технологик қийинчиликлар юзага
келганлиги учун кўрсатилган шахслар томонидан вагонлар (контейнерлар) туриб қолганлиги учун
икки баробар миқдорида тўлов (жарима) тўланади.
Темир йўл станция ишидаги технологик қийинчиликлар далили сифатида:
а) тушириш, ортиш учун тақдим этишни кутаётган вагонлар навбатининг ҳосил бўлиши;
б) станцияда туриб қолган вагонлар туфайли қўшимча маневр ишларини бажарилиши;
в) вагонларни қайта саралаш заруриятининг юзага келиши;
г) қўшни темир йўл станцияларидан поездларни қабул қилишда кечикишлар юзага келиши;
д) йўналиш давомидаги темир йўл станцияларида вагонларни ушлаб туриш зарурияти;
е) узоқ муддат юк туширилиши сабабли, ортиш учун бўш вагонларни бошқа жойлардан юбориш
зарурияти ва бошқа ҳолатлар ҳисобланиши мумкин.
Технологик қийинчиликлар, уларнинг келиб чиқиш сабаби ва шартлари, уларнинг амал қилиш
муддатини аниқлаш ташувчининг ваколатига киради.
Тўлов (жарима) миқдорини ошириш учун асос инфратузилма эгасининг (ташувчининг) ёзма
фармойиши ҳисобланади. Инфратузилма эгаси (ташувчи) манфаатдор юк жўнатувчилар, юкни
олувчиларни бу ҳақда юк жўнатувчилар,
юкни олувчиларга хизмат кўрсатадиган темир йўл станцияси бўлинмасига эълон жойлаштириш
орқали хабардор қилиши шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: |