project.gov.uz
11.11.2020
155
эгаси (ташувчи) томонидан шохобча эгаси, контрагент
ёки фойдаланувчидан қабул қилинмаган, темир йўл шохобча йўлларидаги вагонларнинг туриш
вақти, шохобча эгаси, контрагенти, фойдаланувчи,
юк жўнатувчи ёки юкни олувчи томонидан тегишли носозликлар бартараф этилгандан сўнг, шу
вагонларни инфратузилма эгаси (ташувчи) томонидан қабул қилиб олгунга қадар ҳисобланади.
Қоида бузилиш ҳолати инфратузилма эгасининг (ташувчининг) ваколатли вакили томонидан
тузиладиган умумий шаклдаги далолатномада қайд этилади.
649. Юк жўнатувчи, юкни олувчи, шохобча эгаси, контрагент
ёки фойдаланувчига боғлиқ сабабларга (вагонларни инфратузилма эгасидан (ташувчидан)
белгиланган муддатларда темир йўл шохобча йўлларига қабул қилмаслик, вагонларни ўз вақтида
туширмаслик ва бошқа сабабларга) кўра темир йўл станцияси манзилида вагонларни тўплаш
имкони йўқлиги ёки фойдаланиш ишларида технологик қийинчиликлар юзага келганлиги
оқибатида қабул қилинмаганлиги натижасида вагонларнинг ўз йўналиши бўйича темир йўл
станцияларда вагонларни туриб қолганлиги учун улар инфратузилма эгасига (ташувчига) жарима
тўлайдилар.
Вагонларнинг йўналишидаги темир йўл станцияларида кечиктириш инфратузилма эгасининг
(ташувчининг) ёзма фармойиши асосида амалга оширилади, унда поезд рақами, вагонлар сони,
уларнинг рақамлари, санаси, вақти ва ушлаб туриш сабаби кўрсатилади. Бундай фармойиш юк
жўнатувчи,
юкни олувчи, шохобча эгаси, контрагент ёки фойдаланувчини хабардор қилиш учун темир йўл
станцияси манзилига берилади.
Кечиктиришни бекор қилиш ва кечиктирилган вагонларни станция манзилига жўнатиш санаси ва
вақти ҳақидаги буйруқ ва хабарнома ҳам худди
шу тартибда берилади.
Йўналиши бўйича вагонларни кечиктириш ҳақидаги фармойишга асосан инфратузилма эгаси
(ташувчи) томонидан вагонлар кечиктирилган темир йўл станциясида вагонларнинг келган вақти,
вагонларни кечиктириш ҳақидаги буйруқ рақами ва уни олган вақтини, вагонлар рақамини
кўрсатган ҳолда уч нусхада умумий шаклдаги далолатнома тузилади.
Вагонларни кечиктиришни бекор қилинганлиги ҳақидаги буйруққа асосан вагонларни
кечиктириш ҳақидаги умумий шаклдаги далолатномага қўшимча равишда инфратузилма эгаси
(ташувчи) томонидан вагонларни кечиктириш вақти тугаши ҳақидаги маълумот киритилган
умумий шаклдаги далолатнома тузилади.
Умумий шаклдаги далолатноманинг бир нусхаси вагонлар кечиктирилган темир йўл станциясида
қолади, қолганлари эса юк ҳужжатлари билан бирга темир йўл станцияси манзилига юборилади.
Темир йўл станция манзилида мазкур умумий шаклдаги далолатноманинг бир нусхаси юк
ҳужжатлари билан биргаликда инфратузилма эгаси (ташувчи) томонидан юкни олувчига, умумий
фойдаланишда бўлмаган темир йўл шохобча йўллари эгаси, контрагент ёки фойдаланувчига
берилади.
Умумий шаклдаги ушбу далолатнома асосида инфратузилма эгаси (ташувчи) томонидан
вагонларнинг йўналиши бўйича кечиктирилган вақти аниқланади
ва тегишли йўл тўловлари ҳисобланади.
650. Темир йўл шохобча йўлларидаги ҳаракатда танаффусга сабаб бўлган ёки қонун ҳужжатлари
билан ортиш ва тушириш ишларини бажариш тақиқланганда, енгиб бўлмас куч таъсири, ҳарбий
ҳаракатлар, блокадалар, эпидемиялар ва бошқа ҳолатлар натижасида, шунингдек юк жўнатувчи
Do'stlaringiz bilan baham: |