project.gov.uz
11.11.2020
154
ҳолатда вагонларнинг темир йўл шохобча йўлларида туриш вақтини ҳисобга олиш улар асосида
амалга оширилади. Вагонларни туриб қолганлиги учун тўловларни (жарималарни) ҳисоблаш
вагонларни тақдим этиш
ва олиб чиқиш қайдномалари бўйича амалга оширилади.
644. Юкларни ортиш, тушириш ва қайта ортиш инфратузилма эгаси (ташувчи) томонидан амалга
оширилганда, юк жўнатувчи, юкни олувчидан вагонларни туриб қолганлиги учун тўлов (жарима)
ундирилмайди.
645. Инфратузилма эгаси (ташувчи) томонидан ортиш учун инфратузилма эгасининг
(ташувчининг) тозаланмаган бўш вагонлар берилган бўлса, ва тегишли ишлар юк жўнатувчи
томонидан бажарилган бўлса, вагонни тозалаш вақти инфратузилма эгаси (ташувчи) томонидан
тузилган умумий шаклдаги далолатномага асосан вагонлардан фойдаланиш учун тўланадиган
вақтга киритилмайди ва вагонларни туриб қолганлиги учун тўлов (жарима) ундирилмайди.
646. Юкли ва бўш вагонларнинг уларнинг кимга тегишлилигидан қатъий назар, жўнатиш ёки
манзил темир йўл станциясида юк жўнатувчига,
юкни олувчига боғлиқ сабабларга кўра (юк ҳужжатларини расмийлаштириш, божхона
операциялари, катта гуруҳли вагонлар келиши, тушириш учун тақдим этишни станцияда кутиб
қолган маршрутлар, ортиш, тушириш жойларининг (фронтларининг) олдин берилган вагонлар
билан бандлиги, ва бошқа сабабларга кўра) кечиктирилганда, ҳар бир туриб қолиш ҳолати бўйича
инфратузилма эгаси (ташувчи) томонидан умумий шаклдаги далолатнома расмийлаштирилади.
Умумий шаклдаги далолатномада: вагонлар беришда кечиктириш сабаблари; темир йўл шохобча
йўлларига тақдим этишга бўлган, туриб қолган барча вагонлар сони, шунингдек, уларнинг рақами,
темир йўл станцияга келган санаси ва вақти; вагонлар кечиктиришининг бошланиш вақти; бошқа
тегишли маълумотлар кўрсатилади.
Вагонларнинг кечиктирилиши тугаши билан, ушбу умумий шаклдаги далолатномага қўшимча
равишда, инфратузилма эгаси (ташувчи) томонидан кечиктиришнинг тугаш вақтини кўрсатувчи
умумий шаклдаги далолатнома тузади.
Умумий шаклдаги далолатномалар асосида инфратузилма эгаси (ташувчи) томонидан вагонларни
туриб қолганлиги бўйича тегишли тўловларни
ва жарималарни ҳисоблаш учун вагонларнинг кечиктириш вақти аниқланади. Бунда юк
жўнатувчи, юкни олувчига тегишли вагонларининг жўнатиш, манзил станциясида ва маршрути
давомида юк жўнатувчи, юкни олувчига боғлиқ сабаблар билан кечиктирилганлиги учун, улар
инфратузилма эгасига (ташувчига) вагонларни туриб қолганлиги учун жариманинг 50 фоиз
миқдорида тўлайдилар.
647. Темир йўл шохобча йўлларидан топширишга тайёр бўлган вагонларни инфратузилма эгаси
(ташувчи) томонидан қабул қилиш инфратузилма эгасига (ташувчига) боғлиқ сабабларга
(инфратузилма эгаси (ташувчи) вакилининг йўқлиги, локомотив йўқлиги ва бошқа сабабларга)
кўра кечикктирилганда инфратузилма эгаси (ташувчи) ва шохобча эгаси, контрагент
ёки фойдаланувчининг ишончли вакиллари томонидан имзоланган умумий шаклдаги далолатнома
билан расмийлаштирилади. Бундай далолатнома асосида вагонларни қабул қилишни кечиктириш
вақти вагонларнинг темир йўл шохобча йўлларида туриб қолиш вақтидан чиқариб ташланади
648. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари ва тузилган
шартнома низомлари бузилганлиги (тозаланмаган,
нотўғри ортилган, темир йўл шохобча йўлларида шикастланган, тамғалар
ёки маҳкамлаш–қулфлаш қурилмалари нотўғри қўйилган ва бошқалар) сабабли инфратузилма
Do'stlaringiz bilan baham: |